Microsoft Word mvmao uzk doc


 Маркетинг тадқиқотлари ўтказишнинг турлари


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

13.3. Маркетинг тадқиқотлари ўтказишнинг турлари
ва усуллари 
 
Фойдаланиладиган ахборотлар тартиби, уни олиш усуллари ҳамда 
ўтказиш усуллари жиҳатидан маркетинг тадқиқотларини бир неча турга бўлиш 
мумкин. 
«Кабинет» тадқиқотлари иккиламчи маълумотлар тўплаш мақсадида 
расмий босма ахборот манбалари асосида амалга оширилади. Бундай ишлар 
мавжуд ахборотни тартибга солиш, кейинги маркетинг тадқиқотларига зарур 
бўладиган маълумотлар доирасини аниқлашда фойдаланилади, умумхўжалик 
конъюктураси ҳолати ва айрим бозорлар тараққиёт йўналишлари, айрим 
мамлакатлардаги иқтисодиёт аҳволи, ўрганиладиган масалалар бўйича 
статитистик маълумотлар тўғрисида умумий тасаввурлар беради. Ички фирма 
материаллари ҳисоботлар ҳукумат муассасалари материаллари ташкилотлар 
савдо уюшмалари нашрлари, журналлари, ташкилот тадқиқотлари докладлари 
ахборот манбалари бўлиб хизмат қилади. «Кабинет» тадқиқотлари қимматга 
тушмайди ва қизиқтирган масалалар бўйича қисқа муддатда жавоб олиш 
имконини беради.
«Дала» тадқиқотлари бозорни ўз жойида ўрганишдан иборат бўлиб, энг 
мураккаб ва қимматга тушадиган, аммо тўлиқ ахборот олишнинг энг самарали 
усули ҳисобланади. Биринчи навбатда бу усулнинг афзаллиги бевосита 
бозорнинг талаблари, савдо тартибқоидалари, сотиш усуллари, нарх ва бошқа 
шартлар билан ҳар томонлама танишиш имконини беришдадир. «Дала» 
тажрибаларида бошланғич ахборотлар олинади ва улар тартибга солинади, бу 
маълумотлар қимматга тушади, лекин харидорларнинг фирма маҳсулотларига 
бўлган талаб ва истакларини аниқ ривожлантиришга ҳамда раҳбарият 
томонидан бозорда нарх, товарни сотиш, реклама ва бошқалар бўйича фаолият 
олиб бориш йўналишларини ишлаб чиқишда тадқиқот хулосаларини эътиборга 
олишга имконият беради.
«Синама сотиш» усуллари бозор ҳақида зарур маълумотлар йўқлигида, 
шунингдек, фирманинг бозорни ҳар томонлама ўрганишга вақти бўлмаганда 
тадқиқ этилаётган бозор учун янги ва ноёб товарларни сотишда қўлланилади. 
Бундай савдода фирма зарар кўриш хатарига йўл қўяди, аммо бу усул 
муваффаққият қозонганда ёки ютқазган тақдирда ҳам маҳсулотнинг бозорга 
кириб келиши ва маркетинг қулай дастурини белгилашга катта таъсир 
кўрсатадиган ўзига хос омилларни ўрганишга имкон беради.
Ґар қандай маркетинг тадқиқотларни ўтказишда икки асосий ахборот 
манбаидан-дастлабки ҳамда иккиламчи маълумотлардан фойдаланилади. 
Дастлабки маълумотларни кузатиш тажриба ва танлаб текшириш 
усулларидан бири ёрдамида ёки уларни уйғунлаштирган ҳолда тўплаш мумкин. 
Энг оддий усул-кузатишдир, баъзида тадқиқотчи ўрганилаётган омил билан 
боғлиқ бўлган жараёнларни бевосита кузатиб боради. Масалан, савдо 
биноларини оқилона режалаштириш мақсадларида дўконда харидорлар 
оқимини кузатиш. Тажриба тадқиқотлар жами ўзгарувчанликларни ташкил 


271
этувчи бир хил қийматли бир хил гуруҳларни, ҳозир ўрганилаётган гуруҳ-ни 
мустасно этганда қиёслаш йўли билан ўтказилади. 
Танлаб 
кузатишда 
кенг 
омма 
муносабатини 
белгилайдиган 
истеъмолчилар гуруҳларини («истеъмолчи панели») ўрганиш натижасида 
олинадиган ахборотдан жуда кенг фойдаланилади. «Истеъмолчилар панели» 
деганда одатда кўп марта тадқиқотлар учун махсус танлаб олинган, 
синаладиган кишилар мажмуи тушунилади. Бундай тадқиқотлар мунтазам 
даврийликда одатда бир предмет доирасида ўтказилади. «Истеъмолчилар 
панелини» ўрганишдан асосий мақсад харидорлар қилган харидлар тўғрисида 
ахборот олишдир. Шундай қилиб истеъмол миқдори ва тузилмасини аниқлаш, 
янги маҳсулотларни синаш, турли даврий нашрларнинг радио ва телевизион 
эшиттириш ва кўрсатувларининг оммавийлиги, реклама воситаларини 
қўллашнинг самрадорлиги ва бошқаларни аниқлаш мумкин бўлади. 
«Истеъмолчилар панели»нинг бозорни тадқиқ этишдаги энг муҳим ижобий 
томонларидан бири шундаки, у қандай товарлар харид қилинаётганини ёзма, 
оғзаки ёки техника воситалари билан қайд этиш билан чегараланмайди, балки 
айни пайтда харид билан боғлиқ ҳолда истеъмолчининг уй хўжалиги, одатлари 
ҳақида ҳам ахборот беради. Бу эса истеъмолни ижтимоий-иқтисодий структура 
нуқтаси назаридан, шунингдек, аридорларнинг ният ва истакларини чуқурроқ 
билишга имконият туғдиради.
Иккиламчи манбалар-тадқиқотчи қўл остидаги ҳамиша биринчи навбатда 
ўрганилиши лозим бўлган маълумотлардир. Уларга қуйидаги босма нашрлар 
киради: 
• даврий матбуот-газеталар, журналлар, ахборотномалар; 
• махсус нашрлар-монографиялар, бозорлар шархи, савдо палаталари ва 
ишбилармонлар уюшмалари, банк, фирма, реклама агентликлари 
нашрлари; 
• давлат ташкилотларининг ташқи савдо ва бошқа масалалар бўйича 
ҳукумат кўрсатмалари ва қонунлари эълон қилинадиган тўпламлари; 
• статистик маълумотлар; 
• йирик брокерлик фирма ахборотлари; 
• телеграф агентликлари ахборотномалари. 
Матбуот ахборотларидан фойдаланиш кўп ҳолларда ўрганилаётган бозор 
ҳақида фақат умумий тасаввур беради. Аниқ қизиқтирган саволларга жавоб 
олиш учун ҳукумат муассасалари савдо палаталари, фирмага мансуб бўлган 
уюшма, хусусий ахборот агентликлари ва илмий тадқиқот фирмаларининг 
махсус маълумотномаларидан фойдаланилади. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling