Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
94 қолади, айланай! Далавойнинг хотини ойимга термилиб тураркан, ёшли кўзлари билан жилмайди: — Айтганингиз келсин, — деди пичирлаб. Аммо Далавой айтганини қилди: хотинини қўйиб юбориб, «онаси ўпмаган» қизни олди... Тешик мунчоқ ерда қолмайди деганлари рост экан. Далавойнинг аввалги хотини Абди деган аравакашга тегди. Ора-чора бир боласини кўтариб, бирини етаклаб ойимнинг олдига келиб қолар, икковлари узоқ-узоқ чақчақлашиб ўтиришар эди. Далавойнинг иккинчи хотини ҳам туғмади. Лекин буниси «закунни» билиш бобида ўзидан қолишмас экан. Далавой уни ҳам «қисир сигирсан», деб бир марта урган экан, «тегишли жой билан гаплашиб қўйди» шекилли, налугчиликдан бўшатишди. Бироқ, Далавой отдан тушса ҳам эгардан тушмасди. Ҳамон жийронини гижинглатиб «пўрим» кийиниб юрар, фақат энди елкасига осиб юрадиган чарм сумкаси йўқ эди. Фалокат қош билан қовоқнинг ўртасида туради деган гап бор. Далавой бир куни маст бўлиб келаётганида от ҳуркиб судраб кетибди, деган гап тарқалди. Бели билан оёғи синиб касалхонада ётди. Узоқ ётди... ...Ҳозир уни деярли ҳар куни кўраман. Гузардаги бозорчада ўтириб писта сотади: — Жа-а-рений семичка! Билганлар у билан савдолашиб ўтирмайди. Билмаганлар сал жиғига тегишса, таёқдек қотиб қолган ўнг оёғининг товонини ерга уриб-уриб қўяди. Ғазабдан сариқ мўйлови учиб-учиб хириллайди: — Менга қара, ўв! Закунни сендан яхши биламан. Сенларни деб қон тўкканман! Ҳар гал уни кўрганимда ғалати туйғулар қийнайди. Бир жиҳатдан ачинаман. Эҳтимол, у ўз вазифасини бажаргандир. Эҳтимол, ўша пайтда шундай қилиш керак бўлгандир. Аммо инсоннинг феъли ғалати. Яхши нарса эсидан чиқса-чиқадики, ёмонликни унутиши қийин. Айниқса, бу — болалик хотираси бўлса... Уни ҳар кўрганимда кўз ўнгимда онамни ҳақорат қилгани хаёлимга келаверади. Онамнинг жиққа ёш тўла кўзлари тасаввуримда жонланади. УСТА Ўзбекнинг отпускаси ё уй қуриш билан ўтади, ё тўй қилиш билан. Бултур ҳовли этагига меҳмонхона, айвон соладиган бўлдик. Иморат солиш ташвишини бошига тушган билади. Тахта бўлса, ғишт йўқ, ғишт бўлса, тунука йўқ, тунука топилса, бўёқ йўқ... Майли, ҳозир гап бунда эмас. Девор кўтарилганидан кейин Абдужаббор деган уста ишга тушди. Ғирт чапани, аммо қўли гул йигит. Тўсин ташлаш дейсизми, устун қўйиш, пол қоқишми— ҳаммасини ўринлатади. Ҳалол ишлайди. Фақат битта камчилиги бор — ичади, ҳар куни ичади. Пешингача амаллаб туради-ю, тушлик пайтида чидолмай қолади. — Ўв, акам, опкела қолинг анови «оқбола»дан! Томоқ жонивор бедана бўп сайраб кетди-ку! Нима қилсаям меҳмон, бир нима деёлмайман. Ойимга сездирмаслик учун ими-жимида пиёлани тўлдириб қуйиб бераман. У ўзининг айтишича, «заҳарига» отиб олади-да, ашулани ванг қўйиб ишини давом эттираверади: Боғ аро-о-лаб бораман, Гулшан аро-о-олаб бораман... Ойим унинг яна ичганини билиб, мени койишга тушади. — Бола-чақали одамни пиёниста қилмоқчимисан? Ҳар куни ичиришга уялмайсанми? Абдужаббор тепадан туриб ҳайқиради: — Ичганим йўқ, Пошша ойи! Ичганим йўқ! Ичган бўлсам бир қошиқ сувда чўкиб ўлай! Мени маст деб ўйлаяпсизми? Майли, керак бўлса бир оёқда туриб бераман. — У тўсин устида бир оёқлаб туриб «маст эмаслигини» намойиш қилади. Ойим баттар чирқиллайди: — Ҳой, эҳтиёт бўл, йиқилиб кетасан! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling