Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
80
келмади. Нима қипти, бу ерда ҳам ўт кўп. Ҳар куни ўйнайдиган футбол билан чиллакдан 
маҳрум бўлдик. Аммо Хўжа билан сира зерикмасдим. Шунақанги нарсаларни биладики! Бу 
ердан олисда, жудаям олисда, тоғлар орқасида Чирчиқ деган шаҳар бор. Шунақа катта 
шаҳарки, унинг олдида Тошкент нима бўпти! У ерда шунақанги катта дарё оқадики, ичида 
уйдек-уйдек кемалар сузиб юради. Хўжанинг ойиси қачон хоҳласак бизни ўша кемаларга олиб 
чиқаверади. Хоҳласак, баланд тоғларга чиқамиз. У ердан бутун дунё кўринади. Бизнинг уйимиз 
ҳам, Хўжаларники ҳам, Хўжанинг дадаси ҳам, ҳамма-ҳамма! 
Булар ҳаммаси яхши-ю, Хўжанинг бир одатини тушунолмасдим. Гапириб туради-туради-да, 
бирдан жимиб қолади. Анҳорга тикилганча бир нарсаларни ўйлаб ўтираверади, ўтираверади. 
Шунақа пайтларда зерикиб кетаман. 
Бир куни уни йўқотиб қўйдим. Жийдазор ичкарисига кириб кетган эчкимни қайтариб келгунча 
терлаб кетдим. У ёқдан ҳайдасам, бу ёққа қочади. Чакалак ичига кириб олади-да, масхара 
қилгандек, думини ликиллатиб, қисқагина маъраб қўяди. Олдига борай десам, жийда 
тиканлари ҳаммаёғимни тирнаб ташлайди. Алам устида кесак бўрон қилиб яйдоқ жойга олиб 
чиққунимча кун ботди. Қарасам, Хўжанинг бузоғи дарахтга боғлоқлик турибди-ю, ўзи йўқ. 
Югуриб, иккаламиз ўтирадиган сув бўйидаги дўнгликка бордим. Йўқ, у ерда ҳам кўринмайди. 
— Хўжа-а-а! — дедим бақириб. 
Оқшом зулмати бостириб келаётган жийдазор орасида «а-а-а» деган садо келди. Бирдан 
юрагимни ваҳима босди. Акаларим жийдазорда ажина бор, дейишар эди. Хўжани ажина чалиб 
кетган бўлса-чи?! Овозим борича чинқириб юбордим: 
— Хўжа-а-а! 
Яна ўша садо келди. Акамнинг аллақайси китобида олти қўлли одамнинг расмини кўрган эдим. 
Ғира-ширада жийдалар худди ўшанақа ваҳимали махлуқлардек қинғир-қийшиқ «қўллари»ни 
чўзиб туришар, югурган сайин устимга бостириб келаётганга ўхшар эди. Қўрқиб кетганимдан 
тиканларни босганча жонҳолатда югурдим. Жийда тиканлари юз-кўзимни тимдалар, оёғимга 
янтоқлар кираётганини биларди-м-у, аммо тўхтай олмасдим. 
Бир маҳал рўпарамда Хўжа пайдо бўлди. 
— Қаёқда юрибсан? — дедим овозим қалтираб. 
Хўжа қўлимдан маҳкам ушлаб олди. У ҳам қўрқиб кетган бўлса керак, нуқул титрар эди. 
— Айтмайсан-а? — деди секин. — Ҳеч кимга айтмайсан-а? 
Шундагина нарироқда, жийданинг панасида турган қора кўйлакли аёлни кўрдим. 
— Ойи! — деди Хўжа секин, илтижоли оҳангда. 
Шунда ҳаммасини тушундим. Хўжанинг ойиси ҳамон қимирламай турар, худди сеҳрланиб 
қолганга ўхшар эди. Хўжа кўзимга термилиб, тағин ялинди: 
— Айтмайсан-а? 
Мен индамадим. Аммо бу сирни ҳеч кимга, ҳатто ойимга ҳам айтмаслигимни билиб турардим. 
Шу ондаёқ яна бир нарсани англадим. Бу ердан тезроқ кетишим, халақит бермаслигим керак. 
—Тезроқ бўл! — дедиму Хўжанинг бузоғи бойланган жойга югуриб кетдим... 
* * * 
Хўжа ваъда қилган тилла тиш кузда ҳам чиқмади. Бироқ энди буни ўйлашга вақт қолмаган, 
иккаламиз учун ҳам янги ҳаёт — мактаб ҳаёти бошланган эди. Бизнинг уйимиз мактаб йўлида 
бўлгани учун Хўжа ҳар куни эрталаб чақириб келарди. Зоғора нонни эчки сутига бўктириб 
емабсиз, дунёга келмабсиз! Эрта билан ойим иккаламизнинг олдимизга товоқда сут билан 
зоғора қўяр, Хўжа ҳарчанд тортинчоқлик қилмасин, еб туриб кетмагунча ҳол-жонига қўймасди. 
Бир куни Хўжа келмади. 
— Сен боравер, — деди ойим. — Бугун Хўжа мактабга бормаса керак. 
Дарсдан қайтдиму меҳмонлар келганини дарров билдим. Айвон зинасида янги амиркон туфли 
ярақлаб турар, ичкарида ойим аллаким билан чақчақлашиб суҳбатлашар эди. Уйга киришим 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling