Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
66
эсладиму гоҳ ойимга, гоҳ аммамга қараб қолдим. Сепкилли холани жуда ёмон кўриб кетдим. 
— Укангиз эшитмай қўя қолсинлар, — ойим яна ялинди. — Топилиб қолар. 
— Гўрни топилади! — Аммам қандайдир ғолибона қиёфада уй томон юрди. Кетидан 
куйманганча ойим ҳам эргашди. 
Eртасига эрталаб турсам, ойим яна бодом тагини синчиклаб кўздан кечиряпти. Кечаси билан 
ухламаган шекилли, кўзлари қовжираган... Мен ҳам ёрдамлашдим. Бироқ ойбалдоқ эртасига 
ҳам, индинига ҳам топилмади. Ойим дадам билмаслиги учун зиракнинг иккинчи пойини ҳам 
ими-жимида аллақаерга яшириб қўя қолди. 
... Эҳтимол, орадан икки ойча ўтиб Сепкилли хола тилла тиш қўйдирмаганида, бунинг устига 
худди ўша куни аммам яна келиб қолмаганида, зирак ҳам, бу гаплар ҳам унутилиб кетган 
бўларди. 
Айни ёз чилласида аммам тағин келди. Ёз чилласи экани шунинг учун ёдимда қолганки, ўша 
куни аммам икки бош чиллаки узум олиб келди. Шаҳарда туришса ҳам уларникида ток бор эди. 
Акаларим билан бир ғужум-бир ғужумдан талашиб едик. Қишлоқни биласиз, бировникига 
меҳмон келса, албатта қўшнилар чиқади. Ўша оқшом биринчи бўлиб Сепкилли хола чиқди. 
Аммам билан айланиб-ўргилиб кўришди. Кейин ойимга юзланди. 
— Ярашибдими? — У устки лабини бармоғи билан сал кўтарган эди, иккита олтин тиш ярақлаб 
кетди. Тишлар унинг сарғиш юзига жуда ярашган, ҳатто сепкили ҳам билинмай кетган эди. 
— Ярашибди, — деди ойим секингина. — Билагузугингизни бердингизми? 
Сепкилли хола негадир қизарди. 
— Вой, йўқ, — деди кўйлагининг енгини шимариб. — Мана! Дадаси айтдилар. «Бермагин, 
келинингга кўрмана қиласан», — дедилар. — У тилла тишини кўрсатиш учун бўлса керак 
лабини буриброқ жилмайди.— Анча инсоф кириб қолди дадасига. Ҳакимжоннинг тўйини 
тезлатиб юбордик, овсинжон! Худо хоҳласа, кузда қарсбадабанг базм қиламиз. 
— Асил тилла экан! — деди аммам ачитиб. — Буюрсин ишқилиб! 
Сепкилли хола хурсанд, ойим нимадандир безовта, аммам бўлса чимирилиб ўтирарди. 
— Эрталаб чойни бизникида ича қолинг, — деб таклиф қилди Сепкилли хола. 
— Йўғ-а, мен саҳарлаб кетишим керак! — аммам юзини ўгирди. 
Бироқ у эрталаб кетмаган экан. Аммамнинг қаттиқ-қаттиқ гапиришидан уйғониб кетдим. 
— Бировнинг молидан ҳазар қилмаган ноинсоф! Ҳеч бўлмаса қўшнилигингни ўйламайсанми! 
Тиш ясатиш уёқда турсин, минг кўйга солсаям, онагинамдан қолган молни танийман. 
— Э, бунақаларда инсоф нима қилади! — Бу онамнинг овози эмасди. Кўрпанинг бир четидан 
мўраласам, маҳалланинг отин холаси — семиз хотин. — Қайси куни Иной чўлоқнинг йил 
ошисида иккита чойнак йўқолди, — деди у ҳасрат қилиб. — Шундан бошқа ит ҳам олмайди, 
деб ўчоқбошисига кирсам, турибди. Тумшуғидаги чегасидан танидим. «Ҳа?» десам, «Адашиб 
кириб қолгандир-да», дейди. Ҳа, ер ютгур, чойнакнинг оёғи бор эканми, сеникига ўзидан-ўзи 
адашиб кирадиган! 
— Тағин эрини мақтаганига ўлайми? Инсоф кириб қолган эмиш! — Аммам жаҳл билан қўлини 
мушт қилиб, хонтахтага ботирган эди, бармоқлари шиқирлаб кетди. — Ўлганда инсоф киради, 
ўша банги мўйловга. 
Ойим чой кўтариб кирди. 
— Қўйинглар энди, — деди илтижоли оҳангда. — Олган бўлса олгандир. Бировнинг қўлидан 
тутмагандан кейин нима дейсиз? Майли, мингдан-минг розиман. 
— Сиз унақа бойваччалик қилманг, келинпошша!— деди аммам шахт билан. — Болангизни 
кийинтиринг. Ўзингиз ҳам отланиб дарров олдимга тушинг! 
Ойим чойнакни хонтахтага қўяркан, гоҳ аммамга, гоҳ отин холага ҳайрон бўлиб қаради. 
— Қаёққа? 
— Очиқ мозорга! — Аммам ҳаммасига ойим айбдордек пичинг қилди. — Маҳалламизда фолбин 
бор. Суф деса, ариқдаги сув тескари оқади. Ўшанга обораман. Мана, отин ҳам гувоҳ бўладилар, 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling