Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
99
У, шу ҳайқириқ орасида ойим билан ҳол-аҳвол сўрашиб қўйишниям унутмайди: 
— Қалай, Пошша опа, бардамгина ўтирибсизми? 
— Шукр, — дейди ойим. — Кенжангиз қачон келади? 
Чолнинг кенжа ўғли аспирантурада ўқийди. 
— Дилгиром келди, йигирманчида келаркан. Чоршанба куни Кўктеракка бориб қўй опчиқдим,— 
дейди чол. — Ўғлим келиши билан оёғига сўяман.— У яна кафтини карнай қилиб қичқиради.— 
Э, шара-бара-а-а! 
Деразалар тағин зириллаб кетади. Ойим бир кўча қора-қура болаларни эргаштириб ҳовлига 
киради. Ҳаммаёқни қий-чув тутиб кетади. 
— Ая! Шиша беринг! 
— Пошша ойи, ўн тийин беринг, ҳуштак оламан. 
— Менгаям! 
Шара-барачи чол камида ярим соат савдо қилади. Бировга сақич, бировга шақилдоқ... Яна 
бировга резинка боғланган учидан тортиб отилса қўлга қайтиб келадиган зар копток... Қари 
эшак бўлса турган жойида қулоқларини осилтириб мудраб ҳордиқ чиқариб олади. 
Чол кетиши билан қий-чув босилади деб ўйлайсизми? Йўқ, баттар авжига чиқади. 
— Нилу, ўлгур, нима қилдинг? Ҳа, қиз бўлмай ажални олдида кет! Шишани ёғи билан бериб 
юборибсан-ку. 
— Ҳой, Алиш! Нима ҳунар кўрсатдинг? Ҳуштак чалмай ергина ютгур, адангни ароғини тўкиб 
ташлаб шишасини берибсан-ку. Ҳали қўлимга тушгин, гўштингни бир бурдадан қилмасам 
юрган эканман. 
Бир тўда бола ўртасида ўтирган ойим оҳиста юпатади. 
— Қўйинг, келинпошша, қарғаманг, болалик — пошшолик-да, ўргилай. Адаси бир кун ичмаса 
ичмас... 
Баҳор пайтлари, олча гуллаганда кечасиям тинчлик йўқ. Ярим кечагача пичир-пичир, ҳингир-
ҳингир... Охири бўлмади. Бир куни скамейкани таг-туги билан арралаб ташламоқчи бўлдим. 
Дастаррани кўтариб чиқсам ойим одатдагидек бир тўда бола орасида ўтирибди. 
— Ҳа? — деди қўлимдаги аррага қараб. 
— Бўлди, — дедим тўнғиллаб. — Одамга тинчлик ҳам керак-да. 
Қора-қура болалар, сочи сичқоннинг думидек диккайтириб ўрилган қизалоқлар менгамас, 
онамга термилиб қарашди. 
— Одам бор жойга одам келади-да, ўғлим, — деди ойим секин. — Норасталар суюнса ёмонми... 
Якшанба кунларидан бирида дарвоза олди яна гавжум бўлиб кетди. Аммо бу сафар болалар 
эмас, хотин-халаж тўпланди. Аёлларнинг ҳаяжонланиб шовқин солишидан билдимки, Ҳури 
сатанг келган. Ҳури сатанг, ёшгина кўҳликкина жувон. Фақат оғзидаги қатор-қатор тилла 
тишлари, бўйнидаги дурлар, айниқса лўмбиллатиб катта-катта гапириши уни ёшига нисбатан 
улуғроқ кўрсатади. Бечоранинг турмуши бўлмади. Маҳаллада тўй-ҳашам бўлса, одамларнинг 
ҳовлисига сим тортиб «туялампочка» қўйиб берадиган ювошгина монтёр йигитга теккан эди. 
Беш ой деганда бир эмас, иккита попукдек қизалоқ туғиб берди. Маҳалладаги оғзи ботир 
отиннинг айтишига қараганда «шафтолини данаги билан еб қўйган» экан. Монтёр ювош 
бўлсаям, ориятли йигит экан— уй-жойини ташлади: кетди. 
Ипдеккина бўлиб юрган Ҳури эридан чиқди-ю, семириб кетди. Ўзининг айтишича: «Мана, эрсиз 
ўлгани йўқ, қайтага бриллиантга беланиб юрибди». Унинг хўжалик сумкасини кўриши билан 
хотинларнинг кўзи ёниб кетади. Ўзиям сумкамас, хазина. Ичида биллур вазадан тортиб махер 
кофтагача, пошнаси бир қарич платформа туфлидан тортиб, номозшом атласгача — ҳаммаси 
топилади. 
Беихтиёр деразадан мўраласам, «бозор» айни авжига чиққан экан. Ҳури сатанг семиз оёғини 
скамейкага, шундоқ ойимнинг биқинига тираганча кўзни қамаштирадиган атласни кўрсатиб 
турибди. Атрофдаги аёллар ҳавас билан тикилиб қарашяпти. Ойим Ҳурининг оёғига жой 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling