Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
78 учун сотиб олишар экан. Шу йўл билан катта пул ишлашар экан. Шундай ҳоллар ҳам бўлар экан-ки, ўз аскарини орқасидан ўзи отиб ташлаб шу йўл билан ақча топишар экан. Газетада бу хабарни ўқиб ғалати бўп кетдим. Ана шу каби жиноий ҳаракатлар одамларнинг жони- танларида акс этмаслиги, ирсиятни аста-секин ўзгартирмаслиги, авлодларда из қолдирмаслиги мумкинми? Тасаввур қилиб бўлмайдиган шавқатсизликка яна бир мисол. Туркиянинг бир шаҳрида адибларнинг Салмон Рушдини қўллаб-қувватлашга бағишланган конференцияси бўлиб ўтаётган меҳмонхона ёндириб юборилди. Ўшанда конференция қатнашчиларигина эмас, балки меҳмонхонада вақтинча яшаб турган кишилар ҳам ёниб кетишди. Буларнинг ҳаммасини телерепортёрлар тасвирга туширишган: бино ловиллаб ёнаётир, тириклайин ёнаётган кишилар, баҳолиқудрат ҳаракат қилаётган ўт ўчирувчилар, шунинг ёнгинасидаги майдонда мамнунликдан ўзида йўқ хурсанд бир гала фундаменталист ёшлар. Ана шулар ёнғин чиқарганларга мадҳ айтмоқдалар, шодликдан сакрамоқдалар, рақсга тушмоқдалар, қўлларини кўтариб муштумларини силкитмоқдалар, қаҳ-қаҳ отиб кулмоқдалар, ана шу даҳшатли манзарадан гўё шаҳвоний лаззат олмоқдалар. Ёшларнинг ҳаяжонли ва қасоскор қиёфаларига ажал ёлқинининг сўлғин нури тушиб турибди. Ва телевидениега тасвирга олишаяпти. Ахир, бу бадиий фильм эмас эди-ку! Бизлар қаердамиз, бизларга нима бўлган? Бизлар ана шуларнинг ва Германияда турк оилаларининг тириклайин ёндириб юборилиш сабабларини ўзимиздан сўрашимиз керак эмасмикин? Сиз буларни газеталардан ўқигандирсиз?.. Бундай ваҳшийликларни яна кўплаб келтириш мумкин ва уларнинг бири иккинчидан даҳшатли, бунда аниқ қонуният кўзга ташланади: турли мамлакатларда жиноий ҳаракатлар тобора мудҳишроқ тус олаётир. Филофей ана шуларнинг ҳаммаси тўпланиб генларда ўз аксини топишини исбот қилди. Илгарилари ақлни Коинотнинг олий неъмати деб ишонар эдим, аслида ақл Ёвузликнинг абадий қулига айланган экан. Ақл қачонлардир қулликдан қутулармикин? Кассандра тамғаси худди ана шу ҳақида жар солмаётирмикин, бизларни шунга даъват қилмаётирмикин? Кечирасиз, мистер Борк, факс хатчўпини шошилинч алмаштириш керак...” “Мистер Борк, жаҳлингиз чиқмасин, менинг мулоҳазаларим узундан узоқ ва Сиз учун у қадар қизиқ эмас деб қўрқаман. Лекин шу бугун кечаси дилимнинг тамбаси очилди. Мен Сизнинг бошингиздан нималар кечаётганини тушунаман. Сиз учун хавотир олаётирман ва жасоратингизга ишонаман. Мавжуд вазият ҳақида бош қотирар эканман, шундай фикрга келдим: Филофей орбитада бўлса ҳам Ерда рўй бераётган воқеалардан четда қола олмайди. Агар Сиз қарши бўлмасангиз шошилинч суратда у билан алоқа боғлаш усулини топиш лозим; техникавий жиҳатдан бу фавқулодда мураккаб, лекин мен телекомпаниялардаги дўстларим орқали бу ишни амалга оширишга уриниб кўрган бўлур эдим. Бунга Сиз нима дейсиз? Бордию рози бўлмасангиз мени огоҳ қилинг ва бундай уринишнинг амалга ошиши қанчалик мумкин эканлигини Сизга хабар қиламан. Ниҳоят, менинг нуқтаи назаримда энг муҳими мана шу. Филофей билан алоқа боғлашнинг нима кераги бор, уни экранда кўриб табриклаш учунгина эмас-ку? Менимча, у жавоб қайтариши керак, шубҳам йўқ, унинг жавоби тайёр — у Кассандра тамғасини қандай қилиб аниқлади, бу ҳолнинг эмбрионнинг келажак ҳаётга салбий муносабатидан бошқа нарса эмаслигига қанай далиллар борлигини айтиб бериши лозим. Унинг Рим папасига йўллаган мактубидан буни аниқ тушуниш қийин. Ана шу маънода чала жиҳатларни Сиз ҳам пайқагандирсиз. Ўйлайманки, бошқалар ҳам, хусусан, биолог олимлар унга шундай савол беришлари мумкин. Филофейнинг ноаниқ қолган нарсаларни тушунтириб бериши, саволларга жавоб қайтариши муҳимдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling