Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Жиноятчиликка қарши курашда психологик тайёргарлик


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Жиноятчиликка қарши курашда психологик тайёргарлик-
ни шакллантириш. Ходимларнинг касбий йўналганлигини шакл-
лантириш, уларда касбий фаолиятга нисбатан барқарор касбий қи-
зиқишни ривожлантириш мақсадга мувофиқ. 
Шунингдек, ходимларда ҳар қандай қонунбузарликларга қарши 
кураш, ҳуқуқий нормаларга сўзсиз бўйсунишдан иборат барқарор 
одатни, адолат ва қонунийлик ҳиссини шакллантиришни тақозо 
этади. 
Раҳбар ходимнинг касбий жиҳатдан муҳим бўлган билиш 
жараёнини шакллантириш ва ривожлантириш. Энг муҳим 
омиллардан бўлган билиш жараёнлари ходимлар фаолиятининг 
самарадорлигини таъминлайди. Уларга тасаввур, диққат, идрок, 
сезги, хотира, тафаккур ва тасаввур киритилади. Ушбу билиш 
жараёнларини ривожлантиришга қаратилган махсус машқлар хо-
димларнинг касбий жиҳатдан муҳим маълумотларни эсда олиб қо-
лиш, эсда сақлаш ва қайта эсга тушириш самарадорлигини ошириш 
қоидаларини, мантиқий фикрлаш ва тасаввурни ривожлантириш-
нинг асосий усуллари ва уларга доир билимларни эгаллашларини 
тақозо этади. А. М. Столяренко, А. А. Волков, О. Е. Сапариннинг 


60
тадқиқотлари мазкур жараёнларни амалий машғулот ва махсус 
машқлар ёрдамида мақсадли ривожлантириш ҳамда ривожланти-
риш кўрсаткичларини бир неча маротаба яхшилашга имкон бери-
шини кўрсатди. 
Турли тоифадаги фуқаролар билан психологик алоқа ўрнатиш 
орқали уқув, касбий маҳорат ҳамда кўникмаларини такомиллаш-
тириш ва ривожлантиришни, ички ишлар идоралари ходимлари-
нинг фаолиятини доимий мулоқотда бўлишсиз тасаввур этиш мум-
кин эмас. Олинадиган оператив жиҳатдан муҳим ахборотнинг си-
фати ходимларнинг улар билан муомала қилиш, психологик алоқа 
ўрнатиш, ишончли муносабатга киришиш қобилиятига боғлиқ. 
Психологик тайёргарлик давомида ходимлар психологик алоқа 
ўрнатиш усул ва услублари тизимини эгаллашлари керак. Уларда 
бегона шахслар билан тезда алоқа ўрнатиш, одамларнинг фикрини 
эшита олиш, мулоқот жараёнида психологик тўсиқларни енгиш 
маҳорати шаклланиши керак. Психологик тайёргарлик ходимлар-
нинг психологик алоқа ўрнатиш жараёнини енгиллаштиришга им-
кон берувчи муайян қоидаларни ўзлаштиришларини тақозо этади. 
Ички ишлар идоралари ходимлари касбий маҳоратининг муҳим 
таркибий қисмлардан бири жиноятларни очиш, уларнинг олдини 
олиш мақсадида фойдаланиладиган ролга кириш кўникмаларидир. 
Психологик тайёргарлик давомида ходимлар ўзларининг ички иш-
лар идораларидан эканликларини, ҳақиқий ҳолатларини, мулоқотга 
киришишдан кўзлаган мақсадларини яшира олиш маҳоратини 
шакллантиришлари керак. 
Фуқаролар билан муомала қилиш жараёнида юзага келадиган 
низоли вазиятлар ички ишлар идоралари ходимларининг фаолияти 
учун одатий ҳолдир. Шу боис ходимларда низоли вазиятни барта-
раф этиш маҳоратини шакллантириш, уларга низоларни ҳал қилиш 
усулларини ўргатиш жуда муҳим. Ходимлар фаолиятининг самара-
дорлиги кўп жиҳатдан уларнинг одамларга психологик таъсир кўр-
сатишнинг ишонтириш, мажбурлаш, рағбатлантириш сингари му-
айян усулларидан моҳирлик билан фойдаланишларига боғлиқ. Хо-
димларда низоли вазиятда ўзини тутишнинг турли тактик усулла-
рини қўллаш ҳамда низоли вазиятдан оператив мақсадда фойдала-
ниш кўникмаларини ҳам шакллантиришлари лозим. 
Раҳбар ходимлар ўзларининг кундалик фаолиятларида улар-
нинг касбий фаолиятига таъсир этиши мумкин бўлган кўплаб ҳо-


61
латлар таъсирига дуч келадилар. Психологик барқарорликка ходим-
ларнинг салбий вазиятлар таъсирига тушмаслик қобилиятида намо-
ён бўладиган психологик тайёргарликнинг муҳим кўрсаткичлари-
дан бири сифатида қаралади. Бу ўринда оператив хизмат вазифала-
рини бажариш чоғида мазкур қийинчиликларни олдиндан кўриш 
қобилиятини шакллантириш муҳим. Раҳбар ходимларда психоло-
гик барқарорликнинг шаклланиши ходимларнинг энг катта психо-
логик қийинчиликлар шароитида ўз касбий вазифаларини камчи-
ликсиз бажариш машқини олишига ёрдам беради. Бундай муваф-
фақиятларга амалий машғулотларни тизимли равишда ўтказиб 
бориш йўли билан эришиш мумкин. 
Раҳбар ходимлар ўз хатти-ҳаракатлари ва ҳис-туйғуларини на-
зорат қилиш ҳамда бошқариш усулларини эгаллаган бўлишлари, 
машғулот ва машқлар жараёнида ўзларининг хатти-ҳаракатини 
бошқариш, асабий зўриқишни йўқотиш, ички имкониятлардан ке-
либ чиқиб қўйилган вазифани бажаришга сафарбар қилиш усулла-
рини эгаллашлари керак. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling