Microsoft Word mvmao uzk doc
Рекламанинг турлари ва воситалари
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Товарлар ва нуфуз рекламаси
14.2. Рекламанинг турлари ва воситалари
Реклама ўз олдига қўйилган мақсади, тузилиши, йўналтириши, амалга оширилиши, молияланиш манбаи, амал қилиш муддати кабиларга қараб турлича бўлиши мумкин. Уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: Товарлар ва нуфуз рекламаси. Товарларга йўналтирилган рекламанинг асосий мақсади харидорларга айрим товарларга нисбатан талабни шакллантириш ва уни сотиб олишга ишонтириш ва рағбатлантиришдир. Бундай реклама маълум товарни ҳар томонлама харидорларга таништиради ва тарғиб қилади. Товарнинг барча хоссалари, ҳусусиятлари, кўриниши, сифат кўрсаткичлари ҳақидаги истеъмолчиларга чуқур, ҳар томонлама ва тўлиқ маълумот беради. Бу билан у харидорда товарга нисбатан қизиқиш ўйғотади. Асосан, Жанубий Корея билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилаётган «Нексия» енгил автомобилини қанчалик тежамкорлиги, унинг тезлиги, қулайлиги ва бошқа шу тоифадаги енгил автомашиналардан устун томонларига телевидение, радио, матбуотда урғу берилиши, бу машинага ҳавас ва қизиқиш уйғотди. Бу хабарни бир неча бор қайтарилиши, унинг атрофида шов-шув туғдириш, «Нексия»га бўлган қизиқишни талабга айлантира бошлади. Оқибатда истеъмолчи машинани ишлаб чиқарувчи Асака «Нексия» автозаводига ва унинг жойлардаги воситачи ва махсус дўконларига ҳар хил саволлар билан мурожаат қилa бошлади ва ниҳоят, харидор бўлиш эҳтимоллигидан реал харидорга айландилар. Нуфузли реклама фирманинг рақобатчиларга нисбатан устунликларини барчага тарғиб қилиб, кўрсатувчи реклама бўлиб, унинг асосий мақсади ҳам барча харидор бўлиши мумкин бўлган харидорлар ва кенг жамоатчилик орасида фирманинг яхши номини-имиджини яратиш ва фирмага нисбатан харидорларни ишонтиришдир. Табиийки, бунда фирманинг товари доимо аъло, кафолатли сифатга эга деган фикрни харидор онгига сингдиришга ҳаракат қилинади. Масалан, «Нексия» машинасини реклама қилиш бир вақтнинг ўзида, уни ишлаб чиқарувчи заводни Жанубий Кореядаги «она» заводни техника ва технологияси, ишчи ва ходимлари, мутахассислари, уларни турмуш тарзи, яшаши, билимдон мутахассислар ишлаётган, яхши асбоб-ускуналар билан қуролланган, автоматлашган техноло-гияга эга бўлган завод сифатсиз машина чиқариши мумкин эмасли-ги ҳақидаги фикрни уйғотади ва мустаҳкамлайди. Нуфузли реклама фирмани истеъмолчининг ғамхўри, ташқи муҳитни эъзозлаб сақловчи, жонкуяр, барча хатти-ҳаракати фақат яхшиликка йўналтирилган фаришта қилиб кўрсатишга интилади. Бу билан фирма товарларига янгидан-янги харидорларни жалб қилишга ва келажакда ҳам унинг товарлари учун бўлажак харидор яратишга интилади. Бундай реклама ҳар хил йўллар ва усуллар билан амалга оширилади. Масалан, «Нексия» ишлаб чиқарувчи завод республика миқёсида хайриялар ўтказди, 1100 та енгил автомашинани халқимизга совға қилди. Ўз ишчиларини турмуш даражасини ошириш мақсадида уй-жой билан таъминлади, кўпгина ходимларига бепул машина иъном қилди ва ҳоказолар. Бундай саъйи-ҳаракатлар заводнинг обрўсини ўз ишчи ходимлари, аҳоли ўртасида ортишига олиб келди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling