Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
68
— Сен бундай ўтир, ширин бола, — деди менга имо қилиб. Хонанинг ўртасига мени ўтқазиб 
қўйди. — Оёғингни узатиб ўтир. Йўқ, оёғингни очиброқ ўтир. 
Кампир айтгандек қилиб ўтирган эдим, у оёғимнинг орасига косани қўйди. Қарасам, коса тўла 
сув. 
— Сувга қараб ўтир, — деди у мулойимлик билан.— Мен дуо ўқийман, сен кўзингга ким 
кўринса ўшани айтасан. — Шундай дедию устимга чойшабни ёпди. Бир зумда ҳаммаёқни 
зулмат қоплади. Кампир мен тушунмайдиган алланималарни гапира бошлади. Бирпасда дамим 
қайтиб кетди. Юрагимни ваҳима босди. 
— Ойи-и-! — дедим йиғламсираб. 
Кимдир елкамга туртди: 
— Жим ўтир, ойинг қочиб кетгани йўқ. 
Аммамнинг зардали овозини эшитиб, дамим ичимга тушиб кетди. Кўзим энди ғира-шира кўра 
бошлади. Бироқ, косада хира ялтираб турган сувдан бошқа нарса кўринмас эди. Кампир ҳамон 
бир оҳангда алланималар дер, кўз ўнгимда хира йилтираётган сувдан бўлак нарса кўринмас 
эди. Орадан анча ўтди. Қимирламай ўтирганим учун бўйним, оёғим оғрий бошлади. Мени 
шунча азобга қолдирган аммамни ҳам, Сепкилли холани ҳам ёмон кўриб кетдим. Сепкилли 
хола ойимнинг зирагини ўғирламаганида ҳозир маза қилиб ўйнаб юрган бўлардим. Шуларни 
ўйлаб ўтиравердим, ўтиравердим... Бир маҳал қарасам, сув ичида Сепкилли хола мўралаб 
турибди. Нуқул кулади. Ҳатто юқори лаби остидаги иккита тилла тишигача аниқ кўрдим. 
Жонҳолатда бақириб юбордим: 
— Сепкилли хола! Ана, Сепкилли хола! 
Бирпасда устимдаги чойшабни олишди. Қўрққанимданми, нафасим қайтгани учунми, терлаб 
кетгандим. 
— Гумонингиз тўғри экан, — деди фолбин кампир ойимга эмас, аммамга қараб. — Худо 
хоҳласа, олган молини қайтариб беради, эшонойи! 
— Ана, айтмадимми! — аммам ғолибона қиёфада атрофидагиларга бирма-бир қараб чиқди. — 
Бориб итнинг кунини бошига солмасам юрган эканман! 
Ўша куни аммамникида ётиб қолдик. У ўзи айтганидек, эртасига Сепкилли холанинг бошига 
«итнинг кунини солди». Уч хотин мениям етаклаб қўшниникига чиқишди. Сепкилли хола супага 
бўйра ёзиб пахта саваб ўтирган экан. Савағични ҳар урганда гуп-гуп этган товуш чиқади, чанг 
кўтарилади. Эшикдан кириб келаётган меҳмонларни кўриб, савағични ушлаганча дик этиб 
ўрнидан турди. Энди кўришмоқчи бўлиб қучоғини ёзган эди, аммам бобиллаб берди: 
— Бировнинг молига тиш қўйдирадиган ҳаромхўр билан кўришмайман! 
Сепкилли хола қўлидаги савағични осилтирганча талмовсираб қолди. 
— Бу... бу нима деганингиз, эшонойи? — деди ранги ўчиб. 
— Бу деганим шуки, ўғирлаган нарсангизни жойига қўйинг! 
Сепкилли холанинг ранги баттар ўчиб кетди. 
— Нимани ўғирлабман? — деди овози қалтираб. — Айтинг, нимани олибман? 
— Э қўйинг-е! — аммам жаҳл билан қўл силтади.— Келинимнинг зирагидан тиш ясатиб олиб, 
тағин ўзини гўлликка солиб ўтирибди. — У отин холага юзланди. — Мана, гувоҳ! Норасида 
бола билан фол очирдим. Аниқ-таниқ сизни айтди. 
— Вой ўлмасам! — Сепкилли холанинг қўлидан таёғи тушиб кетди. — Бу қанақа туҳмат! — деди 
йиғи аралаш. Кейин ойимга юзланди. 
— Уялмайсизми, овсин пошша! Мана, не ниятда ўтирибман. Агар нинангизга теккан бўлсам, 
ниятимга етмай! — Кейинги сўзлар унинг бўғизидан йиғи аралаш отилиб чиқди. — Тўртта 
боламнинг ўлигини устида ўтирай, хўпми! 
— Вой, овсинжон, вой гапингиз қурсин! — деди ойим овози титраб. — Қайтиб олинг 
гапингизни! Олган бўлсангиз ҳам мингдан-минг розиман! 
— Э, яна, гапиради-я! Бойвучча бўлмай тусингни ел есин! — Аммам шаҳд билан бурилди-да, 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling