Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
79
Менга Филофей билан алоқа боғлашни уюштиришга имкон беринг. Мен Сизга ўргатмоқчи 
эмасман, зудлик билан зарурий фалсафий далиллар тайёрланг. 
Оливер Ордок оломоннинг онгига қилган таъсирининг оқибатлари билан тўқнашишимизга 
тўғри келади. На илож, буни тақдир дейдилар. Ва биз ғалаба қилишимиз керак. Ўша оломон 
ҳурмати!
Сизга ҳурмат билан Энтони Юнгер. 
Р. S. Бордию менинг координаталарим — уй факсининг, телефонимнинг номерлари — 
адресим зарур бўлиб қолса, шу варақлардан топасиз. Хизмат координаталарим энди Сизга 
керак бўлмайди — мен у ерга бошқа бормайман...” 
Т ў қ қ и з и н ч и б о б 
Эрталаб соат тўрт яримлар. Роберт Борк ёзув столида ётган факсларга қараб жим ўтирарди. 
Жесси ҳам шу ерда. У ҳам факсларни ўқиб чиқди.
— Тавба, нима бўляпти, нима бўляпти ўзи! — деб бир неча бор такрорлади Жесси.
– Сен ётиб тин олсанг бўлар эди, — маслаҳат берди эри.
– Агар ўзинг ёлғиз қолишни хоҳлаётган бўлсанг, ҳозир кетаман. Барибир ухлай олмасам 
керак. Мен ўзимни ғалати сезяпман. Буларнинг жуда жиддий эканлигини тушунар эдим, лекин 
ҳаммасининг шу даражада мураккаблашиб кетишини тасаввур ҳам қилмовдим. Нима 
дейишимни ҳам билмайман.
– Ҳа, Жесси. Энтони Юнгер ҳақ. Мутлақо ҳақ, — хаёл суриб жавоб берди Борк. — Уни бизга 
Худонинг ўзи етказди. Унинг тутган йўли — янги авлоднинг йўли. Дунёни идрок этиши 
бутунлай ўзгача. Саъй-ҳаракатлари ҳам. Дарров сезилади-да. Менинг эса мақоладан бошқа 
бирон иш қилишим даргумон эди (мақола жуда катта бўлиб кетибди, газетанинг бир бетини 
олади-ёв!) Биз иккаламиз бўлса уйда қамалиб олдик. Бўлаётган воқеалардан бутунлай ажралиб 
бўлмайди. Бунинг устига Ордокнинг ғаламисликлари...
– Яхшиси — занжирдан бўшатиб юборилган нарса дегин!
– Ҳа, занжирдан қўйиб юборилган куч. Бу ниҳоятда даҳшатли куч. Ордок била туриб оммани 
Филофейга ва менга гижгижламоқда.
– Якка ўзинг сенга қарши кайфиятда бўлган шунча одамнинг фикрини ўзгартириб ўзингга 
қарата олишингга ишонасанми? 
– Энди орқага қайтиш йўқ, фикримни исботлашга уринаман. Лекин воқеа қандай кечади — 
бир нарса дейиш қийин. Кассандра-эмбрион феноменининг кашф қилиниши мавжуд 
тасаввурларга, турмуш тарзига, қолипга тушиб қолган тафаккур тахлитига қақшатқич зарба 
беражак. Кассандра-эмбрионларнинг охирзамондан хабар беришига бошдан оёқ ҳамма 
нарсага, биринчи галда сиёсий, ижтимоий тузумларга, ахлоқий негизларга шубҳа кўзи билан 
қараш демакдир. Ўз-ўзидан маълумки, таркиб топган барча андозаларнинг вайрон қилиниши 
ҳомиладор аёлдан тортиб Ордок сингари нусхаларгача ҳеч кимга ёқмайди. Ана шунинг учун 
ҳам қаршилик кўрсатишмоқда, ҳатто тажовуз қилишгача етиб боришмоқда. 
– Ахир улар Филофейнинг ўзини тажовузкор деб билишади-ку! 
– Ҳа, улар уни тажовузкор деб биладилар. Мен учун у пайғамбардай гап, бошқалар учун — 
шайтон. Одамзот икки йўлдан биттасини танлаб олиши лозим: ёки биз, ҳаммамиз алданиб, 
одатдагидай яшайверамиз, ёки кассандра-эмбрионлар сонининг кўпайиб бориш сабабларини 
тушуниб олиб, охирзамон ҳалокатидан кишиларни огоҳ қиламиз. Инсоният учун бошқача йўл 
йўқ.
– Филофейнинг ўзи кашфиётини одам учун осмонда икки қуёш чиққани каби кутилмаган 
воқеадир, деб айтган эди. Ана шу иккинчи қуёш инсониятнинг асрлар бўйи таркиб топган 
турмуш тарзини чилпарчин қилиши мумкин! Бунинг устига рақибларимиз Филофейни унинг 
экспериментлари инсон ҳуқуқларини поймол қилади деб ҳам айбламоқдалар. Бундан ҳам 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling