Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
70
бўлади-да. 
Хайрият, «келин салом»га кеч қолмабман. Ҳовли беткайида Сепкилли холанинг қариндош-
уруғлари, тўйда хизмат қилганлар тўпланиб туришибди. Эркаклар кам, хотинлар кўп. Фақат 
ойим кўринмайди. Ҳовли этагидаги тўнкариб қўйилган қозон орқасида ғўлага миниб ўтирган 
Валини кўриб, имлаб чақирдим. 
Бир маҳал отин хола (Сепкилли холанинг қўли эгрилигидан шикоят қилган, биз билан 
фолбинникига борган худди ўша семиз отин хола) оқ шолрўмол ёпинган, атлас кўйлаги устидан 
олдига уқа тутилган нимча кийган келинчакни етаклаб остонага олиб чиқди. Парда орқасидан 
келиннинг юзи яхши кўринмас эди. Бироқ яқинроқда турган нотаниш хотиннинг кўзи ўткир 
экан. 
— Вуй, мунча чиройли! — деди қаттиқ шивирлаб. — Бир қошиқ сув билан ютгудек-а! 
— Бахти бор экан сариқ машакни! — деди бошқаси унга жавобан. 
Отин хола бир томоқ қириб олди-да, овози борича бақирди: 
— Ассалому алайкум, келин сало-о-ом! 
Келинчак оҳиста бош эгди. Ҳовлидагилар чекка-чеккадан маъқуллаб жавоб қилишди: 
— Барака топсин! 
— Раҳмат. 
— Қўшгани билан қўша қарисин. 
Отин хола яна бир марта томоқ қириб, овозини созлаб олди-да, боягидан ҳам баландроқ 
ҳайқирди: 
— Ассалому алайкум, келин сало-о-о-м! 
Кармонни катта очган 
Аямай пулни сочган, 
Қоринлари қопдай, 
Мўйловлари шопдай 
Қайнотасига сало-о-м! 
Одамлар чекка-чеккадан кулиб юборишди. Исроил мўйлов ҳовли этагидаги хонадан карнайга 
ўхшатиб ўралган каттакон наматни қўлтиқлаб чиқди. Ҳовли ўртасидан пишиллаб ўтди-да, 
наматни обориб келиннинг оёғи тагига қўйди. Мўйловини ғолибона қиёфада бир бураган эди, 
хотинлар қий-чув солиб кулиб юборишди. Исроил мўйлов ували-жували бўлинглар, деб фотиҳа 
ўқиди. Отин хола яна бир томоқ қириб олди: 
— Ассалому алайкум, келин сало-о-о-ом! 
Тили билан тенг айланадиган, 
Хизматига шайланадиган, 
Тўйдан қуруқ қайтмайдиган 
Сўзлари мойдай, юзлари ойдай, 
Қайнонасига сало-о-м! 
Яна қаҳқаҳа кўтарилди. Сепкилли хола қизариб-бўзариб, одамлар орасидан ўтди-да, келин 
томонга талпинди. Қўлидаги бир даста чинни косани келиннинг бошига қўйди. 
Отин хола тағин давом этди. 
— Ассалому алайкум, келин сало-о-о-м! 
Дуторини сайратган, 
Дилимизни яйратган, 
Зеби опага сало-о-м! 
Зеби хола эркакча юриш қилиб яқин борган эди, ичкаридан тугун олиб чиқишди. Зеби хола 
тугунни оларкан, келиннинг елкасига қоқди. 
— Бахтли бўлгин, қизим! 
Отин хола у ёқ-бу ёққа қараб олди-да, давом этди. 
— Ассалому алайкум, келин сало-о-ом! Бири биридан ширин, бири-биридан асал 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling