Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Даромад даражаси. Бозорни сегментга бўлишнинг яна бир эски 
усулларидан бири бўлиб, қуйидаги товар ва хизматларга: автомобиль, катер, 
кийим, саёҳат ва бошқаларга бўлган талабни даромадлар даражаси бўйича 
ажратиш эскидан қолган. Баъзи ҳолларда сегментлашнинг бу тури бошқа 


297
соҳаларда кенг қўлланилади. Шу билан бирга даромадлар даражаси орқали у 
ёки бу товарга бўлган истеъмолчилар эҳтиёжини ҳар доим ҳам аниқлаб 
бўлмайди. 
Сегментлашнинг бир қанча белгилари. Кўпгина фирмалар бозор 
сегментациясини икки ва ундан ортиқ демографик ўзгарувчилар орқали 
ўтказишади. Масалан, пансионат кўр одамларга қарашни ўз зиммасига олади, 
уларнинг психологик ҳолатини назорат қилади, уларни ўқиш билан 
таминлайди. Аммо имкониятнинг чекланганлиги сабабли пансионат ҳамма кўр 
одамларга ёрдам бера олмайди. 
Психографик хусусияти бўйича сегментлаш. Психографик хусусияти 
бўйича сегментлашда харидорларнинг жамоат синфига тегишлилик белгисига 
қараб груҳларга ажратишади, яъни яшаш тарзи ва шахсий хусусиятларига кўра. 
Бирон-бир демографик гуруҳнинг психологик хусусияти турлича бўлиши 
мумкин. 
Жамоат гуруҳи. Кўпгина фирмалар, корхоналар ўз ишлаб чиқаришини 
маълум бир жамоат синфига, уларни характерларини инобатга олган ҳолда 
мослаб ишлаб чиқаради. 
Ҳаёт тарзи. Маркали ва оддий товарлар сотувчилари кўп ҳолларда 
харидорларнинг ҳаёт тарзини инобатга олган ҳолда сегментлайди. Масалан: 
жинси ишлаб чиқарувчи фақат аниқ, бир эркаклар гуруҳи учун жинси ишлаб 
чиқаришни хоҳлаб қолди, яъни уйда ўтирувчилар, бесаранжом кишилар, завқ 
олувчилар учун ва ҳоказо. 
Гуруҳларнинг ҳар бирига алоҳида бир фосонли, ҳар хил нархда, ҳар хил 
рекламали, ҳар хил савдо фирмалари орқали келадиган ва ҳоказо. Агар фирма 
бу товар қандай ҳаёт тарзига мўлжалланганлигини эълон қилмаса, у ҳолда 
жинси ҳеч қандай эркаклар гуруҳи учун қизиқиш уйғотмайди. Натижада товар 
бозорда ўтмай қолиши мумкин. 
Бозорни сегментларга ажратиш харидорларни талаб ва эҳтиёжларини 
аниқлаш масаласини ҳал этишнинг идеал воситаси бўла олмайди, аммо шунга 
қарамай бу усул ишбилармонларни бу борадаги ишларга қизиқтириш учун 
қимматли маълумотлар беради. Корхоналар энг истиқболли бозорлар ахтариш 
йўлида бир ёки бир йўла бир неча мезонлар воситасида сегментация 
ўтказадилар. Бозор сегментациясининг мақсади-баён этилган омиллар асосида 
фойдали бозор сегментини топишдан иборат, бу сегмент ўлчанадиган, етарли 
даражада ҳашамдор ва белгилари барқарор бўлмоғи керакки, унга оид 
маълумотларни таҳлил қилиш маҳсулот сотиш ҳажмининг кўпайиши ва фойда 
олиш билан оқланадиган бўлсин. Ушбу бозорнинг муайян корхона ишлаб 
чиқарадиган товарларнинг 80 фоизини харид қиладиган 20 фоиз атрофидаги 
харидорини қамрайдиган сегмент ана шундай фойдали сегмент саналади. Бозор 
структураси, шунингдек, корхона ўз кўлами ҳамда ихтисослашувига қараб, 
кўпгина, ҳатто жуда кўп сегментларда сотиш стратегиясини танлаши мумкин 
ёки, аксинча, ўз кучини бўлиб ташламай, энг қулай ва истиқболли бир 
йўналишда тўплаши мумкин. Аксарият ҳолларда йирик ташкилотар ўз 
фаолиятларини бозорнинг бирон бир катта сегментида ёки ҳар бир сектор учун 
табақаланган қарорни қўллаб, бир неча кичикроқ сегментларда олиб бориши 


298
мумкин. Ўз навбатида, кичикроқ ташкилотлар ҳатто кичик бир сегментга 
хизмат кўрсатиб, жуда қулай иқтисодий самараларга эришиши мумкин. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling