Билиш фаолияти. Раҳбар ходим фаолияти учун унинг аҳами-
яти ниҳоятда катта. Билиш фаолиятини амалга оширмай туриб раҳ-
бар ва ходимлар жиноятчиликка қарши курашда ўз мақсадига эри-
ша олмайдилар. Билиш фаолиятисиз умуман фаолиятни ҳам, унинг
юқорида кўрсатилган ҳеч бир таркибий қисмини ҳам амалга оши-
риб бўлмайди. Билиш жараёни натижасидагина раҳбар ходимда
бошқа ҳаракатларни мақсадга мувофиқ тарзда амалга ошириш
имконияти пайдо бўлади.
Жиноятчиликка қарши кураш вазифаларини бажариш учун хо-
димнинг билиш фаолияти ҳозирги вақтдаги, ўтмишдаги ва келгуси-
даги воқеаларга тааллуқли далиллар, ҳолатлар, сабабий алоқалар-
нинг аниқланишини таъминлаши керак. Масалан, жиноятчилик-
нинг олдини олиш, шунингдек содир этилган жиноятларни очишга
қаратилган барча ишлар оператив қизиқиш уйғотувчи шахсларни
аниқлашга доир маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва умум-
лаштиришга ҳамда уларнинг келгусидаги ғайриқонуний ҳаракат-
ларини олдиндан кўра билишга асосланади.
Фаолиятнинг амалийлиги (конструктивлиги) деганда жино-
ятларни очиш, тергов қилиш, уларнинг олдини олиш, яширинган
жиноятчиларни қидириб топиш каби ҳаракатларни режалашти-
ришга қаратилган тафаккур фаолияти тушунилади. Агар билиш
фаолиятида тафаккур асосан ҳали нима номаълум, муайян вази-
фани бажариш учун қўшимча тарзда яна нимани аниқлаш, топиш
керак, деган саволларга жавоб беришга ҳаракат қилса, конструктив
фаолиятда билиш фаолиятининг босқичлари режалаштирилади,
яъни бунда номаълум нарсани қандай кетма-кетликда излаши
кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берилади. Бошқача айтганда,
раҳбар ходимнинг изланиши ва конструктив фаолияти ягона
фикрлаш жараёнининг турли босқичларини ифодаловчи икки
томонидир.
Ташкилотчилик фаолияти. Ушбу фаолият раҳбар касбий фао-
лиятининг барча қолган турларини амалга ошириш учун мақбул
шароитларни таъминлаш мақсадига хизмат қилади. Ташкилотчилик
фаолиятининг мазмуни жиноятларни очиш, тергов қилиш уларнинг
олдини олиш жараёнларини бошқаришни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |