Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
89 ўқитувчиси ўтирибди. Рисолат опа мени кўриб негадир жилмайди: — Уйга кетмадингми? Индамай бош чайқадим. — Бўпти, кетдик. — У рўмолини қайтадан ўради. Палтосининг тугмаларини солди-да, келиб қўлимни тутди.— Вуй, қўлинг музлаб кетибди-ку. Мени кутишинг шартмиди? Негадир ўзимни жуда ёмон кўриб кетдим. Ерга қараганча индамай кетавердик. Олдинда ўқитувчим, орқада мен. У қўлини орқага чўзганча илиқ кафти билан қўлимни ушлаб олган. Ҳар қадам босганида калиш-маҳсиси ғижир-ғижир қилади. Товонидан қуруқ, муздек қор сачрайди. Бир маҳал у қўлимни қўйиб юборди. Менга ўгирилиб қараганини, кўзимга тикилаётганини ҳис қилиб турардиму бошимни кўтаролмасдим. Афзал акам қорни ғижир-ғижир босиб яқин келди. Шундагина секин бошимни кўтардим. Рисолат опа ҳамон менга қараб турар, совуқ бўлса ҳам кулча юзлари қизарган, янаям чиройли бўлиб кетган эди. Афзалхон акам икки қадам нарида тўхтади. — Кечирасиз, — деди секин. — Мен илтимос қилувдим. — У қорга ботиб Рисолат опага йўл бўшатди. Олдинда Рисолат опа, кейин Афзалхон акам, унинг кетидан мен — тизилишиб йўлга тушдик. Анчагача жим кетишди. — Ўйлаб кўрдингизми? — деди ниҳоят Афзалхон акам. Уларнинг гапини эшитиш яхши эмаслигини ҳис қилиб турардим. Тўхтаб қолдим. Улар ҳам ўн қадамча нари бориб тўхташди. — Битта ўғлингизни ўйласангиз хавотир олманг,— деди Афзалхон акам. Бироқ Рисолат опа бир нима деб имлади шекилли, Афзалхон акам овозини пасайтирди. Қўлини кескин-кескин силтаганча алланимани куйиб-пишиб тушунтира бошлади. Анча гаплашишди. Оёғимдан муз ўтиб кетди. Бурнимни тортавериб чарчадим. Ўтиб кетай десам, бир ёғи қорга ботишдан, иккинчи томони, уларга яқин боришдан қўрқаман. Афзалхон акам шинелининг чўнтагидан яна қоғоз, тамаки олди. Тез-тез ўрай бошлади. Икковлари тағин юриб кетишди. Хайрият! Мен ҳам эргашдим. Ўттиз-қирқ қадам юриб яйдоқ даланинг қоқ ўртасида яна тўхташди. Ўн қадамча берида мен ҳам тўхтадим. Энди оёғим акашак бўлиб қолган, пийма ичида нима бор — нима йўқ, ўзим ҳам билмасдим. Афзалхон ака тамаки тутаб турган қўлини силкитиб яна алланималарни гапира бошлади. Шундан кейин ғалати бўлди. Афзалхон акам бирдан сирғаниб кетгандек, чўккалаб қолди. Аввалига йиқилиб тушди деб ўйлаган эдим. Йўқ, йиқилмаган экан. У Рисолат опамнинг оёғидан қучиб ҳайқириб юборди: — Айтинг, нима қилай! Биламан, Йўлдошни яхши кўрардингиз. Мен ҳам яхши кўрардим. Дўстим эди... Лекин энди у йўқ-ку! Рисолат опа Афзалхон акамнинг қўлтиғидан тутиб турғизмоқчи бўлар, аммо кучи етмасди. Беихтиёр уч-тўрт қадам яқин бориб қолдим. — Иккаламиз битта расчётда эдик! — деди Афзалхон акам ҳамон ўша оҳангда. — Прагада ўз қўлим билан ерга қўйдим. Мен тирик қолганим учун айбдор эмасман-ку! Нима қилай энди, у йўқ-ку! Рисолат опа йиғлаб юборди. Афзалхон акамнинг сочини икки қўли билан ҳадеб силар экан, илтижо қилди: — Мен-чи, мен? — Нима сиз? Нима?! — деди Афзалхон акам ҳам илтижо билан. — Мен борман-ку! — Рисолат опа яна Афзалхон акамнинг бошини силади. — У ўлган бўлса мен тирикман-ку. Шу алпозда Афзалхон акамнинг бошини силаб, кўзларидан шашқатор ёш оққанча анча турди. Кейин секин бурилдию қорли сўқмоқдан чайқалиб-чайқалиб юриб кетди. Афзалхон акам анчагача чўккалаб турди-да, секин қаддини ростлади. Мен томонга бурилди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling