Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
90 Шинелининг тиззаси қорга беланган, кўзларида ёш бор эди. У менга қарамади. Бир ҳатлаб четга чиқди-ю, қор кечиб гандираклаб юриб кетди. Ҳатто нарига борганда ҳам йўлкага тушиб олмади. Бийдак далада ёлғиз қолдим. Қора палто кийган Рисолат опа бир томонга, кулранг шинел кийган Афзалхон акам иккинчи томонга кетар эди. Охири иккаласи иккита қора нуқтага айланиб оппоқ қорлиққа сингиб кетди. Нима учундир совуқни унутдим, уйгаям боргим келмас эди. ...Кейин Афзалхон акам бизникига жуда кам келадиган бўлиб қолди. Рисолат опа синфимизни ёзгача ўқитди-ю, ғойиб бўлди. Ойимнинг айтишига қараганда, Холпош холамнинг андижонлик синглиси бор экан. Ҳаммалари ўша ёққа кўчиб кетишибди. Афзалхон акам, аммам айтганидек, «Тошкентнинг суви менга ҳаром», деб бош олиб кетгани йўқ. Бироқ анчагача уйланмай юрди... Бир неча йилдан кейин юқори синфда ўқиётганимда астрономия ўқитувчимиздан бир ҳақиқатни билиб олдим: ойнинг ўзи ёғду сочмас экан, қуёшдан нур оларкан. Бу дунёда офтоб борлиги учун ҳам ой ёғду сочиб тураркан. ПИСТАЧИ У гузардаги бозорчанинг кираверишида, тагига пастак курсича қўйиб ўтиради. Олдида иккита халта. Биттасида писта, биттасида қурут. Қиш пайтлари ёнбошида таги мих билан тешилган пақирда чўғ ҳам бўлади: қўлини иситиш учун. Унинг моли худди магазиндаги сингари қатъий нарх билан сотилади. Чумчуқнинг тухумидек қурутнинг иккитаси ўн тийин, пистанинг стакани йигирма тийин. Стакан ҳам антиқа: бир кафт писта солиши билан тўлиб чиқади. Эрталаблари унинг кайфияти ёмон бўлади. Кулранг кўзлари сийрак қоши остидан одамга ўқрайиб қарайди. Қурут санаётганда, стаканга писта солаётганда қўли титрайди. Билганлар у билан савдолашиб ўтирмайди. Мабодо бирон харидор молининг қимматлигини айтса, балога қолади. — Менга ўргатма, ўв! — дейди кўзлари ғазабдан ёниб. Жаҳли чиққанидан сариқ мўйлови учиб- учиб қўяди. — Закунни сендан яхши биламан! Сенга ўхшаганларни деб қон тўкканман! — У гапининг исботи учун тарашадек қотиб қолган, букилмайдиган ўнг оёғининг товонини ўтирган жойида ерга уриб-уриб қўяди. — Кўрдингми?! Кечқурунга бориб сал чиройи очилади. — Жа-а-арений семичка! — дейди овозини баралла қўйиб. Ўтган-кетганга илжайиб қарайди. Силлиқроқ жувонлар ўтса сариқ мўйловини буриб бошини сарак-сарак қилиб қўяди. Яқинроқ келган киши оғзидан арзон вино ҳиди гупиллаётганини сезади... Бу — Далавой. Бир вақтлар дадам томорқадаги дарахтни кесгани учун қаматмоқчи бўлган, кейин пора сўраган Далавойнинг ўзи. Уни деярли ҳар куни кўраман. Ҳар кўрганда кўнглимда ғалати хотиралар уйғонади. * * * Далавой налугчи бўлганидан кейин айниқса қутуриб кетди. Яқин атрофда «Далавой келяпти», деса чўчимайдиган одам йўқ эди. У гижинглаган қизил жийрон миниб юрар, ярақлаб турган этиги ҳам, галифе шими, «пўрим» қилиб қўйилган сарғиш сочи ҳам ўзига хўп ярашган эди. Елкасидан ошириб ташлаб олинган чарм тасмали сумкаси, қўлидаги қамчиси кишида қандайдир қўрқувга ўхшаган нарса уйғотарди. Одамлар уни кўрганда азбаройи ҳурмат қилганидан эмас, қўрққанидан салом берарди. Уруш энди битган, ҳамманинг аҳволи ўзига маълум... Далавой налугчи солиқни ўз вақтида тўлай олмаган одамларнинг ҳовлисига тўппа-тўғри отда кириб келар, ади-бади айтишиб вақтини ўтказиб ўтирмас, намат борми, самовар борми, хуллас, яроқлироқ бирон буюмни баҳолаб олиб кетарди. Одатдаги ёз оқшомларидан бири эди. Ойим эчкини соғиб бўлиб, «насибасини» эмсин, деб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling