Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
76 Яна такрорлайман: Сиз майдонда ёлғиз жангчисиз. Филофей фазода, у душманлардан йироқда, айни вақтда иттифоқчилари билан боғланиш имкониятларидан маҳрум. Сиз қандай йўл танлашингизни ўзингиз ҳал қилинг. Келажакка бефарқ қарайдиган ва ўзини бу дунёда омонат яшаётгандай сезадиган кишилар чуқур ўйламаганлиги учун тушунмаётган ёки тушунишни хоҳламаётган нарсани сиз тушундингиз ва қўллаб-қувватладингиз. Сиз бир кишисиз, ва бу аслида бир кишини иши. Буюк амалиёт — кўпинча бир кишининг саъй-ҳаракатидан бўлади. Нега шундай, билмадим. Ҳар қандай шароитда ҳам мен Сиз билан биргаман, Сизга ёрдамлашишга ҳозирман, кучим етган ҳамма нарсани қилишга тайёрман, мен Сизнинг олдингизда ўзимни айбдор деб сезаётганим учун, яъни Ордокка Филофейнинг кашфиёти тўғрисида фақат Сиз билан суҳбатлашиш керак деб маслаҳат бериб Сизни маломатга қолдирганим учунгина эмас, балки, энг муҳими, Филофейнинг ғояларига, Филофей билан Сизнинг инсоният истиқболи ҳақида ташвиш тортаётганларингизга қойил қолганим учун ҳам ана шундай қарорга келган эдим. Эҳтимол, одам боласи ҳозиргача фирибгарлик билан яшаб келгандир, эндиликда эса ўзи ўзига — одам бўлсанг дурустроқ бўл, ёки қирилиб битган мамонтларга ўхшаб палеонтологик қатламлар сари йўл ол, — дейдиган вақт келди. Кечирасиз, яна саҳифа тугади!” “Худо ҳаққи, факсни ўчира кўрманглар. Мен ҳали ҳамма гапларимни айтиб бўлганим йўқ... Мистер Борк, кечиринг, иш юзасидан сўз очай. Менинг назаримда, эртаги кун бошланди, демак бугунги кун — кўп нарсани айтиб берадиган кун. Энди сенсация ва миш-мишлар тугай бошлади. Ана шу бўронда Сизнинг сўзга чиқишингиз, Сизнинг фикрингиз, мулоҳазаларингизнинг ишончлилиги ва исботлилиги янги бир оҳангдай янграши мумкин. Сиз қандай ҳаракат қилмоқчисиз? Матбуот конференцияси ўтказасизми? Ўтказадиган бўлсангиз, мен уни уюштиришда иштирок этишга, Сизга дастёр бўлишга тайёрман. Яна Ньюбери шаҳрига Сизни деб эрталабдан, эҳтимол, огоҳлантирмасдан репортёрлар босиб келишар. Сиз улар билан учрашишни хоҳламасангиз, “Мен ҳеч ким билан кўришишни хоҳламайман, мени холи қўйинглар” деб кўринарли жойга эълон осиб қўйишни унутманг. Мен Ньюберида, гольф майдонларида ва шаҳар атрофидаги истироҳат боғларида бўлганман. Мен яшаб турган Ридингдан машинада ўттиз дақиқалик йўл. Хоҳласангиз Сиз билан ишларни муҳокама қилиш учун келишим мумкин. Ана шу мақсадларда асқатиб қолар деб координаталаримни юборяпман. Мистер Борк, кечаси соат учдан ошди. Факсларимни топиб олиб ўқирсиз деган умидда тинмасдан ёзаётирман. Мен Сизга кўп нарсаларни айтиб бермоқчиман! Ахир, дунёдаги воқеалар, ҳатто ҳар куни матбуотда хабар бериб туриладиган ҳодисалар ҳам цивилизациянинг таназзулга юз тутаётганидан гувоҳлик бермоқда. Ана шундай шароитда гўдакнинг ёруғ дунёга келиши миналарга тўла майдонга йўл олиш билан баравар. Хўш, ўша миналарни сақлаган майдон қани, ҳаётнинг қайси жабҳаларида яширинган — одамларнинг фикр-хаёлларида, саъй- ҳаракатларидами, жаҳон таълимотларидами, кундалик амалиётдами — буни бармоқ билан кўрсатиб бўлмайди. Ҳозиргина телевидение орқали кўрсатишди: “Москвадаги Қизил майдонда (мен бу ерда кезиб юришни хуш кўрардим) даҳшатли воқеа содир бўлди. Икки тоифа намойишчилар: ҳарбий-саноат комплекси тарафдорлари билан конверсия учун курашувчилар тўқнашди. Оқибатда бир қиз ўз жонига қасд қилди — Ҳамманинг кўз олдида ўзига ўт қўйиб ёниб кетди. Бу жудаям даҳшатли манзара бўлди. Шарҳловчиларнинг гапларига қараганда, ўша ёниб кетган қизнинг ҳамроҳи — бир талаба митингга кўтариб келган шиор эҳтиросларнинг аланга олишига сабаб бўлган. Ўша шиорда... Мен ҳозир гапимни давом эттираман... варақ тугади.” “Худо ҳаққи, факсни ўчира кўрманглар, мен Қизил майдонда бўлиб ўтган воқеа ҳақида ҳикоя қилмоқчиман... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling