Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Иродавий фаолликни ва иродавий ҳаракатлар кўникмала


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Иродавий фаолликни ва иродавий ҳаракатлар кўникмала-
рини шакллантириш. Ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари 
ўзларининг амалий фаолиятларида вазифаларнинг сифатли бажари-
лишини қийинлаштирадиган, баъзан эса қўйилган мақсадга эри-
шишга тўсқинлик қиладиган турли қийинчилик ва тўсиқларга дуч 
келадилар. Бундай вазиятларда улар ушбу қийинчилик ва тўсиқни 
енгишга ундовчи иродавий фаолликларини намойиш этишларига 
тўғри келади. Раҳбар иродаси ва кўникмаларини ривожлантиришга 
машғулотлар жараёнига қўйилган вазифани бажаришга тўсқинлик 
қилувчи муайян элементлар, тўсиқларни киритиш ёрдам беради. 
Бундай машқлар жараёнида тўпланган иродавий фаоллик кўник-
маларни шахснинг иродасини, иродавий сифатларни ривожланти-
ришга таъсир этади. 
Фаолиятдаги руҳий зўриқишларга тайёрлик. Ички ишлар 
идоралари раҳбар ходимларининг фаолиятига хос хусусиятлардан 
бири шундаки, таъсир этувчи омиллар кўпинча стресс ҳолатини 
келтириб чиқаради, асаб тизимига ҳаддан ташқари катта оғирлик 
тушади. Бу, ўз навбатида, улар амалга оширадиган фаолиятнинг 
самарадорлигига таъсир кўрсатади. Шу боис ходимларнинг ушбу 
жараёнлар кечишининг асосий қонуниятлари ҳамда қисқа вақт 
ичида иш қобилиятини тиклашга ва ортиқча асабий зўриқишни 


62
бартараф этишга ёрдам берадиган усуллар (чунончи, психологик 
бошқарув машқларини бажариш усуллари) билан таништирилиши 
ва машқлар бажартирилиши керак. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари касбий амалий фао-
лиятда бир қанча қийинчиликларга дуч келадилар. Уларни барта-
раф қилиш учун ҳуқуқий, психологик ва бошқа махсус билимлар 
талаб қилинади. Лекин ҳар қандай қийинчиликни бартараф қилиш 
орган ходимида маълум даражада руҳий зўриқишни юзага келтира-
ди. Руҳий зўриқиш эса ички ишлар идоралари ходими касб фаолия-
тининг самарадорлигига, уларнинг ўз вазифаларини самарали бажа-
ришларига, фуқаролар билан мулоқотларига, қолаверса, оиласига 
таъсир қилади. 
Психологик тайёргарликни ташкил қилиш принциплари: 
– комплекс тадбирларнинг шакл ва усулларини илмий асослаш; 
– психологик тайёргарликнинг касбга йўналтирилганлиги; 
– янги билим ва кўникмалардан келиб чиққан ҳолда системали 
ва мантиқий жиҳатдан касбга тайёрлаш, айни вақтда эски тажриба-
ларни ҳам эсдан чиқармаслик; 
– ҳар бир воқеа-ҳодисага алоҳида психологик, ҳуқуқий жиҳат-
дан ёндашиш талаб қилинади, бу эса касбий сифатларнинг ривож-
ланишига ёрдам беради. 
Касбий психологик билимлар раҳбар ходимлардан амалий би-
лимларни ҳам талаб қилади. Психологик тайёргарликнинг асосини 
илмий ва амалий фаолият белгилайди. Ички ишлар идоралари раҳ-
бар ходимларидаги махсус касбий-психологик хислатлар уларнинг 
касбий хотираси, касбий диққати, кузатувчанлиги, киришимлилиги, 
тезкор қидирув фаолиятига тайёр эканлиги, ишончлилиги, чидам-
лилиги, фуқароларга таъсир эта билишида яққол кўринади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling