Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
76
кечқурунлари «Дилхирож», «Тўрғай», «Қари наво», яна аллақандай куйларни чалиб ўтиришни 
яхши кўрарди. Ойимнинг айтишича, дадам дуторни ёшлигида энг зўр устага буюртириб ясатган 
экан. 
— Билиб қолсалар уришадилар-ку, — дедим оёғим тортмай. 
— Билмайди! — Зеби хола қўл силтаб дўриллади. — Нима, еб қўярмидим. 
— Кетдик! — дедим Валига. 
Иккаламиз ғилдиракларни жаранглатганча югуриб кетдик. 
— Эҳтиёт бўл, синдириб қўйма! — деб бақирди ойим кетимиздан. 
...Зеби хола ғилофни очган заҳоти дутор садафлари ярақлаб кетди. У дуторни черта бошлаши 
биланоқ, боядан бери чувир-чувир қилаётган хотинлар жимиб қолишди. Қизиқ, ўзим ҳам 
ўрикка суянганча бир қўлимда сим, бир қўлимда ғилдирак билан қотиб қолдим. Дутор 
дадамнинг қўлида қандайдир шўх, баланд овозда жаранглар эди. Ҳозир Зеби хола чертганда 
эса инграб юборгандек бўлди. Гўё дуторни Зеби хола чалмас, торларнинг ўзи нола қилар эди. 
Аёллар ҳар хил алпозда сеҳрлангандек қотиб қолишган, баҳор чечаклари барқ урган дарахтзор 
орасида, оқиш-пушти ўрик гуллари қанотида, Ҳожи бувининг қизғалдоқлар ловуллаган пастак 
томи устидан нурдек майин куй тараларди. 
Зеби хола бир-икки томоқ қириб олди-да, қўшиқ бошлади. Унинг эркакларникига ўхшаш 
дўриллаган овози ашула айтганида шу қадар ёқимли бўлиб кетганига ҳайрон қолдим. Йўқ, 
унинг товуши майинлашгани йўқ. Аммо у шунчалик босиқ, шунчалик ўртаниб куйлардики, 
баданим жимирлаб кетди. 
Ёр юрган кўчаларни супурай сочим билан, 
Чанги чиқса сув сепай, кўздаги ёшим билан... 
Майин шамол эсар, ўрик гуллари унсиз тўкилар, дарахтзор остида майсалар оҳиста тебранар, 
аммо бутун табиат бир зум унсиз бўлиб қолган, ҳамма-ҳаммаси фақат мана шу дутор 
садоларию мана шу қўшиқни тинглаш учун тинчиб қолгандек эди. Ўша манзарани ўйласам, 
хаёлимга ҳадеб бир гап келади. 
Кейин, катта бўлганимдан кейин ҳам муҳаббат ҳақида, вафо ҳақида кўп қўшиқлар эшитдим. 
Бироқ, аёл садоқати тўғрисида бундан яхши ашула эшитганим йўқ... 
Зеби хола энди кўзларини ярим юмганча бошқа қўшиқ айтарди. 
Жон болам, жоним болам, қайлардасан, бергил хабар, 
Ғамда бошим, кўзда ёшим, ичганим бўлди заҳар. 
Заъфарондек сарғаюрман ҳасратингда қон ютиб, 
Кўзларимнинг нури кетди йўлларингга кўз тутиб. 
Ҳаммамиз қўрқадиган, кўрганда ҳаммамиз қочадиган Зеби хола шуми? Ўша қўпол, ўша жаҳлдор 
Зеби холами шу? Валининг ойисида шунча дард бормиди? Шунча алами бор эканми? Нимага 
биз билмаган эканмиз? 
Зеби холанинг юмуқ кўзларидан икки томчи ёш силқиб чиқдию қирра бурнининг четида тўхтаб 
қолди. Дуторни ёнбошига қўйди-да, кенг енгининг учи билан кўзини артди. Ҳамма жимиб 
қолган, ҳеч ким биринчи бўлиб гапиришга журъат этолмас эди. 
— Ҳеч бўлмаса, Кимсаним келгандаям майли эди, — деди у хўрсиниб. 
— Қўйинг, опажон, — деди ойим секин. — Унақа деманг, Худога шукур, мана бор-ку. — Ойим 
нарироқда ғилдирак ушлаб мўлтираб турган Валига имо қилди. — Насиб этса, тўйлар қиласиз, 
қўша-қўша неваралар кўрасиз. 
Зеби хола ялт этиб Валига қаради. Кўзида ёш билан жилмайди. 
— Сумалак едингми, ўғлим? Қорнинг очиб қолгандир? 
— Едим, — деди Вали секин. У ҳам ойисининг йиғлаганини кўриб ўпкаси тўлиб турарди. 
— Бўлмаса, ўйнай қолинглар. 
Бирпасдан кейин Зеби хола бизни яна чақирди. 
— Обориб қўя қол жойига, — деди дуторни ғилофга солиб. — Дадангдан балога қолиб юрмай 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling