Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
Низо сабаблари
Ресурсларни тақсимлашдаги адолатсизлик • Ҳаттоки энг улкан корхоналарда ҳам ресурслар чекланган бўлади. Раҳбарият материаллар, меҳнат ва молиявий ресурсларни ўз тасарруфидаги бўлимларга умум корхона мақсадини амалга ошириш нуқтаи назардан тақсимлаши керак. Бирига асоссиз кўп, бирига оз тақсимлаш сўзсиз низонинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Ҳамма ҳам кўпроқ ундириб олиш пайида бўлади. Вазифалар- нинг ўзаро боғлиқлиги • Меҳнат тақсимоти барча бўғинларни бир бири билан боғлаб қўяди. Бундай шароитда бир киши ёки бир гуруҳ кишиларнинг бажарадиган иши бошқа бир киши ёки бошқа бир гуруҳ ишига боғлиқ бўлиб қолади. Масалан, ишлаб чиқариш бўлими ходимлардаги меҳнат унумдорлигининг паст даражада эканлигини улардаги ускуналарнинг сифатсиз таъмирланганлиги билан боғлаб, таъмирлаш бўлимига айбни тўнкайди. Таъмирлаш бўлими эса ўз навбатида бўлим учун зарур бўлган мутахассисларни ўз вақтида ишга қабул қилмаган кадрлар бўлимига шундай эътирозни билдиради ва ҳоказо. Кўриб турибсизки норозиликлар ҳамма бўғинларда бор. Айнан шулар низони келиб чиқишига сабаб бўлади. Мақсадлардаги ҳархиллик • Ихтисослаштириш қанчалик чуқурлашса шунчалик бўлимлар кўпроқ ўз эътиборларини корхонанинг умумий мақсадини бажаришга эмас, балки хусусий ўз бўлими мақсадини амалга оширишга қаратади. Масалан, сотиш бўлими ўзининг иш кўламини ошириш ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқариш бўлимидан имконият борича маҳсулот ассортиментини кўпайтиришни талаб қилади. Аммо, ишлаб чиқариш бўлими учун маҳсулот ассортиментини ҳилма-хил қилиб ишлаб чиқариш эмас, балки харажат ва самарадорлик нуқтаи назардан ассортименти турли-туман бўлмаган маҳсулотни ишлаб чиқариш маъқулроқдир. Кўриб турибсизки бу ерда ҳам манфаатлар турлича. Эркинлик, мустақиллик ва ўз қадрини билишдаги ҳархиллик • Бу сабаб энг кўп ҳолларда учрайдиган сабаблардан ҳисобланади. Масалан, бўйсинувчи ўз фикрини айтишга ҳар доим ҳақлиман деб айтса, раҳбар бунга жавобан йўқ. Сиз фикрингизни фақат биз “сўраган пайтда айтишингиз мумкин” деса, ўйлайсизки низо учун вазият туғилмайди дебми? Туғилади, албатта. Ёки, 167 тадқиқот бўлимидаги юқори малакали ходим нима учун ўз қадрини билмаслиги керак. У ҳам маслаҳат беришга қодирку. Манманлик, қайсарлик. • Шундай ходимлар борки, фақат ўзининг фикрини маъқуллайди, муросага ҳеч ҳам бормайди. Бундай одамлар ғалванинг ини. Улар билан ниҳоятда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш керак. Коммуникация ўзаро алоқа- нинг қониқар- сизлиги • Ахборотнинг ходимларга етиб бормаслиги ёки унинг жуда ҳам суст бўлиши низо чиқиш учун ҳам сабаб, ҳам оқибат бўлиши мумкин. Агар раҳбарият ходимларига ўз вақтида янги жорий қилинаётган иш ҳақи тизими тўғрисидаги ахборотни етказмаса, демакки ходимларнинг меҳнат унумдорлигини оширишдаги манфаатдорлиги эскилигича қолади. Низоларнинг асосан тўрт хили кўп учраб туради. 1. Ички шахсий низо. 2. Шахслараро низо. 3. Шахс ва гуруҳ ўтрасида низо. 4. Гуруҳлараро низолар. Булар ўз навбатида: • очиқ низолар • конструктив низолар • ёпиқ низолар • деструктив низолар • объектив низолар • симметрик низолар • субъектив низолар • асимметрик низолар Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling