Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Маккор, ҳийлагар Масков сеҳрчиларининг тубги (асл) тутган сиёсатлари эса бутун ерлик халқларни, юқорида айтилгандек, ўз қўллари билан бўғизлаш, иқтисодий бўлгунликка (инқироз) тайёрлаш эди. Телба, мажнунлар қўлларига қурол ушлатиб, шу орқали ишлари бажа-рилиб, режалари тўлган сўнггидагина иблис Калинин (КПСС ва совет давлати арбобларидан, болаларга қарши дунёда биринчи чиқарилган ваҳшиёна «Уч бошоқ қонуни»нинг бош муаллифи сифатида ҳам «машҳур») 1925 йили Масковдан келди. Бунинг келишини, ҳар ёқлама исканжа азоби остига олиниб, энг охирги да-мини аранг олаётган бечора мусулмонлар ўзлари учун нажот байрами ҳисоблаб, тантана билан уни қарши олдилар. Ҳақиқатда эса, бу жаллодларнинг мақсади бўри оғзидан қутқариб олиб, ўзларига қурбон қилиш эди. Ҳарҳолда босмачилик плани тўлиб, бу ҳакдаги сиёсат ўзгарганликдан Калинин ва унинг ҳайъатлари келиши билан ҳар жойда қурилган зулм-судлари ишга киришиб, бутун босмачиларни ўлимга буюрдилар. Шу баҳона билан ўзларига тўғри келмаган кўп ерлик, ўз Ватани учун қайғурган кишилар отилиб-чопилиб, қолганлари сургун қилинди. «Душман қўли билан илон бошини янч» деган мақолимиз ўз устимизда ишлатилиб, ўз қўлимиз билан ўзимизни бўғизлатдилар. Шундай бўлиб, 6 — 7 йил давом этган қўзғолончилар ҳара-кати онгли равишда илмий-сиёсий асосга қурилмаганликдан охири ачинарлик ҳолга айланиб, бутун ишлари натижасиз бўлиб чиқди. Йўқ эса, қанча халқимиз қонлари ўринсиз тўкилгани устига не қаҳрамон йигитларимиз, Ватан ўғлонлари бу йўлда қурбон бўлмас эдилар. Эшитишимча, Калинин 1922-1925 йиллари бу Ўзбекистон-Туркистон ўлкасида ўзлари тилагандай бажарилган бутун ишларни якунлаб Масковга қайтиб боргач, уни йигирма мингдан ортиқ одам қарши олиб, кутиб чиқмишдир. Шу чоғда уларга қаратиб Калининнинг биринчи айтган сўзи: «Ўртоқлар! Боғбўстонга ўралган, ноз-неъматга тўлган Ўзбекистондан партиямиз сизлар учун, бутун рус халқи учун олий жойлар тайёрлади. Биринчи сизларни шу билан табриклайман», — демишдир. Ҳозирги тарихдан қирқ неча йиллар илгари айтилган унинг бу совуқ сўзи айтилганча қолмай, балки кун сайин амалга ошаётганликдан, у кунларда 10% га етмаган русларнинг сони шу кунларда тездан ошиб бораётгани кўз олдимизда турибди. Энди бошдан-оёқ бу каби фожиалик тарихий сўзларни ёзишимдан кўзлаган менинг тубги мақса- дим эса қуруқ достончилик эмас, балки бутун инсоний ҳуқуқларидан маҳрум этилган, ўз Ватанида ту- риб гариб бўлган Туркистон халқини, айниқса, ҳозир-ги ва келажакдаги Ватан ёшларини огоҳлантириб, ўлим уйқусидан уйготишдир. Кўнглимдаги мунглик қайгуларимни қалам тумшугидан тўкиб ёзган бу китобимни ўқувчи ва ҳам эшитувчи ватанпарвар, мил-латсевар қаҳрамон болаларимизга менинг топширигим шулки, тилим учидан эмас, дардлик дилим ичидан чиқариб ёзган ёлқинлик сўзларимни фақат уқибгина ўтмасдан ҳар бир отз сўзини текшириб 1 , унинг устида фикр юритсинлар. Инсоният тараққиёти эмас, маданият тараққиёти бўлмиш XX асримизда-ги инсонлар миллий, ватаний, диний ҳуқуқларини сақлаш учун қайси нарсаларни қўлга келтириши за-рур эканлигини яхши тушуниб, унинг чорасига киришсинлар. Хақиқатда эса, эрклик Ватан ҳокимияти ўз қўлимизда бўлмагач, бошқалар фойдасига бутун ҳуқуқларимиз оёқ остига тушиб депсалмоқда. Лекин ҳуқуқлар ҳимоясининг энг кучлик қуроли ҳисобланган илмҳунар, маориф эшиклари ҳозирги кунда инсон олами юзига бутунлай очиқдур. Шу сабабдан тушунган Ватан ўглон-қизларимиз замонавий ҳар илм-ҳунарни асоси билан яхши тушуниб, имконият борича билиб ўзлаштиришга бошқалардан ортиқроқ киришмоқлари лозимдур. Чунки, «Иш — билганники, қилич — урганники» деган ҳикматли оталар сўзини амалга оширар эканлар, албатта, Ватан аҳллари, айниқса, замонавий ўқишиб етишган ўгил-қизларимиз ўз ишларини бажариб, муносиб ўринларига эга бўла ола-дилар. Агар қўлида шароит бўла туриб, бир қонуний мамлакатда ўз қонуний ҳаққига эга бўлолмаганлар кишилик шарафидан ажраган, инсоният ҳаққини танимаган, одам суратлик ҳайвонлардир. Чунки шароити топилса ҳам, ўз ҳаққига етолмаслик эса ожизлик устига ишга ярамаслик демакдир. Бундай одамларни ўтган донишмандлар мисол келтириб, огзида-ги нонини итга олдирган, қўл-оёги сог, қуроллик ки-шига ўхшатадилар. Мана шунинг учун пайғамбаримиз Муҳаммад алай-ҳиссалом умматларини тубандаги уч нарсадан бек сақланишга буюрмишдир: 1. Ожизлик, 2. Қўрқоқлик, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling