Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
77 Мистер Борк, гап шундаки, ўша шиорда “Инсон қурол ишлаб чиқариш учун ёруғ дунёга келмаслиги керак!” деб ёзиб қўйилган экан. Турган гап, бундай шиорни Россияда “Мудофаачилар” деб ном олган ҳамда давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватланган кишилар қаҳр-ғазаб билан кутиб олдилар, чунки гап қўрғошин питрадан тортиб (“мудофаачилар” дунёдаги ҳар бир кишига юзтадан ана шундай ўқчалар ғамлаб қўйишган эди) товушдан тез учадиган самолётлар, океан қаърида кечаю кундуз навбатчилик қилиб турадиган сув ости атом кемаларигача ва биринчи буйруқ берилиши билан парвозга тайёр турган қитъалараро ракеталаргача бўлган қирғин қуролларни ишлаб чиқарадиган ҳарбий саноат тақдири ҳақида борар эди. Буни беҳудага сарфланган маблағ ва меҳнат, деб ҳисоблар эди ўша соғлом ақилли талаба. Америкамизнинг ҳарбий-саноат комплексига ҳам худди ана шундай муносабатда бўлмоқ керак. Бу ҳам одамларни қирадиган қуроллар ишлаб чиқараётир ва ўз қилмишини мудофаа манфаатлари билан оқламоқчи бўлаётир. Лекин, иккинчи томондан ўлдирилиши керак бўлганлар ҳам фаришта эмас, улар ҳам тиш- тирноғигача қуролланган ва улар ҳам ўзларининг ўта қимматли ғоялари йўлида (энди энг таъсирчан шиорлар миллатчилик шиорларидир), адолат йўлида ва ўзларининг иқтисодий манфаатлари йўлида ўлдириш-қиришга чанқоқдирлар. Ноилож қолганда, пичоқ этдан ўтиб суякка қадалгандан кейин одам боласи ўзини ўтга ҳам, сувга ҳам уради. Бечора талаба айюҳаннос солмай нима қилсин, эҳтимол, одамларнинг бир- бирлари билан сўзлашиш қобилиятига эга бўлган замондан буён ўйлаб келганларини, уруш билан қурол ақл устидан тантана қилган даврдан эътиборан инсон боласи дилига жо қилган сўзларни плакатга ўз қўли билан ёзмай нима қилсин?! Сахаров Россияда водород бомбасини яратгандан кейин худди ана шу нарсани тушуниб етди ва шу ерда тўхтаб, ўз тақдирига қарши борди. Ерда қурол кўпайгандан кўпайиб бораётир, қаерда бўлмасин ҳамма қуролланишни хоҳлайди. Дунёда ҳар бир туғилаётган инсонга камида юзта портловчи ўқ ғамлаб қўйилган бўлса, пешонасига бировларни ўлдирасан ёки сени ўлдиришади деб ёзилган бўлса, ҳомиладор аёлларнинг пешонасидаги Кассандра тамғаси ана шундан огоҳ қилмаяптимикан, кассандра- эмбрионлар она қорнида туриб сассиз айюҳаннос солмаяптимикин? Шундай бўлгач ҳалиги талаба бу ҳақда жар солмай тура олармиди?! Қизил майдонда ўзига ўт қўйган қизда ҳомиладорлик пайтида нишона берган бўлса ҳам, ҳеч ким сезмаган Кассандра тамғаси энди ўзини намоён қилмадимикин? Охирзамоннинг яқинлашиб келаётганидан ташвишга тушган ҳомиланинг берган хабарига ким эътибор берибди дейсиз?! Идеалистик нуқтаи назардан куракда турмайдиган бўлса ҳам шундай бир фикр келади мияга: агар инсоният қурол ихтиро қилмасдан ва уруш нима эканини билмасдан ривожланса нима бўларди? Ўшанда одам ҳозиргидай мавжудод бўлармиди, цивилизациямиз ҳозиргидай аҳволда яшармиди ёки ерда бутунлай бошқа бир жамият ҳукм сурармиди ва инсон сифат жиҳатдан бутунлай ўзгача бўлармиди? Наҳотки тараққиётнинг шундай йўли азалдан ёпиқ бўлса? Агар чиндан ҳам ёпиқ бўлса, бунинг туб сабаби нимада? Бунинг устига одамда ақл — илоҳий хилқат бўлса-чи, ақл — биологик ҳодиса эмас, юксакроқ ҳодиса бўлса-чи? Мана Филофей фазога чиқиб олиб, дунё пардасини қия очиб эди, қандайдир лаънати сир юз кўрсатди, лекин одамлар уни кўришни ҳам, билишни ҳам исташмаяпти. Мистер Борк, Филофейнинг кашфиётлари нуқул норозилик туғдирса ҳам ўша кашфиётларга ишонганим бўлсин. Замон охир бўлишидан руҳнинг қийноққа тушишининг сабабини ана шу кашфиётларда кўраётирман (одамларнинг ҳаддан ортиқ ахлоқий бузуқлиги дастидан руҳий қийноқ баттар чуқурлашаётир). Худо бандасини нега яратди экан, деб ўйлаб қоласан киши бу бедодликларни кўриб. Қаранг, Қорабоғда арманлар билан озарбайжонлар ўртасида кўп йиллардан бери олиб борилаётган жинояткорона урушда дала командирлари ўлганларнинг жасадлари билан савдо қилишар экан. Жангда ўлдирилган кишининг ота-оналари ва қариндош-уруғлари унинг жасадини дафн қилиш |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling