Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
104
кетарди. Дўстларим гангур-гунгур суҳбатлашиб ўтиришибди. Мен бўлсам ичкаридан чиқаётган 
алла садосига қулоқ соламан. «Ба-ю, бай...» 
Бу қандай ҳолат?! Бу қандай сеҳр? Нима ўзи бу? 
Eҳтимол, дунёнинг бу четида туриб бир одам ўз севиклисига айтган дил розини дунёнинг 
нариги чеккасидаги бошқа бир одам тушунмас. Эҳтимол, дунёнинг бу четида туриб бир одам 
айтган қўшиқни дунёнинг нариги чеккасидаги бошқа бир одам тушунмас. Эҳтимол, дунёнинг бу 
чеккасида туриб бир одам айтган энг оқилона фикрни дунёнинг нариги чеккасидаги бошқа бир 
одам тушунмас. Бироқ дунёнинг бу чеккасида туриб она айтган аллага дунёнинг нариги 
чеккасидаги гўдак бемалол ором олади. Нега шунақа? Наҳотки, гўдак тушунган нарсага биз 
тушунмасак? Эҳтимол, бунинг боиси бошқа жойдадир. Эҳтимол, она тушунган нарсани бизлар 
тушунмасмиз. Балки шунинг учун ҳам она — табиатнинг энг буюк ихтиросидир. 
Билмадим... Қабристон дарвозаси олдида, бир томонда тиловат, бир томонда алла янграётган 
дарвоза олдида туриб шуларни ўйладиму ғалати бўлиб кетдим. 
ОҚ МАРМАР, ҚОРА МАРМАР... 
Баҳор деворларнинг офтобрўя этакларидан бошланмайди. Баҳор ариқларнинг кунгай 
соҳилларидан бошланмайди. Баҳор гўристондан бошланади. Илк майсалар мунгли дўппайган 
қабрлар ёнбошидан униб чиқади. Тўнғич чучмомалар энг аввал сукутга чўмган қабристон 
устида маюс қўнғироғини чалади. Бағри қон қизғалдоқлар биринчи бўлиб мана шу ерда 
очилади. 
Ким билсин, табиатнинг марҳумлар руҳига йилда бир марта кўрсатадиган марҳамати эҳтимол 
шудир... Чўғдек ловуллаган қизғалдоқлар, саф тортган гулсафсарлар орасида мармар тошлар 
кўринади. Оқ мармар, қора мармар, кўк мармар... «Онажон, сизни то абад унутмаймиз», 
«Онажон, қилдингиз бизга жон фидо, э воҳ, тақдир сиздан айлади жудо», «Онажон, 
хотирангиз қалбимизда мангу яшайди...» 
Оқ мармар, қора мармар... Бу сўзларнинг ҳар битта ҳарфига қанчадан-қанча кўз ёши 
томганини биламан. Эҳтимол булар инсон боласининг ҳаётда айтган энг рост сўзларидир. 
Фақат... ҳар гал уларни ўқиганда бир нарсани ўйлайман: мана шу сўзларни юрак-юракдан, 
изтироб билан айтган фарзанд онаси ҳаёт эканлигида қанчалик кўнглини ололди экан? 
Хотинига қимматбаҳо пўстин олиб бераётганида, онасига бир кийимлик кўйлак қўшиб олиш 
ёдидан чиқмадимикан? Ўз уйини чет эл мебели билан тўлдириб қўйганида онасига ақалли 
бўйрадеккина гиламча совға қилишни унутмадимикан? Қизини туғилган кунида атлас кўйлак, 
ўғлини велосипед билан қутлаганида онасига оддий бир пайпоқ олиб беришни эсидан 
чиқармадимикан? 
Билмадим... Фақат бир нарсани аниқ айтишим мумкин. Мабодо Тангри марҳумларга қайта жон 
ато қилсаю оналар тирилиб қолса, ҳаёт пайтида меҳр берганми, бермаганми — барибир 
фарзандларини мақтаб гапирган бўларди. Оналар ҳатто вафотидан кейин ҳам оналигича 
қолади. 
...Баҳор деворининг офтобрўя этакларидан бошланмайди. Баҳор ариқларнинг кунгай 
соҳилларидан бошланмайди. Баҳор мана шу ердан бошланади. Қабрлар устида қўнғироқ 
чалган чучмомалар, ловиллаб ёнган қизғалдоқлар оналарнинг фарзандини юпатиш учун 
тақдим этган чечаклари бўлса ажаб эмас... 
ИЛТИЖО 
Ойи, мен келдим... Эшитяпсизми, ойи, мен яна келдим... 
Қаранг, ойи тағин кўклам кирди. Эсингиздами, ҳар йили баҳор кириши билан сизни далага 
олиб чиқардим. Сиз чарақлаган офтобни, тиниқ осмонни, кўм-кўк майсаларни кўриб 
қувонардингиз. Эсингиздами, невараларингиз териб келган бойчечакларни кўзингизга суртиб, 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling