Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

ЎРИС БОЛАНИНГ ОЙИСИ 
Шанба куни машинани дарвоза олдига олиб чиқишим билан мотор ўчиб қолди. Генератор ток 
беряпти, бензин насоси ишлаяпти. Таваккал қилиб карбюраторни кавлаштиришга тушдим. 
Очишга очдиму беморнинг қорнини ёриб қўйиб, у ёғига нима қилишини билмаган нўноқ 
жарроҳдек довдираб қолдим. Муштдек аппарат ичида шунча мурват борлигини билмаган 
эканман. Ҳаммасини қандоқ бўлса шундоқлигича жой-жойига қўйиб чиққан эдим, яна 
аллақанча винтлар, гайкалар «ортиб қолди». Нима қилишимни билмай тажанг бўлиб турсам, 
орқада юк машинасининг вошиллаб тормоз бергани эшитилди. Кабина эшиги тарақлаб очилди. 
Қарасам, ўзимнинг болаликдан бирга ўсган «ўрис ўртоғим» Вали тушиб келяпти (Асли оти 
Валентин эканини кейин билганман.) Маҳаллада шу боланинг олдига тушадиган шофёр йўқ. 
Ўзи ҳам муштдек бошидан темир-терсакка қизиқади. 
— Бормисан! — дедим қувониб. — Касал тузаламан деса, табиб ўз оёғи билан келади-да. 
У шошилмасдан олдимга келди. 
— Нима бўлди? — деди моторга мўралаб. 
— Буни кўрмайсанми, — деб қўлимдаги мурватларни кўрсатдим. — Олмадек нарсага шунча 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
72
лаш-лушни эринмасдан жойлашганига қара! Инженерлар ҳам овсар экан! 
У «оператсия» бўлган карбюраторга қаради-да, ҳуштак чалиб юборди. 
— Инженерлар аҳмоқмас, сен аҳмоқсан! — деди жингалак сочларини силкитиб. — Эртадан 
бошлаб мен ҳам китоб ёзиб ташласам нима бўлади? Ақлинг етмаган ишга аралашиб нима 
қиласан? 
Ғарибона қиёфада илжайиб турган бўлсам керак, у кулиб юборди. Паралон курткасини ечиб, 
машина томига ташлади-да, буюрди: 
— Отверткангни ол! 
Бироқ ишга киришмади. 
— Айтмоқчи, мамашкани олиб келувдим, — деди ЗИЛ томонга имо қилиб. — Сизлар гаплашиб 
тургунларингча буёғини амаллаб кўраман. 
Боядан бери эътибор бермаган эканман. Юк машинасининг кабинасида ўтирган Зеби холани 
энди кўрдим. Икковлашиб машина олдига бордик. Вали зинага сакраб чиқиб кабина эшигини 
очди. Бошига қалин рўмол ўраган, қора бахмал нимча кийган ойисини кўтаргудек бўлиб 
зинадан туширди. Қарасам, Зеби хола муштдеккина бўлиб қолибди. Ойимнинг маъракаларида 
келганида ўз ташвишим билан бўлиб, разм солмаган эканман, энди пайқадим. Аввалги алп 
қоматли, юрганида ер гурсиллайдиган Зеби холанинг ярми ҳам қолмабди. Рўмоли остидан 
чиқиб турган сочлари қордек оқариб кетибди. Қоп-қора юзи янаям қорайиб, кўкимтир тусга 
киргандек. 
— Пошша синглимдан қолган ёдгорим! — деди у мени бағрига босаркан, бўғиқ овозда. Озғин 
қўли билан елкамга қоқиб, оғир-оғир ҳарсиллаб нафас олди.— Ўзимнинг ширин ўғлимдан 
ўргилай, яхши ўтирибсанми? 
Болаликдан қулоғига райҳон тақиб юришига кўникиб қолганим учунми, ҳозир ҳам ундан 
райҳон иси анқиб кетгандек бўлди. 
— Юринг, — дедим уйга бошлаб. — Бирпас дам олинг. 
— Йўқ, у ёқдамас, синглимнинг уйида ўтираман.— Зеби хола оғир-оғир қадам босганча, 
ойимнинг хонасига қараб юрди. — Синглимнинг жойида бирпас ўтирай, — дедию доим ойим 
ўтирадиган жойга, дераза тагига чўкди. Бўғиқ овози титраб узоқ тиловат қилди. 
— Дунё шунақа экан, жон болам, — деди ўйчан овозда. — Ҳамма бир-бир кетавераркан... 
— Ўзингиз бардаммисиз, хола? — дедим сўлғин юзига, титраб турган қоп-қора қўлларига 
қараб. — Неваралар катта бўлиб қолдими! 
— Худога шукур, болагинам ўзидан кўпайди. Олти неваранинг дуосини қилиб ўтирибман. 
Валижоним битта бўлса ҳам ўнтага татийдиган чиқди. — Зеби хола шошилмасдан чой 
ҳўпларкан, девордаги михга илиғлик духоба ғилофли дуторга қараб-қараб қўйди. Ойим 
дуторни жуда авайлар, «адангдан қолган ёдгорлик», деб доим кўз ўнгида сақларди. Шу ондаёқ 
болаликдаги хотиралар, Зеби холанинг дутор чалганлари эсимга тушдию секин сўрадим: 
— Ҳали ҳам чалиб турасизми? 
Зеби хола маъюс жилмайди. 
— Дутор чалиш қатта, болам. Қўл ўлгур титрайди.— У бир зум жимиб қолди-да, ўйчан давом 
этди.— Қайси куни туш кўрсам, пошша синглим билан бир жойда ўтирибмиз. Нуқул дутор 
чалаётган эмишман.— У шикаста кулди. — Одамзод шунақа экан,— деди хўрсиниб. — Бола-
чақам деркан, еларкан-югураркан, энди оғзи ошга етганда йиқиларкан.— У титроқ қўллари 
билан тиззасининг кўзини силади. — Сал совуқ турса, оёғим шишиб кетади. Валижон махси 
обераман, ўзингиз кийиб кўриб танлайсиз, деб қўймади. Кетаётган жойимда бирров 
синглимникига кириб чиқай, дедим. 
Яна чой қуйиб узатган эдим, Зеби хола бош чайқади. 
— Майли, болам, мен бора қолай энди. 
Икковлашиб ташқарига чиққанимизда Вали менинг машинамда ўтирар, моторни гуриллатиб 
синаб кўрар эди. 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling