Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
83 суриб қўяди-да, ерда ётган болтани олиб, чўнқайганча зарб билан уради, шунда чап қўли таёқдек осилиб, ерга тегиб кетади. Кейин болтани ерга ташлаб, соғ қўли билан шохни яна тўнка устига сурадию қайтадан болтани олиб, тағин чопади... Қўрқа-писа тўхтаб қолдим. У қаддини ростлаган эди, менга кўзи тушди. — Н-нима гап? Хўжа қ-қани? — деди гоҳ менга, гоҳ бузоққа қараб. — Хўжа кетди. — Қўрқувданми, аламданми, овозим титраб чиқди. — Чирчиққа кетибди. Унинг қўлидан болтаси тушиб кетди. Бир зум лаблари титраб, тикилиб турдию кўзларига ёш қалқиб чиқди. — Н-нега? Н-нега кетади? — деди инграб. Кейин кафти билан юзини тўсганча, тўнка устига ўтириб қолди. Чап қўли ҳамон таёқдек осилиб турар, ўнг елкаси эса дир-дир титрар эди. Катта одамнинг йиғлашини биринчи кўришим эди. Кеча Хўжани урганини эшитганимда қанчалик ёмон кўрган бўлсам, ҳозир унга шунчалик раҳмим келиб кетди. Бузоқнинг арқонини қўйиб юбордим-да, уйга югурдим. Югуриб борарканман, йиғлардим, нимага йиғлаётганимни ўзим билмасдим-у, ҳеч ўпкамни тутолмасдим. Кейин Хўжани бошқа кўрмадим. У ора-чора тушимга кириб қолар, нуқул кўзларини жавдиратиб турган бўларди. Баҳор пайтлари кунчиқар томондаги тоғлар ярақлаб кўринар, уларни ҳар кўрганда хаёл сурар эдим. Ўша тоғлар орасида Чирчиқ деган шаҳар бор. Шунақа катта шаҳарки, Тошкент унинг олдида ҳеч гапмас. У ерда шунақанги катта дарёлар борки, ичида акулалар сузиб юради. Ўша шаҳарда Хўжа деган бола бор. Дунёда ундан яхши бола йўқ. Хўжа ўша дарёларда бемалол сузади. Ўша тоғлар устига чиқиб, бутун дунёни томоша қилади. У мени ҳам кўриб турибди. Фақат мен уни кўролмаяпман... Анча йиллардан кейин, ўнинчи синфни битираётганимда Хўжанинг дарагини эшитдим. Кечки овқатдан кейин дадам ойимга гапириб қолди: — Эгамберди бечора куйиб адойи тамом бўпти. Чирчиқдан келяпман, дейди. Ўғли чўнтак кеса- ётганда қўлга тушганмиш. Ойим: «А?» дедию қўлидан пиёла тушиб кетди. Мен карахт бўлиб қолган эдим. Йўқ, ишонмайман. Ёлғон, бу гап ёлғон! Дунёда Хўжадан яхши бола йўқ. Хўжа ёмон бўлиши мумкин эмас... Тағин ким билади дейсиз, ҳаёт қонунлари ҳар доим ҳам бизнинг хоҳишимизга бўйсунавермайди... Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling