Microsoft Word mvmao uzk doc
Бозорни сегментларга ажратиш мезонлари
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жўғрофий хусусияти бўйича сегментлаш
- Демографик хусусияти бўйича сегментлаш
15.2. Бозорни сегментларга ажратиш мезонлари Бозор сегментларининг аниқ бир тури йўқ, бозорнинг ҳолатига яхши мослашиш учун бозорни сегментга ажратишни бир неча усулларини бирданига ёки алоҳида-алоҳида қўллаш мумкин. Бозорни қуйидаги хусусиятларига кўра сегментларга ажратиш мумкин: жўғрофий, демографик ва психографик хусусиятига кўра. Жўғрофий хусусияти бўйича сегментлаш. Бозорни жўғрофий хусусияти бўйича сегментларга ажратиш бозорни жўғрофий бирликларга, яъни давлат, ҳудудлар, шаҳарлар, жамоатларга ажратишни талаб этади. Фирма: биринчидан, бир ёки бир нечта ҳудудларда фаолият кўрсатиши мумкин. Иккинчидан, талаб ва эҳтиёжларни тўғрилигини ҳисобга олган ҳолда барча ҳудудларда фаолият кўрсатиши мумкин. Айрим фирмалар йирик шаҳарларни кичик-кичик географик ҳудудларга ажратишади. Бунинг ҳам ўзига яраша қулайликлари бор. Демографик хусусияти бўйича сегментлаш. Демографик хусусияти бўйича сегментлаш бозорни демографик ўзгарувчилар асосида қуйидаги бирликларга бўлади, яъни жинси, ёши, оила ҳаж-ми, маълумоти, дини ва миллати. Демографик ўзгарувчилар - энг оммабоп омиллар бўлиб, асосан истеъмолчиларнинг гуруҳини фарқ-лашга хизмат қилади. Оммабоп бўлишнинг бирдан бир сабаби шун-дан иборатки, товарни истеъмол қилиш интенсивлиги демографик белгиларга боғлиқлигидир. Оиланинг ёши ва ҳаётийлик жараёни. Истеъмолчиларнинг истеъмол ва харид этиш қобилияти ёшига нисбатан ўзгаради. Ґаттоки олти ойлик чақалоқ, ўзининг истеъмол этиш потенциалига нисбатан уч ойлик чақалоқдан ажралиб туради. Шуни аниқлаган ҳолда ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи «Элейб продактс» фирмаси ўн икки хил ўйинчоқ турини ишлаб чиқди. Ўйинчоқлардан бири чақалоқ бирор нарсага интилишни бошлаганда, иккинчиси ушлаб олиш қобилияти пайдо бўлганда керак бўлади. Сегментлашнинг бундай стратегияси ота-онанинг болага қандай ўйинчоқ олиб беришига ёрдам беради. Жинс. Жинс бўйича сегментлаш аввалдан кийимга нисбатан, сочни парваришлаш, косметика ва журналга нисбатан қўлланилмоқда. Вақти-вақти билан бу сегментлашнинг қулайлигини бошқа бозор арбоблари ҳам аниқлашди. Бунга яққол мисол қилиб, сигарет бозорини олиш мумкин. Кўпгина сигарет маркаларининг эркаклар томонидан истеъмол этилади, шу жумладан аёллар ҳам истеъмол этишмоқда. Бироқ, бозорда «аёллар» сигаретаси ҳам пайдо бўла бошлади. Улардан бири «Вирджиния слимс», ўзининг хушбўй хиди билан қутида жойланишига, рекламасига ва овозни жозибали қилишига қараб ажралиб туради. Натижада ҳозир сиз эркак кишини «Вирджиния слимс» сигаретасини чекаётганлигини, аёлларнинг эса «Мальборо» чекаётганлигини кўрмайсиз. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling