Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

 
11.4. МИЛЛИЙ АTЛАСЛАР 
Миллий атлас — бу бирорта мамлакатнинг табиати, унинг ресурс-лари, аҳолиси, 
хўжалиги, маданияти, тарихи ва экологик ҳолати ҳар томонлама акс эттирилган 
йирик картографик асардир. Миллий атлас давлат картография ташкилотлари 
томонидан яратилади. Миллий атласни давлатнинг борлиғини кўрсатувчи кўзгу 
деса хато бўлмайди. Атласда карталардан ташқари, матнлар, маълумотномали 
манбалар, географик номлар кўрсаткичлари берилиши мумкин. Имкони борича
атлас чиройли қилиб жиҳозланади.Чунки у миллий атлас бўлиб, йирик капитал ва 


фундаментал асар ҳисобланади. Одатда у битта ёки бир неча томдан иборат бўлиши 
мумкин. 
Дастлабки миллий атлас 1898-йилда Финляндияда чоп этилган бўлиб, ундан сўнг 
Мисрда, Чехословакияда ва бошқа мамлалакатларда нашр қилинган. Миллий 
атласларни нашр қилиш асосан иккинчи жаҳон урушидан сўнг бошланди. 1956-
йилда Xалқаро географик иттифоқнинг Миллий атласлар комиссияси ташкил 
қилиниши соҳа ривожига туртки бўлди. Унга йирик картограф олим проф. К. А. 
Салишчев раҳбарлик қилди. Миллий атласлар комиссияси дунё мамлакатлари 
бўйича миллий атласлар дастурини ишлаб чиқиб, ундан фойдаланишни тавсия 
қилди. Дастурда, бир томондан, миллий атлас мазмуни ишлаб чиқилган бўлса, 
иккинчи томондан атласда шу мамлакатнинг ўзига хос миллий хусусиятларини 
кўрсатиш кўзда тутилган эди. 
Миллий атлас яратиш мамлакатнинг географияси, картографияси ва миллий 
маданиятини ривожлантиришга қўшилган муносиб ҳисса ҳисобланади. Чунки 
бундай атлас яратишда мазкур мамлакатнинг йирик олимлари ва картографлари 
қатнашадилар. 
Баъзи мамлакатларда миллий атлас тузиш бўйича махсус институтлар ташкил 
қилинган. Уларда доимо энг янги статистик маълумотлар йиғилиб, қайта ишланиб 
атласларда тасвирланиб турилади, шу билан бирга космик суратлар орқали 
маълумотлар йиғилиб, керакли вақтда фойдаланишга тайёрланади ва компютерга 
киритилади. Tўпланган манбалар базаси керакли вақтда алоҳида карта яратиш учун 
ёки атласни янгилаш учун хизмат қилади. 
Картографик жиҳатдан ривожланган мамлакатлар, яъни АҚШ, Канада, Россия, 
Германия Федератив Республикаси, Австралия, Венгрия ва бошқа мамлакатларда 
миллий атласлардан ташқари алоҳида айрим штатлар, провинсия ва регионларнинг 
ҳам миллий атласлари нашр қилинган. 
Собиқ Иттифоқ даврида бир қанча республикаларнинг, жумладан, Украина, 
Ўзбекистан, 
Белорусия, 
Қозоғистон, 
Грузия, 
Арманистон, 
Озарбойжон, 
Tожикистон, Латвия республикаларининг, регионлардан Прибайкале ва Олтой 
ўлкасининг атласлари чоп этилган. 


Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистонда ҳам комплекс атласлар чоп этилган. 1963-
йилда 
Ўзбекистоннинг 
дастлабки 
географик 
атласи 
нашр 
қилинган. 
Режалаштирилган комплекс атлас баъзи сабабларга кўра ижтимоий, иқтисодий ва 
тарихий бўлимларсиз фақат табиий қисмигина нашр қилинди. 
Ўша вақтдаги Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарори билан 1982—
1985-йилларда бошқа республикалар қатори Ўзбекистоннинг ҳам комплекс атласи 2 
томда чоп этилди. Атласнинг и-томида республиканинг табиати ва унинг 
ресурслари, жумладан: геологияси, тектоникаси, сейсмологияси, геоморфологияси, 
қазилма бойликлари, иқлими, ер усти сувлари, тупроғи, ўсимлиги, ҳайвонот дунёси, 
ландшафти ва табиатни муҳофаза қилиш бўлимларидан иборат бўлган 200 дан 
ортиқ карта чоп этилган. Мазкур томдаги деярли ҳамма карталар оригинал бўлиб, 
илмий ва амалий ишларда фойдалани-ладиган маълумофиарга эгадир. Айниқса, 
геология ва экологияга тегишли карталар алоҳида эътиборга лойиқ карталардир. 
Атласнинг 2-томи ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ўзида акс эттирган карталар 
бўлиб, уларда республикамизнинг аҳолиси, саноати, қишлоқ Xўжалиги, 
транспорти, ички иқтисодий алоқалари акс эттирилган ва биринчи маротаба 
вилоятларнинг иқтисодий карталари ҳам берилган. Бу жилдда жуда кўп 
картографик маълумотлардан ташқари диаграм-малар, матнлар, ҳар хил графиклар 
ҳам берилган. 
Ўзбекистоннинг 
ушбу 
комплекс 
атласи 
республикамизда 
шу 
соҳанинг 
ривожланишига асос яратди. 1984-йилда Ўзбекистон пойтахти Tошкент шаҳрининг 
2000-йиллигига бағишланган махсус «Tошкентнинг географик атласи» чоп этилди. 
Мазкур атлас собиқ Иттифоқда яратилган биринчи шаҳар атласидир. 
Республикамиз мустақиликка эришгандан сўнг 1999-йилда ҳукуматимизнинг 
махсус қарори билан «Ўзбекистоннинг географик атласи» чоп этилди. Атласда 56 
та карта бўлиб, уларнинг кўплари, масалан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, Орол 
денгизи, ёқилғи-энергетика, нефт-кимё саноатлари, меҳнат ресурслари, ғаллачилик, 
ташқи иқтисодий алоқалар ва бошқа карталар оригинал карталардир. 
Ўзбекистоннинг мазкур географик атласи малакатимизда ўқув атласлари 
картографиясининг ривожланишига асос яратиб берди. 



Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling