Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
93 бурилди. — Опкет! — деди ойим қатъият билан. — Эркак бўлсанг, сўзингдан қайтма! Далавой уч қадамча юрган жойида шартта бурилди. Арқонни юлқиб олди-да, эчкини эшик томон судраб кетди. Эчки ҳамон тихирлик қилиб орқага тисарилар эди. Боя онасини тўйиб эмиб олган, энди ҳовлининг аллақайси бурчагида юрган улоқчалар диконглаб эчкига эргашди. Акам жонҳолатда югуриб улоқчалардан бирининг орқа оёғидан ушлаб қолди. Улоқча аянчли маъраб типирчилар, акам қўйиб юбормас эди. Далавой дарвозага етганда иккинчи улоқчани этиги билан туртиб ичкарида қолдирдида, бир қўлида от жилови, бошқа қўлида эчки арқонини тутганча эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетди. Рўй берган воқеанинг бутун даҳшатини энди тушунгандек бўлдим. Эчким бўлмаса, майдончага нима деб бораман? Вали билан қандай ўйнайман? Той биланчи? Ойим бир зум ҳовли ўртасида сочлари паришон туриб қолди. Кейин ҳамон йиғлаётган укамнинг тепасига келди. Бурнини этагига артди-да, кўтариб уйга опкириб кетди. Қош қорайганда дарвозадан югургудек бўлиб дадам кириб келди. Ҳамма гапни кўчадан эшитган шекилли, тўппа-тўғри уйга кирдию қўшоғиз милтиғини кўтариб чиқди. Ойим дод солиб милтиққа ёпишди. — Қамаб қўяди! — деди чирқиллаб. — Нима қилмоқчисиз, қамаб қўяди! — Қоч! — Дадам ғазабдан қалтираб, тирсаги билан ойимни нари сурди. — Бир бошга бир ўлим! — Керакмас, Худо хайрингизни берсин, керакмас. Ойимнинг ноласи таъсир қилди чоғи, дадам ҳолдан тойгандек супанинг чеккасига ўтириб қолди. Тиззаси устига милтиқни кўндаланг қўйганча кафтлари билан бошини чангаллади... — Давлатнинг одами билан ўйнашиб бўладими, — деди ойим муросага чақирган оҳангда. — Давлат унақа деганмас! — дадам жаҳл билан тиззасига муштлади. — Давлат, бировнинг охирги молини шилиб келасан, деганмас. Бу гап ўша пиёнистанинг ўзидан чиққан. — Қўлида қоғози бор-ку, — деди ойим ёшли кўзларини мўлтиратиб. — Тағин гапиради-я! — Дадам ҳаммасига ойим айбдордек яна тиззасига муштлади. — Ҳеч ким унга унақа қиласан, деб ўргатган эмас! Бу аблаҳнинг ўзи давлатни одамларга ёмон кўрсатиб юрибди. Шунга ақлинг етадими, йўқми! — Майли. — Ойим енгининг учи билан кўзини артди. — Унгаям боққан бало бордир... Майли, — деди хўрсиниб. — Шукр, уруш битди, бу кунлар ҳам ўтиб кетар. Ҳадемай болалар катта бўлиб қолади. — Далавойнинг бояги гапи яна юрагини ўртаб юборди шекилли, ойимнинг овози титраб кетди. — Ўзимни сўкса майли эди, болаларимни нимага гапиради... ...Онам айтганидек, ўша кунлар унут бўлди. Турмуш изига тушиб кетди. Кунлардан бирида оппоққина, дўмбоққина нотаниш хотин бир нарсадан қўрққандек ҳуркиб дарвозадан кириб келди. Ойим айланиб-ўргилиб унга пешвоз чиқди. Нотаниш хотин ойим билан кўриша туриб ҳиқиллаб йиғлаб юборди. — Куёвингиз яна урди, — деди секин. Унинг чап юзи моматалоқ бўлиб кетганини энди кўрдим. — Кунора уради. «Қисир сигирсан», дейди. Бўйимда бўлмаса, нима қилай, опажон. «Сени минг талоқ қўйиб онаси ўпмаган қизни оламан», дейди. — Нотаниш хотин ҳўнг-ҳўнг йиғлар, ўпкасини тутиб ололмасди.— «Сени деб одамларга ёмон кўриндим», дейди. Нимани қойил қипти? Топганини ичади. Кеча маст бўлиб сизни гапирди. «Шуям қарғаган эди», дейди. Маҳаллага қўшилолмасам, бировга ҳасрат қилолмасам. Бурчак жинниси бўлиб ўтирибман. Кимга дардимни айтсам кулади. Таънадан бошим чиқмай қолди, айланай опажон. Бу — Далавойнинг хотини эканини энди тушундим. Ҳайрон бўлиб гоҳ онамга, гоҳ Далавойнинг хотинига қараб турардим. — Вой, гапингиз қурмасин! — ойим унинг елкасига қоқди. — Қўйинг-е, нима, мен пайғамбар бўпманми? Жаҳл устида айтган бўлсам, минг марта қайтиб олдим, ўргилай! — У чой қуйиб узатди. — Шуни ўйлаб юрибсизми ҳали? Қўйинг, ўзингизни босинг. Мени айтди дерсиз, оповси, ичингиз тўла бола. Ҳали шунақа қўша-қўша ўғиллар кўрасизки, оғзига кучи етмаганлар уялиб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling