Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
73
— Бўлди, — деди ўтирган жойида деразадан бошини чиқариб. — Иккинчи бунақа устачилик 
қилсанг, ўзингдан кўр. 
Икковлашиб Зеби холани кабинага чиқардик. Вали нариги эшикдан кирди-ю, машинасини 
гуриллатганча ҳайдаб кетди. ЗИЛ муюлишда кўздан ғойиб бўлиши билан ғира-шира тонг 
палласида кўрган тушдек хотиралар ёпирилиб келди. 
* * * 
Зеби холадан ҳайиқмайдиган бола йўқ эди. Эркаклардек барваста гавдали, қоп-қора бу 
хотиннинг йўғон овози ҳам, узун қирра бурни, кетмонни елкасига ташлаганча этик кийиб ғоз 
юриши ҳам бошқа аёлларга ўхшамас, ҳатто қорамтир сийрак мўйловигача бор эди. У қачон 
қараса қулоғига райҳон тақиб юрар, Дарҳон ариғи бўйидаги ҳовлисида ёз бўйи райҳонлар барқ 
уриб ётарди. Уни биринчи марта кўрганимдаёқ қўрқиб қолганман. Ўшанда жуда кичкина 
бўлсам керак. Ойимга эргашиб Зеби холаникига бордим. Нимагалиги эсимда йўғу хархаша 
қилавердим. Ойим у деб кўрди, бу деб кўрди, бўлмади. Шунда Зеби холанинг жаҳли чиқиб 
кетди. 
— Жим бўласанми ё ҳозир иштонимга қамаб қўяйми! — деди дўриллаб. Унинг важоҳати шу 
қадар қўрқгулик эдики, овозим ўчди-қолди. 
...Зеби хола сап-сариқ жингалак сочли, кўк кўз «ўрис бола»сини — Валини жонидан яхши 
кўрарди. Қайси тўйга борса, кўйлагининг енгига попукқанд, монпаси, жийда солиб келарди. 
Унинг енги шунчали баракали эдики, Валининг дўпписи бирпасда ширинликка тўлиб чиқарди. 
Вали қизғанчиқ эмас, ойиси олиб келганларни ҳамма билан баҳам кўради... Бироқ, биронта 
бола Валини чертса борми, ойисидан балога қолади. Зеби хола ўша заҳоти айбдор боланинг 
онасини юмма талайди. «Сен эчкига ўхшаб ҳар йили болалайсан, меники атиги битта! — дейди 
шанғиллаб. — Қани, яна бир марта қўл тегизиб кўрсин-чи, қўлини синдириб ўчоққа тиқаман!» 
Зеби хола боласини бунчалик авайлаганча бор эди. Дадамнинг айтишига қараганда, уруш 
бўлаётган жойдан келтирилган болалардан биттасини берасанлар, деб Зеби хола ҳам борибди. 
Аммо ўша идорадагилар кўнишмабди. «Сиз сўққабошсиз, топиш-тутишингизнинг мазаси йўқ», 
дейишибди. Шунда Зеби хола курсини муштлаб чунонам тўполон кўтарибдики, ноилож мана шу 
Валини хатлаб беришибди. 
Зеби хола сўққабош бўлсаям, Валини камситмаган. Қўй сўйиб, юртга ош бериб, тўйини ҳам 
қилиб берган. 
Вали ҳам биринчи синфда мен билан ўқир, ҳисобдан яхши эди-ю, она тилидан қийналарди. 
«Қ» билан «Ғ»ни айтишга ҳеч тили келишмасди. Рисолат опа деган чиройли ўқитувчи опамиз 
буни билгани учун Валини кўп ҳам қийнамасди. У доим дераза олдидаги партада ўтирарди. 
Бир куни мактабга комиссия келиб қолди. Бир эмас, тўрт киши орқа партага бориб ўтиришди. 
Ўқитувчи опамиз дарс ўтяпти-ю, ҳаяжондан овози титрайди. Синф жимжит. Шу пайт дераза 
шарақлаб очилди-да, Зеби холанинг йўғон овози эшитилди. 
— Вали, ма, нон! 
Ҳаммамиз ўша томонга қарадик, Валининг сариқ юзи оловдек ёниб кетди. Нима дейишини 
билмай нуқул «кетинг», деб имлайди. Зеби хола бўлса деразадан иккита арпа нон узатиб 
турибди. 
— Олсанг-чи, қўлим куйиб кетди! — деди у зарда билан. 
Синфхонани бирпасда иссиқ нон ҳиди тутиб кетди. 
Рисолат опамиз бир зум эсанкираб турди-да, ташқарига югурди. 
— Нима қиляпсиз, хола? — деди йиғлагудек бўлиб.— Мактаб-ку бу! 
— Мактаблигини ўзим ҳам биламан! Мачитга келганим йўқ! — Зеби хола овозини баралла 
қўйиб дўриллади. — Болам эрталаб чой ичмасдан чиқиб кетувди. Оч ўтирсинми энди? 
Рисолат опамиз ялинишга тушди: 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling