Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
90 Бегим, гарчи аччиғлансангиз ҳам айтишка мажбурман: сизда виждон, инсоф, раҳм, ваъда, вафо, яхшилиқни билиш, боринг-чи, одамгарчиликдан ҳеч гап йўқ эмиш. Билъакс сиз: ҳийлакор бир тулки, оғзи қон бир бўри, раҳмсиз бир жаллод, уятсиз бир йигит! Сизни ҳийлакор дедим: эсингизда борми, содда отамни, гўл онамни қандоғлар қилиб алдадингиз? Ёдингизда борми, шамъ ёнида мени алдаб айткан сўзларингиз, берган ваъдаларингиз, «маним орзум» деб қилған хитоб-ларингиз, тўккан кўз ёшларингиз?.. Бас, бу ҳийлалар, бу макрлар сиздан бошқа кимда топилсин? Сизни оғзи қон бир бўри дедим: чунки сизда раҳм йўқ. Сиз ўзингизнинг заҳарлик тишларингиз билан мазлумлар кўксини, баёвлар бағрини чок этасиз; янги очилған гулларни, энди бош тортқан лолаларни вақтсиз сўлдирасиз, очилиб битмай ўлдирасиз! Сизни уятсиз дедим: илгариги ваҳшатингиз билан ўзингизнинг ҳаққингиз битканлигини билатуриб ҳам яна уялмай-қизармай виждонсизлар амрини берасиз ва уятсизлиғингизни яна бир қат ортдирасиз! Мен сизнинг баъзи бир даъволарингизга ҳайрон қоламан: отам Тошкандда экан чоғда бу гапни айтишка уялған эмишсиз... Гўё бунинг ила номуслик бўлиб кўринмакчисиз шекиллик?! Онам баъзи вақтларда: Янги ёр топқанда дўстлар, эскидан кечмоқ керак, Eскини ўлган санаб, латта кафан бичмоқ керак байтини ўқуб қўяр, мен бўлсам ул вақтларда бунинг маъносига тушунмас эдим. Аммо... энди бу байтни кимга айтилганига ва унинг маъноларига хўб тушунмакдаман. Ташландиқлиқнинг сўнг ўтинчи қилиб сиздан шуни сўрайман: учунчи ёр топқанда иккинчи бечорага ҳам шундай уятсизлик қилинмаса эди. Бу тилагим учун ажабланмангиз, чунки, «пичоқни ўзингга ур, оғримаса ўзгага сол», дейдирлар. Сизга янги ёр, менга уятсизликнинг қурбони бўлиш муборак. Кумуш эмас, Тупроқбиби ёздим. 17-жавзо, 1265-инчи йил Марғилон». 5. ХИЁНАТ Қутидорнинг Тошканддан ёлғиз қайтиб келиши Кумушни анча энтикдирган эди. Аммо Отабекка воқиъ бўлған узр масаласи бир қадар уни тинчитди. Ишонар-ишонмас шубҳа ва васвасалардан бир оз ариди: «Ул мени унутмаган, ваъдалари чин, сўзлари тўғри... Ул ҳам мени суяр экан...» деб бурунғи одати билан гоҳи эри-нинг йўлиға чиқиб кутмакка ҳам бошлади. Отасининг келишининг саккизинчи куни эди. Ул бу кечаси кўрган баъзи бир тушларини унинг бу кун ке-лишига йўйди-да, эрталабдан туриб сочларини ешди. Сочлари орасидағи чигилларини диққат билан тараб, жом ёниға ўлтурди. Унинг нафис қора сочлари орқа-ўнгига тўзғиб ажиб бир манзара бердилар. Сочини қатиқлаб ва совунлаб ювгач, онасидан иккита қилиб ўрдирди. Офтоб ойимнинг: «Нега қирқ кокил қилмайсан?» деб сўрашиға: «Қизингиз энди қизлик давридан ўтиб, келинлик даврига кирди. Қизингизнинг мундан сўнг куявингиздан бошқа совчилари ҳам йўқ», деб кулди. Аммо бу икки ўрим соч қирқ кокилига қарағанда жуда ҳам ўзига келишиб тушиб, унга яна бир қайта улуғворлиқ ва олийлиқ бағишладилар. Сочини ўрдирғандан кейин уйига кирди-да, ки-йимлар тахланган тоқча ёниға тўхтади. Равоқлиқ тоқчада унинг ўн беш чамалиқ асл кўйнаклари уюлган эди. Сариқ рупоҳ атласини кийишка чоғлаб кўрган бўлсада, бироқ кўйнакни олған ерида бу фикридан қайтди. Қизилни... кўкни... олма гуллини... қисқаси қайси бирисини кийишка тараддудланди. Кўйнаклар ичида ўзига ярашмайдирғани йўқ: оқ олма учун барги ҳам, гули ҳам бир... Унинг ўзига сариқ атлас хуш келсада, бироқ ҳозир ўз хоҳишини бир ёққа қўятуриб Отабек кўнглича кийинишка қарор берди. Чунки Отабек кўпинча қора кўйнак кийишка қистар эди. Совсар гули қора атлас кўйнагини кийиб, бошиға зангор шоҳи рўймолини солди ва марварид кўзлик кичкина олтун |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling