Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

ОЙ ҚУЁШДАН НУР ОЛАДИ 
Аталадан суяк чиқибди, дегандек, айни саратонда шамоллаб юрганимни қаранг. Далага 
чиққандим, анҳорда чўмилдим. Қайтишда машинанинг тўрттала ойнасини тушириб қўйганим 
учунми, кечаси билан иситмалаб, ҳаммаёғим қақшаб чиқди. 
Eрталаб раён поликлиникасига бордим. Қарасам, одам тирбанд. Тор йўлакнинг икки четидаги 
қатор курсиларда бири бошини чангаллаган, бири бўйнини ўраб олган беморлар. Орадан 
туртиниб ўтиб керакли эшик яқинига борсам, одам айниқса тиқилинч. Бошим сирқиллаганча 
деворга суяниб анча турдим. Ниҳоят, менга ҳам жой тегди. Лиқиллаб турган курсининг бир 
чеккасига омонат ўтирдим. Мендан олдинги ўриндиқда қуралай кўзлари катта-катта, қисқа 
кесилган сочи тиниқ юзига хўп ярашган кўҳлик жувон ўтирар, ёнидаги рўмол ўраган ўрта яшар 
хотин билан гаплашарди. У бошини ҳар чайқаганда сочлари чиройли силкиниб-силкиниб 
кетарди. Тиқилишиб ўтирганим учун беихтиёр уларнинг суҳбатини эшитишга мажбур бўлдим. 
Кўҳлик жувон бармоғи билан бўйнидаги нафис олтин занжирни асабий ўйнар экан, уф тортди: 
— Ўлсин, кеч қолиб кетдим. Муроджон акам машина юбораман, деб эдилар. Кутиб қолгандир... 
— Муроджон... ўртоғингизми? — деди рўмолли аёл инқиллаб. 
— Ўртоғим? — Кўҳлик жувон нордон нарса еб қўйгандек бурнини жийирди. Ҳатто ойдек юзи 
ҳам хунуклашиб кетгандай бўлди. — Аввал автобусга осилиб юришни эпласин! Машина 
юбориш йўл бўлсин унга! 
Рўмолли аёл бир зум ҳайрон қараб турди. Бари бир аёлларга хос қизиқувчанлиги устун келди 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
84
чоғи, қайта сўради. 
— Бўлмаса ким? 
— Муроджон акамми? — Кўҳлик жувон жилмайди. Қуралай кўзлари сузилиб кетди. Чеҳрасида: 
«Наҳотки шундоқ одамни танимасангиз?» деган ифода пайдо бўлди. — Бошлиғимиз-да! — деди 
овози товланиб. — Шунақа яхши одам, шунақа яхши одам! Анови аҳмоқ бўлса Муроджон 
акамни ҳам ёмон кўради. Ўз кўнгилларида рашк қилар эмишлар. Муроджон акамнинг 
служебний машинасида дачаларига борганимни одамлар кўрганмиш. Қўлинг билан 
ушладингми, дедим! Аввал ўзингни эпла, пиёниста! 
— Эрингиз ичадими? — рўмолли аёл ҳамдардлик билан бош чайқади. — Ичкилик ўлсин! 
Бошида суриштирмаган экансиз-да! 
— Олдин унақа эмасди, ҳозир итдек ичади. Аламларидан ичармишлар! — чиройли жувон қўл 
силтади. — Муроджон акамга айтувдим, жаҳллари чиқди. «Боланг кўпаймасидан йиғиштир, 
разводга беравер, ўзим сенга кооперативний квартира олиб бераман», дедилар. 
Рўмолли аёл сергакланди: 
— Болангиз борми? 
— Қизим бор... 
— Болангиз бўлса, унақа қилманг, синглим, — дея рўмолли аёл насиҳат қилди. — Ҳар қалай, 
умид билан бир ёстиққа бош қўйгансиз, болани тирик етим қилманг, оповси айлансин. 
— Э! — Кўҳлик жувон тилла занжирини яна асабий ўйнай бошлади. — Муроджон акам... 
Бўлмади. Ўз эрини бемалол тупроққа қориштириб «Муроджон ака»сини оғзидан бол томиб 
мақтаётган кўҳлик жувон кўзимга хунук кўриниб кетди. «Eҳтимол, эринг сени деб ичкиликка 
ружу қўйгандир, балки ростдан ҳам аламидан ичар!» Яна бирпас ўтирсам, шу гаплар оғзимдан 
чиқиб кетишини билиб, ўрнимдан турдим. Аввало, бировнинг гапига аралашиш одобсизлик. 
Қолаверса, ўзгаларнинг шахсий ҳаёти билан неча пуллик ишим бор? Лўқиллаётган чаккамни 
бармоғим билан босганча нари кетдим. Чекким келди. 
Анчадан кейин қайтиб келсам, врач эшигидан бояги кўҳлик жувон чиқиб келяпти. «Муроджон 
ака»сининг машинаси кутиб қолганидан озор чеккан бўлса керак, шоша-пиша йўлакка отилди. 
Тор хонага кирсам, дераза олдидаги оппоқ стол рўпарасида юпқа гардишли кўзойнак таққан, 
халатининг тугмаларини ечиб қўйган найнов врач ўтирибди. 
— Ечининг, — деди у каттакон дафтарга бир нимани ёза туриб. 
Хона ўртасида тўхтаб қолдим. Ўзи калта енгли кўйлак кийган бўлсам, тағин нимани ечаман? 
— Ечининг! — врач асабийлашиб бошини кўтарди. Кўзойнагини йилтиратиб бир лаҳза 
тикилдию ўрнидан туриб кетди. 
— Ие, домла, бормисиз! — деди дилкашлик билан. — Телевизорда унча-мунча кўриб турамизу 
ўзингизни ҳеч тополмаймиз. — У чайир, узун бармоқлари билан қўлимни маҳкам сиқиб 
кўришди. — Бир хил одамларга ҳайрон қоласан. Ҳозир биттаси кириб ярим соат бошимни 
қотирди. Тайинли касали йўғу бюллетен берасан, дейди. У ёғини ишхонадагилари билан ўзи 
келишармиш. — У жилмайган эди, кўзойнак ортидаги митти кўзлари янаям кичрайиб кетди. — 
Танимадингиз-а? Мен — Орифман. 
Ҳеч балони эслай олмасам ҳам, одоб юзасидан бош силкидим: 
— Ҳа, бўлди-бўлди... Қалай, яхши юрибсизми? 
— Ёлғон гапирманг, танимадингиз! — У самимият билан елкамга қоқди. — Мен Рисолат опа-
нинг ўғлиман. Ўқитувчи опа бор эдилар-ку! 
Eнди эсладим! Ахир, бу ўзимизнинг Ориф-ку! Рисолат опанинг ўғли-ку! Ўшандаям кўзойнак 
тақарди. Жўрабошимиз унга «Шапкўр» деб лақаб қўйган эди. 
— Дунё шунақа экан, — деди у ўйга толиб. — Бу ёқда пошша холамларни ҳам бериб 
қўйибсизлар, маъракада бормоқчи бўлдиму ҳовлингларни тополмадим. Ҳаммаёқ ўзгариб 
кетибди. 
— Шунақа бўлди, — дедим секин. Рисолат опам тузукмилар, деб сўрагим келса-да, қандай 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling