Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
88
— Бўпти. 
Қубба ўйини қийин эмас. Тўртта ёнғоқ қубба қилиб қўйилади. Узоқдан пойлаб теккизсангиз, 
ган сизники. Теккизолмасангиз, отган ёнғоғингиз қулоғини ушлаб кетди деяверинг. 
Бирпасда қарз олган ёнғоғимдан бештасини ютқазиб қўйдим. Ёнғоқ намат устида яхши 
думаламайди. Ё сакраб кетади, ё тўхтаб қолади. Бунинг устига уй нимқоронғи. 
Роса берилиб ўйнаётган эдик, нариги уйдан Холпош холанинг овози келди. 
— Сандиқнинг тагига ёнғоқ отманглар, гиргиттон, сичқон кўпаяди. 
Кетма-кет аммамнинг зардалироқ гапиргани ҳам эшитилди: 
— Майли, энди бизлар турайлик. 
...Ўша куни хотинлар тағин нимани гаплашганини билмайман. Бироқ эртасига Рисолат опа 
жуда ғалати, хомуш бўлиб қолди. Тараша билан иситилган темир печка пешиндан кейин 
илимилиқ бўлиб қолар эди. Биз болалар чопонимизни ечмасдан ўтирамиз. Ҳаммадан ёмони 
сиёҳ музлаб қолади. Сиёҳдонни печка устига қўйсангиз сал эрийди-ю, яна музлайверади. 
Перони ботирсангиз қирс этади, сиёҳ юқмайди. Ҳар қандай совуқда ҳам палтосини ечиб, 
сочини силлиқ тараб, бош яланг ўтирадиган Рисолат опа ўша куни негадир палтосини ҳам, 
рўмолини ҳам ечмади. Ўқиш дарси эди. Доскага чиқдим. 
— Ўқи, — деди Рисолат опа журнални очиб. 
— «Қудуқ ёнига уч хотин келди. Ҳаммаси ўз ўғлини мақтай бошлади», — деб шариллатиб ўқиб 
кетдим. Биттаям жойида тутилмадим. Ўқиб бўлдиму Рисолат опанинг «Ўтир» дейишини кутиб 
туравердим. У бўлса индамайди. Оғирлигимни у оёғимдан бу оёғимга ташлаб, ҳали турибман, 
ҳали турибман... Рисолат опа деразага тикилганча ўтирибди. Шу ўтиришда ухлаб қолгандек 
эди. Охири бўлмади. Аввал секинроқ, кейин қаттиқроқ йўталдим. 
— Ўқи, — деди у ҳамон деразадан кўз узмай. 
— Бўлдим, — дедим секин. 
— А? — Рисолат опа чўчиб уйғонгандек бошини бурди.— Бўлдингми? Ўтир, раҳмат. 
Рисолат опа эртасигаям, индинигаям шундай бўлиб юрди. Ҳар куни ўқитувчим билан бирга 
кетишга ўрганиб қолган эканман. Мактабдан ёлғиз қайтиш алам қилар эди. Бултур Хўжа билан 
қайтардик. Энди уям йўқ: Чирчиқда. Бийдай кенг, кимсасиз дала ўртасидаги ипдек ингичка 
йўлдан ўтгунча зерикиб кетаман. Йўлдаги излар чуқур-чуқур ботган, икки чети белим баравар 
қор. Сал четга чиқсам, пиймам қорга тўлиб чиқади. Рисолат опам билан юрсам мазза, ҳарна 
шамолни тўсиб кетади. 
Учинчи куни Рисолат опам билан кетдим. Фақат иккаламиз эмас: Афзалхон акам ҳам бор эди. 
Охирги дарсдан чиқиб юз қадамча юрган эдим, қарасам, қордан шохлари эгилиб кетган тол 
тагида Афзалхон акам турибди. Аскарча шинелини кийиб олган, оёғидаги этик ярақлатиб 
мойланган. Фақат бош яланг. Яқин бордим. 
— Қулоқчинингни тушириб ол. — У телпагимнинг боғичини ечиб қулоқчинни томоғим остидан 
ўтқазди. — Қулоғинг совуқ қотиб қолади. — Кейин шинелининг чўнтагидан букланган газета 
олди. Тўртбурчак қилиб йиртди. Бошқа чўнтагидан халтача чиқарди. Халтачадан тамаки 
чимдиб олди-да, уни сарғайиб кетган бармоқлари билан қоғозга сепиб ўрай бошлади. 
— Менга қара! — деди тамаки ўрай туриб. — Ўқитувчингни айтиб чиқ. 
— Э, уяламан! — дедим ростини айтиб. 
— Хўп дегин. — Афзалхон акамнинг бармоқлари титраб кетгандек бўлди. — Битта укалик 
қилгин, жиян. Ўзинг катта йигитсан-ку, сенга орденимни бераман. 
Афзалхон акамнинг каттакон, оғир Қизил Юлдузини ўйнашни яхши кўрардим. У бўлса, 
буровини бўшатиб, ечиб кўришимга ҳеч рухсат бермасди. 
Ордендан кўра унинг ялиниши таъсир қилди. Пиймамдан совуқ ўтиб, оёғим музлай бошлаган 
бўлса ҳам орқага қайтдим. Ўқитувчилар хонасининг эшигини қўрқа-писа очдим. Бу ер ҳам 
совуқ, деворда хариталар. Стол устида журналлар. Рисолат опа совиб қолган печканинг тунука 
дудбуронига кафтини босиб, қўлини иситаётган экан. Нарироқда сочлари оппоқ математика 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling