Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
97 Ланжлик қилиб баҳона излай бошлаган эдим, қўлимдан ушлаб уйига судради. Дарвоза олдида «Москвич»и ярақлаб турибди. Машина ёнида кекса онаси — Меҳри хола... Унинг нимасинидир ўз онамга ўхшатаман. Маъюс қиёфада бошини бир ёнга ташлаб туришими, узун, қора бахмал нимчасими, қалин рўмол тагидан чиқиб турган оппоқ сочларими... Меҳри хола ўғлидан хурсанд. Кўзига парда тушиб кўролмай қолганида Жаҳонгир Муҳаммаджон дўхтирга обориб оператсия қилдирди. Меҳри хола: «Жаҳоним туфайли дунёга янгидан келдим», деб ҳар гапида дуо қилади. Кўзи-ку, яхши кўрадиган бўлган. Лекин қулоғи оғир. Қаттиқ гапирмасангиз эшитмайди. У мени кўриб қувонди. Пешонамдан ўпиб кўришди. — Бу даловша яна отланиб қолди, — деди Жаҳонгирга имо қилиб. — Ўзи кеча келувди. Дўстимнинг феълини билганим учун индамай қўя қолдим. Жаҳонгир капот остига шўнғиб моторни текшириш билан овора эди. — Йўлда эҳтиёт бўлинглар! — Меҳри хола хира кўзларини жавдиратиб илтимос қилди. — Хавотир олманг, — дедим уни юпатиб. — А? Овозимни баландлатиб яна тасалли бердим: — Хотиржам бўлинг, индинга қайтиб келамиз. Меҳри хола бир зум бошини эгиб жим турди-да, ҳамон моторни кавлаштираётган Жаҳонгирнинг ёнига борди. — Жаҳон, — деди секингина, — тоғдан эҳтиёт бўлиб ўтгин. Жаҳонгир елкаси оша онасига қаради: — Жиззахнинг йўлида тоғ йўқ. — Тоғ кўп бўлгани учун айтяпман-да, — Меҳри хола астойдил куйиниб тушунтира бошлади. — Машинангни секин ҳайдагин. Шошмагин, жон болам. — Тоғ йўқ десам, тоғ кўп дейсиз-а! — Жаҳонгир бурнини тортиб қаддини ростлади. — Қўрқманг, ойи, тоғнинг ёнига бормаймиз, четлаб ўтиб кетамиз. Меҳри хола бир зум индамай турди. Ўғлининг жавобидан бари бир қаноат қилмади. Тағин менинг олдимга келди. — Ўзингиз қараб боринг, жон болам, — деди ёлвориб. — Айтинг, тўхтаб-тўхтаб, дам олиб-дам олиб юрсин. — Хўп, ойижон. Ўзим қараб тураман. Дам олиб-дам олиб борамиз. Меҳри хола яна бир зум қараб турди-да, ҳовлига кириб кетди. Бироқ кўп ўтмай пўстакка ўхшаш бир нарсани қучоқлаб кўтариб чиқди. Қарасам, каттакон пўстин. Энди капотни ёпган Жаҳонгир ночор қиёфада афтини буриштирди. — Кун иссиқ-ку! — Нима? — Кун иссиқ-ку, нима қиламан буни? — Йўлда совуқ қотиб қолсанг, киясан. Дўстимнинг ночор қиёфасида ҳам, Меҳри холанинг пўстин кўтариб туришидаям ҳам кулгили, ҳам қандайдир одамнинг дилини ларзага соладиган ғалати ифода бор эди. — Менга беринг, — дедим Меҳри холанинг қўлидан пўстинни олиб. — Жаҳон киймаса, ўзим кияман. — Бўпти, кетдик. Кеч қоламиз! — Жаҳонгир шахд билан машинага ўтирди. — Шошма! — Меҳри хола хол-хол доғ босган қўлини силтаб имо қилди. — Қани, омин! — деди дуога қўл очиб. — Боламни сизга, сизни Худога топширдим. Ой бориб, омон келинглар. Сафарларинг бехатар бўлсин, дўстга зор, душманга хор қилмасин. Илоё тупроқ олсанглар олтин бўлсин. Илоё... Жаҳонгир ноилож кафтини очиб тураркан, аламини боядан бери машина атрофида айланишаётган ўғилчасидан олди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling