Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Ички ишлар идоралари ходимларининг


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

2-§. Ички ишлар идоралари ходимларининг 
психологик тайёргарлиги 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларини психологик жиҳат-
дан тайёрлаш ҳозирги кунда энг долзарб муаммолардан бири ҳи-
собланади, чунки ушбу ходимларнинг хатти-ҳаракатининг қонуний 
ёки қонуний эмаслигидан келиб чиқиб инсонларнинг тақдири ҳал 
бўлади. 
Ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштиришнинг 
етакчи йўналишларидан бири раҳбар ходимларни касбга, меҳнатга 
психологик жиҳатдан тайёрлашдир. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларини психологик жиҳат-
дан касбий фаолиятга тайёрлашдан кўзланган мақсад уларда хизмат 
фаолиятида ҳар қандай мураккаб шароитларда касбий жиҳатдан 
тўғри, аниқ, юқори ишчанлик билан ҳаракатланишга тайёрликни 
шакллантиришдан иборат. 
Раҳбар ўз ходимларининг шахсий, касбий жиҳатдан муҳим хис-
латларига алоҳида талаблар қўяди. Ушбу фаолиятнинг хусусият-
лари ходимларда ҳиссий-иродавий барқарорликни ривожлантириш-
ни, стрессни вужудга келтирувчи омиллар таъсирига берилмаслик-
ни, психологик ишончлиликни шакллантиришни талаб этади. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари психологик тайёргар-
лигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
– раҳбар ходимларнинг ички ишлар идоралари учун оддий ҳол 
бўлган стрессли омилларга, улар йиғиндисининг таъсирига психо-
логик чидамлилигини ошириш; 
ходимларда касбий психологик хислатларни ривожлантириш, 
барча касбий ҳаракатларни оператив хизмат фаолиятининг ҳар қан-
дай мураккаб ва хавфли шароитларида юқори даражада самара бил-
ан бажаришларига ёрдам берувчи уқув ва кўникмаларнинг махсус 
хусусиятларини шакллантириш. 
Раҳбар ходимларнинг психологик тайёргарлиги ходимлар касб 
маҳоратининг таркибий қисмидир. У раҳбар ходимнинг шакллан-
ган ва ривожланган психологик хусусиятлари мажмуаси бўлиб, 
оператив хизмат фаолиятининг ўзига хос ва муҳим психологик 


58
талабларига жавоб беради ва уни амалга оширишнинг зарур шарт-
шароитларидан бири ҳисобланади. У тўрт гуруҳга кирувчи тарки-
бий қисмлардан иборат: 
– раҳбар ходимнинг касбий-психологик ҳис-туйғулари; 
– раҳбар ходимнинг касбий тактикасининг самарадорлигига 
оид психологик жиҳатлар бўйича тайёргарлиги; 
– раҳбар ходимнинг касбий кузатувчанлиги ва хотираси (кас-
бий кузатиш самарадорлигини ошириш учун психологик асослан-
ган усул ва қоидаларни қўллаш маҳоратини ўз ичига олади), касбий 
диққат, сезги ва тасаввур органларининг машқ орқали ривожлан-
ганлиги, ҳал этилиши керак бўлган вазифалар учун муҳим бўлган 
маълумотларни тез, тўлиқ ва аниқ эсда олиб қолиши, хотирада ях-
ши сақлаши ва тўғри баён этиши; 
– раҳбарнинг иродаси ва унинг касбий фаолиятда намоён бўли-
ши. 
Раҳбар ходимнинг психологик тайёргарлиги ходимларнинг кас-
бий маҳоратини кескин оширади.
Бугунги кунда раҳбарнинг психологик тайёргарлиги – ички иш-
лар идоралари касб тайёргарлигининг муҳим бир тури. Шахсий 
таркибнинг тайёргарлик даражаси «унинг профессионал даражаси, 
ахлоқий-руҳий қатъияти, жисмоний тайёргарлиги ва интизоми би-
лан белгиланади»
1

Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг психологик 
тайёргарлиги ходимларга оператив хизмат вазифаларини муваф-
фақиятли ва самарали бажариш учун зарур бўлган хислатларни 
шакллантириш, ривожлантириш ва фаоллаштириш бўйича махсус 
ташкил этилган, бир мақсадга қаратилган жараёнидир. 
Психологик тайёргарликнинг ўзи ходимлар хизмат фаолияти-
нинг турларига боғлиқ. Шунга кўра, психологик тайёргарликнинг 
мазмуни аниқ ифодаланган касбий йўналишга эга бўлмоғи лозим. 
Раҳбар ходимларнинг психологик тайёргарлигининг мазмунига 
қуйидагиларни киритиши мумкин: 
жиноятчиликка қарши курашда психологик жиҳатдан тайёр 
бўлиш хислатини шакллантириш; 
махсус оператив хизмат фаолиятининг турли жиҳатларига 
психологик йўналганликни ривожлантириш; 
1
Каримов И. А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т. 6. – Т., 1998. 
– Б. 144. 


59
касбий жиҳатдан муҳим билиш хислатларини шакллантириш 
ва ривожлантириш; 
турли тоифадаги фуқаролар билан психологик муомала 
ўрнатиш уқув ва кўникмаларини такомиллаштиришни ривожлан-
тириш; 
раҳбар ходимларда оператив хизмат вазифаларини бажариш-
да ва турли вазиятларда ролга кириш кўникмаларини шаклланти-
риш; 
фуқаролар билан мулоқотга киришнинг мураккаб, низоли ва-
зиятларида таъсир этишнинг психологик ва педагогик усулларини 
қўллаш маҳоратини такомиллаштириш; 
раҳбар ходимларни оператив хизмат вазифаларини бажариш-
да ўзини тута олиш, психологик барқарорлигини шакллантириш; 
раҳбар шахсининг ижобий ҳиссий-иродавий хислатларини 
ривожлантириш, қўл остидаги ходимларга турли вазиятларда ўзини 
тутиш ва бошқариш усулларини ўргатиш; 
иродавий фаолликни ва иродавий сифатларини шаклланти-
риш;
руҳий зўриқишларга психологик турғунликни шакллантириш. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling