Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Таянч иборалар 
Реклама
• Рекламанинг вазифалари 
• Рекламанинг мақсадлари 
• Савдо рекламаси
• Ишлаб чиқарувчи рекламаси
• Нуфузли реклама
Реклама воситалари
• Эмоционал реклама
• Руҳий реклама
• «Паблик рилейшн»
• «Паблисити»
• Реклама мавсуми
• Ярмаркалар
• Кўргазмалар
Реклама харажатлари
• Реклама самарадорлиги 
• Реклама тадбири 
• Реклама компаниялари 
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар 
1. Рекламанинг моҳияти нимадан иборат? 
2. Реклама маркетингда қандай вазифаларни бажаради? 
3. Реклама қилиш воситалари қандай турларга бўлинади? 
4. Реклама қилиш воситасини танлаш нимага боғлиқ? 
5. Хорижий давлатлар реклама соҳасидаги қандай тажриба-ларини 
биласиз? 
6. Паблистик рейлейшнз нима? 
7. Паблистик реклама нима? 
8. Руҳий реклама деганда нимани тушунасиз? 


294
15-мавзу: Бозор сегментацияси ва янги товарларни
ишлаб чиқариш 
 
15.1. Бозор сегменти тушунчаси 
 
Бозор сегментацияси талабни қондиришга табақаланган ҳолда ёндашувга, 
товарларнинг тури ва моделларига сифат ва миқдорига кўра ҳар хил талаб 
қўядиган истеъмолчиларни гуруҳларга ажратишда турли мезонлар қўллашга 
асосланади, яъни бозор бир жинсли ҳодиса тарзида эмас, балки айрим-айрим 
сегментлар мажмуи тарзида, ҳар бир сегмент доирасида алоҳида ўзига хос бир 
талаб намоён бўладиган ҳодиса тарзида олиб қаралади. Сегментларга ажратиш 
мезонларини танлаш кўп жиҳатлардан товар ёки хизматнинг турига
шунингдек, корхона бозор фаолиятида ҳал қилмоқчи бўлган масалага боғлиқ. 
Шу сабабли бозорни сегментларга ажратишнинг универсал мезонлари йўқ. 
Саноат товарлари ва кенг истеъмол моллари учун танлов мезонлари бир-
биридан жуда кескин фарқ қилади. Режалаштириш эҳтиёжларига жуда мос 
келадиган мақбул мезон товарни бозорда жойлаштириш масалаларига умуман 
тўғри келмаслиги мумкин. Мабодо муайян мезон харидорлар ўртасида пайдо 
бўлган фарқларни изоҳлаб беришга имкон бермаса, унда бошқа мезонни 
киритиш ва то бу фарқларни равшан аниқлашга қадар тадқиқотларни давом 
эттириш лозим. 
Бозор сотувчи ва харидорлардан ташкил топган жой бўлиб, харидорлар 
эса бир-биридан турли хил белгилари билан ажралиб туради. Бу белгилар 
истеъмол қобилияти, ресурслар, географик жойлашиши, сотиб олиш қобилияти 
ва бошқалар бўлиши мумкин. Шуларнинг бирортасидан бозор сегментининг 
асоси сифатида фойдаланиш мумкин. Модомики, эҳтиёж ва талаб ноёб экан,
ҳар бир киши бозор сегментини алоҳида ўзича ўйлаши мумкин. Сотувчи 
уларнинг ҳар бирига алоҳида маркетинг режасини ўйлаб топиши керак. 
Масалан: самолёт корпусини ишлаб чиқарувчилар («Боинг» ва «Макдонел-
Дуглас») уларнинг харидорлари кам ва фирма уларнинг ҳар бирига алоҳида 
бозор сифатида алоқадордир. Сегментлашнинг чегаравий даражалари ҳам 
мавжуд. Кўпгина ишлаб чиқарувчилар ўзининг ишлаб чиқарган товарини аниқ 
кишининг эҳтиёжини қондиришини билдирмайди. Унинг ўрнига сотувчи 
харидорларнинг даражаларини бир-биридан талаб даражасига нисбатан фарқ 
қилишига қараб ёки ўзларининг маркетинг реакцияси жавобларига қараб 
аниқлайди. Масалан, сотувчи шуни аниқлайдики, талаб харидорларнинг 
даромадига нисбатан ўзгариши ҳар бир харидорнинг даромадлари бўйича у ёки 
бу гуруҳга тегишлилиги мос равишда бўлади. Даромадлар бўйича бир синфга 
тегишли харидорлар бошқаларидан ажралиб туради. Даромадлар бўйича 
сегментлашда 3 сегмент ҳосил бўлади ва биринчи синфга тегишли харидорлар 
сегменти энг катта бўлади. Бошқача қараганда сотувчи ёш ва кекса харидор 
ўртасида сезиларли фарқни кўзда тутиши мумкин. Харидорларнинг ёшларини 
мос равишда «а» ва «б» ҳарфлар билан белгиласак, ёш белгиси бўйича 
сегментлаш ҳар бирининг 3 та дан 2 та сегментни ҳосил қилади ва ниҳоят 
харидорни товарга бўлган муносабати бир пайтнинг ўзида ҳам даромадларнинг 


295
даражаси ва ёши ҳам бир пайтда сезиларли даражада таъсир қилиши мумкин. 
Бу ҳолда бозорни бешта сегментга бўлиш мумкин: бундан кўриниб турибдики а 
сегментда 2 та харидор бор, қолганларида биттадан. Кўп белгилар асосида ҳар 
бир алоҳида сегментнинг аниқлиги ошиб боради. Бунда сегметларнинг сони 
ошиб боради ва шу билан бирга ҳар бир сегмент ичида харидорларнинг сони 
камайиб боради. 


296

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling