Microsoft Word kr shoirning tuyi ziyouz com doc
Download 439.26 Kb. Pdf ko'rish
|
шоирнинг туйи
www.ziyouz.com кутубхонаси
25 гаплар айтилди ниҳоят. Унга бизнинг жавобимиз бундай, — деди Оқсоқол салмоқ билан ҳайъатда ўтирган жўраларига кўз ташлаб олиб ва айни замонда улардан мадад ўтиниб. — Биз унутилмас дўстимиз ва сафдошимиз Оташқалб шоир ҳаёти ва ижодини бунинтдек бузиб талқин этишларига асло йўл қўя олмаймиз! Биз бошда танлаган йўлимиздан ҳеч қачон қайтмаймиз! Мен бу укамизни Оташқалбга ўхшатдим. Ўхшагани яхши, майли, ўхшайверсин. Лекин Оташқалбнинг тақдири оқибати нима билан тугади — мана бу томонини ҳам ўйлашимиз керак, ҳурматли ўртокдар, тўғрими? Пастда ғала-ғовур қўпган, норози хитоблар, чапаклар эшитила бошлаган эди. Бу ёғи пойма- пой бўлиб кетганини ҳатто Мафкурахоним ҳам фаҳмлади шекилли, Оқсоқолнинг тирсагидан тутиб, қулоғига нимадир деб шивирлади. Фикрлари чалкашиб, довдираб қолган Оқсоқол титраб-қақшаб унинг гапини микрофонда такрорлади: — Шу билан юбилейимизнинг тантанали қисми тугади. Келганинглар учун раҳмат. Ҳозир — катта концерт. Шу тариқа Оқсоқол шоирнинг сўнгги бора раислик фаолияти ҳам шарафсиз, балки шармандали якун топди. Анжуманни танаффуссиз давом эттиришга қарор қилинди чоғи, «муҳим иш» чиқиб шошиб қолган Мафкурахонимни кузатган казо-казолар тезгина кириб, пастдаги олдинги қатордан жой олдилар. Бу орада саҳна айланиб, Оташқалбнинг шифтдан осилиб турган каттакон сиймоси камалак ёғдуларига тўлди, Унинг кетидан юракларни сел қиладиган жозибали бир оҳанг таралиб, сочи елкасига тушган хипчагина хонанда микрофон кўтариб у ён-бу ён бориб кела бошлади. «Тиканлар ичра балққан ул муҳаббатнинг гули сенсен...» Азим толорни тантанавор бир руҳ, чинакам байрам руҳи қамраб олган эди. Зум ўтмай, «сен»нинг ўзи ҳам кўринди, камалак жилоларига чулғаниб енгил навозиш эта бошлади. Ўта оммалашиб кетган бу қўшиққа, чамаси, пастда ҳам кимдир ўйин тушмоқда эдики, раққоса ажиб бир такаллуф билан уни саҳнага чорлай кетди. Зинада ажинасимон бир нарса, унинг ортидан эса алвастига ўхшаш бошқаси қора кўрсатди. Улар изидан ёш, муносиб издошлари — Жиянбека... Қўшиқ шўх пардаларига етган, саҳнада Маъшуқахоним билан Алвасти бир-бирига қараб беўхшов, ярашиқсиз муқомлар қилар, ажабки, даргоҳи кенг худойим аҳли анжуманга тоғдек бардош берган эди. «Бу мовий кўзларинг сўзлар, кушим етим каби бўзлар... Оловим ҳам сен эрурсен, ҳам армоннинг кули сенсен, ҳам армоннинг кули сенсен...» Энди бу ерда ўтириш оғир, ҳатто ортиқча эди. Энди бу дунёга тоқат қилиб-да бўлмасди. Шайтанат, худди шайтанат!.. Кўз ўнгида яна ўша манзара жонланди. Кенг-катта кўча бўйлаб у аравачасини елдириб бормоқда. Икки ёнда баланд-баланд бинолар. Аравача ғиддиракларининг ғирчиллаши азамат пештокларга урилиб, шағал тўккан мисоли бир тарона яратган. Улкан шаҳарда шундан ўзга сас-садо эшитилмайди. Шаҳар кимсасиз, унда бирор тирик жон йўқ... Ажабо, тушими бу ё ўнгида кўрганми? Кўрган бўлса — қачон, қаерда? Кечадан буён кўз олдидан кетмайди шу манзара. Келишда у поезддан вақги бемаҳалда тушган, бояги манзара кимсасиз шаҳар бўйлаб қилган «саёҳати»нинг дардманд хотирадаги бирмунча қабариқ тасвири эди. Шундаймикан?.. Мусофир мухлис мурувватпеша қўшнилари — ёш йигит-қизга миннатдорлик изҳор этган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling