Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

§ояларни танлаш. Аввалги босқич, яъни ғояларни шакллантириш 
босқичида иложи борича кўпроқ ғоялар жамланади. Кейинги ғояларни танлаш 
босқичида эса уларнинг миқдори камайтирилади. Бу мақсад йўлида биринчи 
қадам ғояларни танлашдир. Танловнинг мақсади кераксиз ғояларни иложи 
борича вақтлироқ аниқлаб, улардан воз кечишдир. Кўпгина фирмаларда 
мутахассислар янги турдаги товар ғоясини стандарт бланкаларда баён этиб, 
янги товарлар бўйича комиссияга кўриш учун топширишлари керак. Бундай 
хужжатда товарнинг баёни, шу товар бозори, рақобатчилар ҳақида маълумот
бозорда айнан шу товарга бўлган эҳтиёж ҳажмининг тахминий ҳисоб-
китоблари, товар нархи, шу товар яратиш учун кетадиган вақт ва сарф-
харажатлар, шу маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳужжати ва олинадиган фойда 
миқдори кўрсатилган бўлиши керак. 
§оя жуда ажойиб бўлган тақдирда ҳам, уни амалга ошириш фирма 
фаолиятига мос келиши, унинг йўналиши, мақсади ресурсларига хос бўлиши 
зарур, акс ҳолда ушбу ғоя фирма учун зарарга айланиши мумкин. Шунинг учун 
ҳам кўплаб фирмалар ғояларни баҳолаш ва танлашнинг махсус тизимларини 
ишлаб чиққанлар. 
Товар лойиҳасини яратиш ва уни текшириш. Фараз қилайлик, 
автомобилсоз соатига 50 миль тезлик билан 100 миль зарядсиз ҳаракатлана 
оладиган электромобиль яратиш йўлини топди. Ишлаб чиқарувчининг ҳисоби 
бўйича электромобилнинг эксплуатация харажатлари оддий автомобиль 
харажатларидан икки маротаба арзон тушади. Бу фаразимиз товар ҳақидаги 
ғоядир. Аммо харидорлар товар ғоясини сотиб олмайдилар. Улар ҳаётий, реал 
товарни харид қиладилар. Бозорда иш кўрувчининг вазифаси ғояни товар 
лойиҳасига, лойиҳадан товарга, товардан капитал яратиши керак. 
Юқоридаги фаразимизга қайтсак. Электромобиль ғоядан лойиҳага 
айлантирувчи омиллар қуйидагилар: 
1 - лойиҳа: Ўйланган электромобиль уй бекасининг харид учун 
дўконларга қатнаши учун восита бўладиган иккинчи оилавий машина сифатида 
фойдаланилади. Шунинг учун ҳам машина харид қилинган товарларни ўзида 
сиғдира оладиган, болаларни сайр қилдиришга қулай, аёллар ўтиришга 
мослаштирилган, мини машина бўлиши керак. 
2 - лойиҳа: Ўйланган электромобиль ўрта ҳажмли бўлиб, ўртача нархда 
бўлиб, оиланинг умумий транспорт воситаси хизматини ўташи мумкин. 


302
3 - лойиҳа: Ўйланган электромобиль кичик ҳажмли, лекин ёшларга 
мўлжалланганли сабабли спорт русумида бўлиши керак. 
4 - лойиҳа: Ўйланган электромобиль ҳар томонни ўйлаб харид қиладиган 
истеъмолчига мўлжалланган. Машина мини бўлиб, нархи ўртача, ёнилғини 
жуда оз сарфлайди ва атроф муҳитни ифлослантириш даражаси ўта паст. 
Товар лойиҳасини текшириш натижасида фирма истеъмолчиларнинг 
маълум гуруҳи учун ушбу товар мос келиш келмаслигини аниқлайди. 
Биринчи лойиҳанинг текшириш натижалари: 
- тўрт кишига мўлжалланган, иқтисодий тежамкор мини электромобиль. 
Турли сайрлар, меҳмондорчиликларга бориш, харид учун дўконларга бориш 
учун ўта қулай. Экспулатация қилиш бензинда юрувчи автомобилдан икки 
марта арзонга тушади. Соатига 50 миль тезликда ва бир зарядланганда 100 миль 
юра олади. Нархи 6000 доллар. 
Истеьмолчидан ушбу лойиҳага ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш 
илтимос қилинади ва қуйидаги саволлар берилади: 
I. Электромобиль ҳақидаги лойиҳа сиз учун тушунарлими? 
II. Сизнинг фикрингизча бошқа транспорт воситаларидан нисбатан 
электромобилнинг қандай ижобий томонлари бор? 
III. Сизнинг фикрингизча, электромобиль ҳақидаги маълумотлар 
ишонарлими? 
IV. Электромобиль сизнинг зарурий эҳтиёжингизни қондира оладими? 
V. Сизнингча, электромобилнинг қандай хусусиятларини янада 
такомиллаштириш керак? 
VI. Ҳарид 
қилиш 
ҳақидаги 
қарорни 
ким 
қабул 
қилади? 
Электромобилдан ким фойдаланилади? 
VII. Сизнингча электромобилнинг нархи қандай бўлиши керак? 
VIII. Электромобилни автомобилдан афзал биласизми? 
IX. Қайси мақсадларда афзалроқ? 
X. Электромобилни харид қилармидингиз?
а) Ҳа, албатта. 
б) Балки, бўлиши мумкин. 
в) Балки, йўқ. 
г) Йўқ. 
Истеъмолчиларнинг жавобини таҳлил этиш фирмага қайси лойиҳа кўпроқ 
эътибор қозонганини аниқлаш имконини беради. Масалан, охирги харид қилиш 
тўғрисидаги саволга 10 фоиз истеъмолчи «ҳа, албатта» деб, яна 5 фоиз эса 
«бўлиши мумкин» деб жавоб беришган. Фирма бу рақамларни товар 
мўлжалланган истеъмолчилар гуруҳи сони билан таққослаб, савдонинг умумий 
ҳажмини ҳисоблайди. 
Лекин бу шароитда ҳисоб-китоблар ўта тахминий бўлади, чунки кишилар 
ҳар доим ҳам ўзлари билдирган истакни амалга оширавермайдилар. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling