Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
80 каттароқ туҳмат бўлиши мумкинми? Бунга сен нима дейсан? – Йўқ, бу инсон ҳуқуқларини поймол қилиш эмас! Менинг назаримда бундай эмас. Мен ана шу ҳақда ёзяпман, ўқиб кўришинг мумкин. Кассандра тамғасининг сирларини билиб олиш — бизнинг бурчимиз, жамиятнинг бурчи, ҳар бир шахснинг, биринчи галда ҳомиладор аёлнинг бурчидир, бундай аёл ўз қорнидаги пушти охирзамондан дарак беряптими — йўқми эканлигини билишдан манфаатдор бўлмоғи, ҳатто буни текшириб кўрмоғи лозим. Кассандра-эмбрионлар ҳақидаги статистик маълумотлар вақт келиб энг муҳим социологик кўрсаткичлардан бири бўлиб қолажак — жамиятнинг ҳолати ва тараққиёт даражасини ана шундай маълумотларга қараб билиб оладиган бўладилар. – Мен сенинг фикрингга қўшилдим ҳам деяйлик, Роберт. Бошқалар буларнинг ҳаммасини қабул қилишмаса-чи? Сен ҳеч кимни ишонтира олмасанг-чи? – Кўп нарса шароитга, умумий вазиятга боғлиқ. Энтони Юнгер тўла ҳақ, ҳа, бу ишга Филофейнинг ўзини жалб қилиш керак. Унинг энг муҳим дастаги илмий кузатишларидан олган маълумотларидир, у кассандра-эмбрионлардан чиқадиган сигналларнинг замон охир бўлишидан дарак беришини ана шу маълумотлар асосида аниқлади. У ана шу маълумотларни халққа етказиши керак. Бу маълумотлардаги биологик омиллардан тортиб фалсафий хулосаларгача барча материалларни, айтайлик, матбуот конференцияси ўтказиб яна бир марта халқ олдида баён этиши лозим. Эфирда Филофейнинг бевосита ўзи бўлиши шарт! Юнгер ўз ғоясини амалга ошира олса, зўр бўларди. Мен уни тўлалигича қувватлайман. Ҳозир унга мен факс орқали ўз фикрларимни жўнатаман, уёғини кўрамиз, ўлмаган бандаси кўраверади. Улар иккаласи ҳам жим бўлиб қолишди, ҳар иккаласининг устида халат, бир кечада уларни таниб бўлмай қолди. Кўзлари киртайган, сочлари ҳурпайган. Эр-хотин кундалик турмуш ташвишлари устига қандай даҳшатли фалокат яқинлашиб келаётганини сезишгандай умрларида биринчи бор кечани сўнгсиз хавотирликда ўтказишди. Қаранг: кишиларнинг дарду аламлари ва азоб-уқубатлари ҳисобига Коинот кенгая борар эмиш. Ташқари ёришиб тонг отди. ҳаво кечагига ўхшаб очиқ, куз бўлганидан кундузи қисқа, лекин ёруғ келадган кўринади. Узоқ-узоқлардан қушларнинг чуғурлаган овози эштилади — келгинди қушлар иссиқ ўлкаларга қайтиб кетиш учун яна саҳардан тўпланишган. Роберт Борк қушларнинг аввал тоғ ўрмонларига етар-етмас, гольф майдонлари устида ер бағирлаб айланиб учишини, сўнгра узоқ сафарга йўл олишини, океан соҳили бўйлаб пастда океаннинг оқариб кўринган қирғоқ тўлқинлари устидан ўтишини кўз олдига келтирди, унинг қушларга қўшилиб учиб кетгиси келди, лекин унинг олдида ҳаётда қўққисдан юз кўрсатган мушкулотни ҳал қилиш зарурати кўндаланг турар эди. Дунё иши уларни хотиржам қўймаслиги, унутмагани ва унутмоқчи ҳам эмаслиги эрталабданоқ маълум бўлиб қолди. Ҳаммасига Чикагодаги қизидан келган факс сабаб бўлди. Эрика нима эканига тушунмай ташвишланиб ёзган эди: “Тун бўйи телефон қилолмадим. Телефонларингиз узиб қўйилган, факс банд. Дада, нима гап? Нима қилиб қўйдингиз? Бутун Чикаго оёққа қалқиган. Ҳамма Сизга қарши. Биз Жон иккаламиз жинни бўлиб қолай деяпмиз. Ўтинаман: ҳамма ишингизни четга суриб қўйинг. Ойи, сиз қаёққа қараяпсиз?!” Жессининг диққати ошди: – Нима қиламиз, Роберт? Сен — отасан. Қизимиз изтиробда, унинг оғироёқ эканини биласан. Куёвимиз ҳам хурсанд бўлмаса керак. Мен Жоннинг аҳволига тушунаман: У директорлар кенгашининг аъзоси, унинг юриш-туриши бошқаларга намуна бўлиши керак. Биз бу ҳақда ўйламасликка ҳаққимиз йўқ. – Тўғри, ҳаммаси тўғри, — Жессининг сўзини маъқуллади Борк. — Лекин шу топда нима дейишимиз мумкин? Бу иш оила билангина чегараланмайди. Кошки эди шундай бўлса!... Ўзингни тут, Жесси. Мен Эрикага хат ёзаман, қўнғироқ қиламан, тушунтиришга, таскин беришга уринаман. Лекин ёшлар ҳам ўз каллалари билан ўйлашлари керак. Улар учун, айниқса, Жон учун энг кераклиси компания ишининг ўнгидан келишидир. Автокомпаниядан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling