Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Ички шахсий низо бир кишининг ўзига бир-бирига зид топшириқлар 
берилиб, раҳбарнинг пировард талаби бир бирига мос келмай, бажарувчи 
бундай ҳолда нима қилишини билмай хуноб бўлган ҳолларда вужудга келади. 
Масалан, универсал магазинда бўлим бошлиғи сотувчидан иш жойидан бир 
қадам ҳам жилмай харидорларга хизмат қилишни талаб қилди дейлик.
Кейинроқ эса у сотувчидан бу ишга ниҳоят кўп вақт сарфлагани ва натижада 
бўлимдаги товарларни тўлдирмаганидан шикоят қилса, бундай талаб олдинги 
талабга зид бўлиб чиқади. Натижада сотувчи нима қилишни билмай хуноби 
ошади. Мана Сизга низоли вазият. 
Бошқа бир мисол. Ишлаб чиқариш бўлимининг бошлиғи ишчидан 
маҳсулот сонини кўп ишлаб чиқаришини талаб қилса, маҳсулот сифати бўйича 
раҳбар эса ундан маҳсулотни режадан оширмай, ҳаттоки уни бажармаса ҳам 
унинг сифатини оширишни талаб қилади. Хўш, бечора ишчи нима қилиши 
керак? У “икки ўт” орасида. Нима қилишини билмайди. Кўриб турибсиз-ки 
буерда ҳам низоли вазият кўз ўнгимизда. 
Биринчи мисолимизда бир кишининг ўзига қарама-қарши, бир бирига зид 
талаб қўйиш натижасида низоли вазият вужудга келган бўлса, иккинчи 
мисолимизда бундай вазият бошқаришда якка ҳокимлик тамойилининг 
бузилиши натижасида юзага келди. 
Тадқиқотлар ва кузатишлар бундай вазиятлар: ишчининг ўз ишидан 
қониқмаганлик, ўзига ва корхонага ишончсизлик, , шунингдек, ходимда асаб


168
бузар ҳолатларнинг тез-тез содир бўлиб туриш натижасида вужудга 
келишини кўрсатади. 
Шахслар аро низо ҳаётда энг тарқалган низолардир. Бундай низолар
масалан: 
*оилада: 
•эр билан хотин ўртасида; 
•ота билан фарзанд ўртасида; 
•она билан фарзанд ўртасида; 
•фарзанд билан фарзанд ўртасида ва ҳоказо. 
*ишлаб чиқаришда: 
•ходим билан ходим ўртасида; 
•ходим билан раҳбар ўртасида; 
•раҳбар билан раҳбар ва ҳоказолар ўртасида бўлиши мумкин.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling