Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


 ЎЗБЕКИСTОННИНГ МИЛЛИЙ АTЛАСИ


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

11.6. ЎЗБЕКИСTОННИНГ МИЛЛИЙ АTЛАСИ 
Бугунги Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётда муҳим ислоҳотларни амалга 
ошира бориб, ҳар жиҳатдан тараққиёт сари дадил қадам ташламоқда. Ўтган вақт 
мобайнида сиёсий тузумдан фортиб, иқтисодиётнинг барча жабҳалари, маънавият 
тубдан ўзгарди. Шу боис ҳозирги Ўзбекистоннинг миллий иқтисодиёти қай 
даражада ривожланганлиги, унинг илмий салоҳияти, демографик ва экологик 
ҳолати тўғрисида батафсил маълумот берадиган асарларга зарурат кучаймоқда. 
Шуни эътиборга олиб «Ергеодезкадастр» Давлат қўмитаси Ўзбекистон миллий 
университети билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг биринчи Миллий атласини 
тузишни режалаштирмоқда. 
Миллий атлас муҳим умумдавлат аҳамиятига молик миллий нашр бўлиб, у 
давлатнинг иқтисодий ва геосиёсий ўрни, маъмурий-ҳудудий бўлиниши, табиати, 
аҳолиси, хўжалиги, маданияти ва тарихининг энг муҳим соҳалари бўйича тўлиқ 
картографик тавсиф берувчи фундаментал, комплекс, илмий маълумотномали асар 
ҳисобланади. Ўзбекистон миллий атласи икки қисмга бўлиб тайёрланиб нашр 
этилади. У 26 та алоҳида-алоҳида бўлимлардан иборат бўлиб, унда 300 дан ортиқ 
рангли карта берилади. Атласнинг охирида Қора-қалпоғистон Республикаси, 
Tошкент шаҳри ва унинг атрофи, шунингдек, вилоятлар ҳақида махсус карталар 
берилиб, энг зарур маълумотлар келтирилади. Мазкур карталарнинг махсус 
мазмунини ишлаб чиқишда ва тузишда 30 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг
давлат ташкилотлари ва муассасаларнинг, илмий-тадқиқот институтлари ва олий 
ўқув юртларининг етакчи олимлари ва малакали мутахассисларининг иштирок 


этиши кутилмоқда. 
НАЗОРАT САВОЛЛАРИ 
1. Комплекс картографиялаш деганда нимани тушунасиз? 
2. Комплекс картографиялаш асосан нечта йўналишдан иборат? 
3. Географик атласларнинг асосчиси ким? 
4. Атлас номи ким томонидан қачон берилган? 
5. С. У. Ремезов қандай атлас яратган? 
6. Атласлар мазмунига қараб қандай типларга бўлинади? 
7. Комплекс атлас қандай картографик асар? 
8. Миллий атлас деганда қандай атласни тушунасиз? 
9. Ўқув атласларига қайси атласлар киради? 
■ 



Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling