Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
86 — Тинчликми? — Бола эмас, бало бўлди бу! — Аммам рўмолчасига бурнини қоқиб пиқиллади. — «Келганингга икки йил бўлди, ёшинг ҳам ўттизга қараб кетяпти, билган у дейди, билмаган бу дейди», десам, писсайиб юрганида гап бор экан. Дарахтни бир тепсанг, юзта қиз ёғилади-ю, бу йигит ўлгур мана шу жувонни оламан дейди! Орқасида тайлоқдай боласи бўлмасаям гўргайди. — Кимни? — дадам билан ойим баравар сўрашди. — Кимни бўларди. Рисол дегани бор экан-ку! «Eрга тегмасидан олдин ҳам яхши кўрардим», дейди. «Боласига ўзим оталик қиламан», дейди. Вой, бировнинг итваччасига оталик қилмай тусингни ел есин! — Аммам жаҳл билан дастурхонни муштлаган эди, жийдалар сочилиб кетди. — Лой қозонга олтин тувоқ бўлмай бўйгинанг лаҳатда чиригур! Eнди кўз ўнгимга Рисолат опа келди. Ахир мактабдаги энг чиройли, энг ширинсўз ўқитувчи шу — ўзимизнинг Рисолат опамиз-ку! — Кўзини сузиб, қошини қоқиб жоду қилиб олган боламни бу мегажин! — аммам алам билан яна йиғлай бошлади. — Бўлмаса, Тошкентдай шаҳри азимда қиз анқонинг уруғи бўптими! Ҳозир ўн етти яшар қизга эр йўғу қиличдай болам шу жувон ўлгурнинг тузоғига илиниб ўтирибди. — Йўғ-е, — деди ойим бўшашиб. — Рисолатхон унақа жувон эмас шекилли. Аммам «сен жим тур» деган маънода онамга ўқрайди. — Афзалхон ёшлик қилмасин, — деди дадам ўйланиб. — Ҳар қалай, умр савдоси-я бу. — Ҳа, тилинг бор экан-ку! — Аммам ҳаммасига дадам айбдордек бобиллаб берди. — Гапир! Тоға бўлиб насиҳат қил. Ойда-йилда бир борсанг, думингни тутқазмайсан. Ҳеч бўлмаса, уйингга келганда гапирсанг, оғзинг бичилиб қолмайди-ку. Афзалхон акам кейинги пайтда бизникига тез-тез келадиган бўлиб қолган. Ҳозир шу эсимга тушди. — Майли, — деди дадам бош силкиб. — Бафуржа гаплашамиз. — Сенинг гапингга кўзи учиб турибди! «Шунга уйланмасам, Тошкентни суви менга ҳаром, бошим оққан томонга кетаман», дейди. — Аммам жаҳл билан ойимга бурилди. — Нимага мулла минган эшакдек сўппайиб турибсиз, келинпошша! Кийинмайсизми? — Қаёққа? — деди ойим талмовсираб. — Лаҳадга! — Аммам яна бурнини қоқди. — Совчиликка битта ўзим бормайман-ку. Ойим гарангсиб сандалнинг бир четига чўкди. — Қандоқ бўларкин? — деди иккиланиб. —Холпош холага нима деймиз? «Келинингизга совчи бўлиб келдик», деймизми? Бечоранинг ўзи ўғлидан айрилиб жигар-бағри эзилиб ўтирган бўлса. — Йўқ деса гўрга... Қўлидан келса келинини тийиб олсин! Аммамнинг ҳамма гапини тушунмасам ҳам, Рисолат опани ёмонлаётганини ҳис этиб турардим. Йўқ, ўқитувчим ёмонмас. Мактабдаги энг яхши ўқи-тувчи — ўзимизни опамиз. Ҳатто иккинчи «Б»дагилар ҳам бизга ҳавас қилишади. Уларнинг ўқитувчиси ёмон. Аммам наридан-бери чой ичди-ю, онамни отлантирди. — Сен ҳам юр! — деди менга қараб. Ойимнинг кўзига ялиниб қарадим. — Бормайман, — дедим секин. — Боргим келмаяпти. — Бора қол, — деди дадам. — Ҳали мактабингга вақтли-ку. Ўқитувчимникига боришга уялар, айниқса, ҳозир сира боргим келмасди. Дадам аммамдан ҳайиққани учун менга буюрди, мен дадамдан қўрққаним учун ноилож кийиндим. Холпош холанинг бир кўзи кўр. Негадир афтига қарашга қўрқаман. Аммо ўзи жуда яхши хотин. Нуқул «гиргиттон» деб гапиради. Жўрабошимиз уни «Гиргиттон хола» дейди. Уларнинг уйи Тойларникидан нарида... Қор кечиб анча юрдик. Ниҳоят, исириқ ҳиди анқиган пастаккина уйга аввал ойим, кетидан тугун кўтарган аммам, унинг кетидан мен кириб бордим. Холпош хола сандал четида хамир қориб ўтирган экан. Меҳмонларни кўриб қувониб кетди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling