Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Ички ишлар идоралари жамоасида қўл остидаги


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

3-§. Ички ишлар идоралари жамоасида қўл остидаги 
ходимлар онгига таъсир этишда ижтимоий-психологик 
шарт-шароитларни ҳисобга олиш 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари ўз фаолиятини энг 
аввало қўл остидаги ходимларни ижтимоий ҳимоялашдан бошласа, 
мақсадга мувофиқ бўлади. Қўл остидаги ходимларга тергов, жино-
ят қидирув, профилактика, криминалистик экспертиза, навбатчилик 
қисми, қўриқлаш, пост-патруль хизмати ходимлари, яъни оддий 
ходимдан тортиб барча юқори лавозимдаги ходимларгача бўлган-
лар киради. Ходимнинг онгига таъсир этишда унинг манфаатлари 
асосий ўрин эгаллайди. 
Манфаат моддий ва маънавий бўлади. Раҳбар қўл остидаги хо-
димнинг ўзига нисбатан беписандлигини итоат этмасликнинг боши 
деб ҳисоблаши керак. 
Ички ишлар идоралари ходими ўз йўналишига кўра ҳаракат қи-
лаётганида турли ҳолатларни бошқаради. Қўл остидаги шахснинг 
етуклиги, унинг ҳаракатчанлиги ва бошқа хислатлари бўйича баҳо-
ланади. 
Етуклик даражаси деганда шахснинг ҳаётда, жамиятда тутган 
ўрни, ғоявий шаклланиш даври тушунилади. 
Ички ишлар идоралари ходимлари йўналишининг қамрови 
уларнинг турли интилишлари билан белгиланади. Масалан, баъзи-
лар ўзларини жамият ҳаётининг турли соҳаларида синаб кўрадилар, 
ҳар хил меҳнат фаолияти билан шуғулланадилар, жуда кенг қам-
ровли ҳаёт кечирадилар. Бошқалар эса фақат битта касбий фаоли-
ятидаги муҳит билан чекланиб қоладилар. 
Иккиланган, ўз йўлини тўғри танлай олмаган ходим бефарқ 
бўлиб қолади ва тарбиявий таъсирларга қаршилик кўрсатади. 
Ходимлар фаолиятидаги мотивлар муҳим омил ҳисобланади. 
Мотив – инсон онгида акс этган талаб. Мотивни хоҳиш, истак, қи-
зиқиш, идеаллар, дунёқарашлар ташкил этиши мумкин. Инсон та-
лаблари қанчалик кенг ва хилма-хил бўлса, мотивлари ҳам шунча-
лик турғун, хилма-хил, кўп қиррали бўлади. 
Мотивлар орган ходимининг фаолиятини уйғунлаштириб ва 
йўналтирибгина қолмай, балки субъектив фаолияти ва ҳаракатла-
рига шахсий маъно ва мазмун ҳам беради. Ходимлар шахсининг 
йўналишида манфаат, қизиқиш, идеаллар, дунёқараш ўзини тутиш 
мотивлари сифатида асосий ўрин тутади. 


26
Мақсад пайдо бўлишининг ички манбаини мотивлар ташкил 
этади. Мақсадга ходимнинг ҳаракати туфайли эришилади. Амалиёт 
шуни кўрсатадики, битта мотивнинг ўзи бир неча ҳаракатларда 
амалга ошиши мумкин. 
Мақсад ва мотивлар асосида шахснинг келажак режалари шакл-
ланади. Келажак режаларига эришиш учун раҳбардан жуда катта 
куч-қувват, ирода талаб этилади. Орган ходимида бир эмас, бир 
неча келажак режалари бўлиб, улар бир тизимни ҳосил қилади. 
Ходимларнинг фаолият режаларини ишлаб чиқишида эски ва 
янги қарашлар ўртасида кураш юзага келади. Бу кураш давомли ва 
азобли бўлади, лекин раҳбар ва жамоанинг доимий ҳамкорлиги 
натижасида анча енгиллашади. 
Ички ишлар идоралари ходимлари бир-бирларидан ўзларининг 
темпераменти (мижози) билан фарқ қиладилар. Улар сўзлари, ҳа-
ракатларининг тезлиги ва мароми, юриш-туриши, нутқ-талаффузи 
ва бошқалар билан ўзаро фарқ қиладилар. И. П. Павловнинг фикри-
га кўра, темперамент – «ҳар бир алоҳида инсоннинг энг умумий 
тавсифи». Психик фаолият динамикаси нафақат темпераментга, 
балки ходимнинг психик ҳолати, мотиви, установкаларига ҳам 
боғлиқдир. 
Темпераментнинг турларини ташқи кўринишлари бўйича ўрга-
ниш мумкин. Масалан, И. П. Павлов олий асаб (нерв) фаолияти-
нинг тўртта асосий турини ажратган: 
1) кучли, бироқ мувозанатлашмаган тип – қўзғалиш жараёнла-
рининг тормозланишдан устунлиги билан ажралиб туради, холерик 
темпераментига мос келади; 
2) кучли, мувозанатлашган, нерв жараёнлари жуда ҳаракатчан 
тип – сангвиник темпераментига мос келади; 
3) кучли, мувозанатлашган, нерв жараёнлари кам ҳаракатчан 
(«ювош», кам ҳаракатчан, инерт) тип – флегматик темпераментига 
мос келади; 
4) қўзғалиш жараёни ҳам, тормозланиш жараёни ҳам суст бўла-
диган кучсиз тип. Бу типдаги кишиларда асаб тизимининг тез толи-
қиши иш қобилиятининг йўқолишига олиб келади. Бу меланхолик 
темпераментига тааллуқли. 
Ходимнинг темпераменти унинг амалий хатти-ҳаракатидаги 
бошқа хусусиятлари билан бирга баҳоланади. 


27
Ходимлар билан тарбиявий иш олиб боришда уларнинг темпе-
раментига хос хусусиятлар ҳисобга олиниши керак. Чунончи, санг-
виниклар хизмат вазифаларини тез ўзлаштирадилар, флегматиклар 
янги ахборотларни ўзлаштиришга улгурмайдилар, холериклар қу-
лай шароитлардагина фаол бўладилар, меланхолик хизмат шароит-
ларидаги муҳитларга жуда таъсирчан бўлади, раҳбарнинг дағал 
гапириши ёки ҳазилини жуда оғир қабул қилади. Меланхолик эса 
ходимлардаги ишончсизлик, шубҳаланиш, ўзи билан ўзи ўралашиб 
қолиш каби хусусиятларни жамоатчилик таъсирида бартараф этиш 
лозим. 
Барча биологик ва кўпгина индивидуал-психологик хусусият-
лар хулқ-атвор белгиларига тааллуқли бўлмайди. Бирмунча паст 
механик хотира бунга мисол бўла олади. 
Инсоннинг феъли, хулқ-атворини билиш орқали унинг ҳар хил 
ҳолатларда ўзини қандай тутишини олдиндан кўриш мумкин. 
Хулқ-атворнинг физиологик асосларини билиш раҳбарнинг қўл 
остидаги ходимларини билиши учун жуда муҳим бўлиб, ходимлар-
нинг хулқ-атворини муваффақиятли ўзгартиришга имкон беради. 
Ходимнинг хулқ-атвори унинг одатларида намоён бўлади. 
Одатлар деганда шахснинг ўзида мавжуд бўлган ва шаклланган 
хатти-ҳаракатлар тушунилади. 
Характер (феъл) – ходимнинг хатти-ҳаракати ва фаолиятида 
намоён бўладиган индивидуал-психологик хусусиятлар мажмуи. У 
индивидуалликнинг муҳим белгиларидан бўлиб, кишига такрор-
ланмас хусусиятлар бағишлайди. Характер шахснинг иродаси, ҳис-
туйғулари, темпераменти ва интеллектуал (ақлий) хислатларида 
намоён бўлади. 
Характер белгилари ходимнинг барқарор хусусиятлари ҳисоб-
ланади, лекин улар ўзгариши мумкин. Характер ходимларнинг анча 
барқарор ва яққол кўринадиган белгиларидан бўлиб, хатти-ҳаракат 
(хулқ-атвор), қилмишларда, кишининг табиатга, жамиятга ҳамда 
ўзига ва ўз фаолиятига муносабатларида кўзга ташланади. Харак-
тер ижтимоий шароитлар, ўрганиш ва тарбияланиш асосида аста-
секин шаклланади. Бунда жамоа ва раҳбар, атрофдагиларнинг хулқ-
атвори катта аҳамиятга эга. Касбий фаолият характерни тарбиялаб 
ҳамда ривожлантирибгина қолмай, балки унинг ижобий белгилари 
мустаҳкамланиши, салбийларининг эса йўқолишига олиб келади. 


28
Раҳбарнинг характери жамиятга, муҳитга мослашади ва шароитга 
қараб ўзгариб боради. 
Ходимларнинг характерини ўрганиш ва баҳолай билиш муҳим 
хислат ҳисобланади. Бунинг учун раҳбар психологик ва педагогик 
таъсир этиш усулларини билиши лозим.
Тартиб-интизомли бўлишда бир қатор ўзаро боғлиқ фазилатлар: 
эътиборлилик, ҳаракатчанлик, ижрочилик, принципиаллик, қатъ-
ият, фаоллик, мустақил ҳаракатланиш шаклланиши керак бўлади. 
Ходимлар билан олиб бориладиган тарбиявий-профилактик 
ишларда қуйидаги асосий мақсадлар кўзланади: 
– муайян ғояга ишонтириш; 
– уюштириш; 
– сафарбар этиш; 
– маънавий-руҳий рағбатлантириш; 
– ғоявий тарбиялаш; 
– ғоявий иммунитетни шакллантириш; 
– ҳаракат дастури бўлиш. 
Раҳбар ўз хулқи билан ходимларга ўрнак бўлиши керак. Ходим-
ларда ижобий одатларни шакллантириш ва салбийларини бартараф 
қилиш учун иккита йўналиш танлаб олинган: 
1) ўзини тутиш учун қандай ҳаракат қилиш кераклигини тўғри 
тушуниш; 
2) ўзини тўғри тутишни ташкил этиш. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling