Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Д
Д
Т
Т
ДТб
Δ
÷
Δ
=
бунда, Д - истеъмолчиларнинг дастлабки даромди
ΔД - даромаднинг 
ўзгариши; ДТб бирдан ортиқ ҳам, кам ҳам бўлиши мумкин, чунки даромад 


318
ўзгаради. Даромад билан талаб бир йўналишда ўзгариб борса, унда ДТБ>1, агар 
қарама-қарши йўналишда ўзгарса, унда ДТБ<1. Даромаднинг ўзгариши талаб 
ўзгаришига асло таъсир қилмаслига ҳам мумкин. Унда даромадга яраша 
талабнинг ўзгарувчанлиги бирга тенг бўлади. ДТБ ҳажмининг мутлақ миқдори 
бирдан кам, унга тенг ёки кўп бўлиши мумкин. Унда даромадга яраша 
талабнинг ўзгарувчанлиги бирга тенг бўлади. Шунга боғлиқ холда талаб 
тегишли равишда ўзгармас (бирга тенг) ёки ўзгарувчан бўлади. 
3. Ўринбосар ҳамда бир-бирига боғлиқ товарлар нархи. Талабнинг 
ўзгаришига ўринбосар товарларнинг бўлиши ёки бўлмаслиги муҳим 
таъсир кўрсатади. Агар товарнинг ўринбосарлари кўп бўлса, нарх бўйича 
унга бўлган талаб ўзгарувчан ва аксинча, керакли ўринбосар товарларга 
эга бўлмаса, нарх бўйича талаб ўзгарувчан бўлади. Агар ўринбосар 
товарларнинг нархи ошса, унда шу товарнинг ўзига бўлган талаб ортади. 
Масалан, сариёғ ва маргарин бир-бирининг ўрнини босадиган товарлар 
ҳисобланади. Сариёғнинг нархи ошса, истеъмолчилар уни кам миқдорда 
харид қилишади ва бу ўз навбатида маргаринга бўлган талабнинг 
ортишини 
келтириб 
чиқаради. 
Аксинча, 
сариёғ 
нархи 
тушса, 
истеъмолчилар уни кўплаб харид қилишади. Бу эса маргаринга бўлган 
талабнинг қисқаришини келтириб чиқаради. Иккита маҳсулот бир-
бирининг ўрнини босса, улардан бирининг нархи билан бошқасига талаб 
ўртасида тўғри алоқадорлик мавжуд. 
Маҳсулотларнинг шундай йиғиндилари борки, улар бир-бирини
тўлдирувчи ҳисобланиб, «қадами» бир юради. Уларга талаб бир вақтда 
қўйилади, яъни улар боғланган талабга эга. Айтайлик, агар бензиннинг 
нархи паст бўлса, автомашинада кўп юрилади, кўп йўл ўз навбатида мотор 
мойига бўлган талабни оширади. Аксинча, бензин нархининг ошиши 
мотор мойига бўлган талабни камайтиради.
Демак, бензин ва мотор мойига бўлган талаб бир-бирига боғлиқ, 
улар бир-бирини тўлдирувчи товарлардир. Иккита товар бир-бирини 
тўлдирувчи ҳисобланса, улардан бирининг нархи билан иккинчисига талаб 
ўртасида тескари алоқадорлик мавжуд. 
4. Харидорлар сони. Бозорда харидорлар сонининг кўпайиши талаб 
ортишига олиб келади. Улар қанчалик кўп бўлса, талаб шунчалик юқори 
бўлади. 
5. Кутиладиган ўзгаришлар. ҳозиргисига нисбатан товарларнинг 
келгуси нархи, товарларнинг нақд бўлиши ва бўлғуси даромад 
истеъмолчилар талабини ўзгартиради. Нархнинг ошиш эҳтимоли 
истеъмолчиларни ҳозирнинг ўзида товарларни сотиб олишга ундайди. 
Агар нархлар ошади деган тахминлар бўлса, унда харидорлар 
даромадларини келажакда йўқотмаслик учун талабни кўпайтирадилар, 
улар товарларни кўпроқ сотиб оладилар, жорий харажатларни 
қисқартирмай уларни оширишга мойил бўладилар. Аксинча нарх тушиши
ва даромаднинг камайиш эхтимоли товарларга жорий талабни пасайишига 
олиб келади. 


319
Талабга минтақавий, миллий, байналминал омиллар ҳам таъсир 
этади. Минтақавий омилга - иқлим шароити, ишлаб чиқаришнинг 
тузилиши, маҳаллий урф-одатлар; 
миллий омилга - мамлакат доирасида эҳтиёжнинг юксалиш 
даражаси, умуман истеъмол даражаси, миллий, диний анъаналар ва 
кўникмалар; 
байналминал 
омилга - бирон 
мамлакатдаги 
янги 
товар 
истеъмолининг бошқа мамлакатлар аҳолисига етиб бориб, уларнинг 
талабига таъсир кўрсатиши, халқаро товар рекламаси ва ахборотларнинг 
мавжудлиги ва бошқалар киради. Натижада бир мамлакатда яратилган 
товарларга талаб, шу товар йўқ, яъни ишлаб чиқарилмайдиган мамлакатда 
ҳам талаб уйғотади. 
Товарларга ва хизматларга талаб ўзининг характери ва ҳаракати 
жиҳатидан ўсаётган, барқарор қондирилган, қондирилиши кечиктирилган, 
нормал ва ваҳима талабларга бўлинади. 
Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт давомида эҳтиёлар ҳам юксалиб 
боради, талаб ҳам ўсади. Ривожланган бозор иқтисодиёти амал 
қилаётган мамлакатларда ишлаб чиқариш тўхтовсиз ўсаётганлиги туфайли 
у ерда товарларга бўлган талаб барқарор қондирилган. МДҲ 
мамлакатларида кейинги пайтларда эса ишлаб чиқариш ҳажмининг 
пасайиб кетганлиги сабабли ҳатто ҳаёт учун бирламчи, энг зарур 
товарларга бўлган талаб ҳам етарли даражада қондирилмай қолмоқда, 
уларни қондириш муддати орқага сурилиб, кечиктирилмоқда. 
Кечиктирилган талаб носоғлом иқтисодиёт ва мувозанати бузилган бозорга 
хос. Кечиктирилган талаб ортиб бориши иқтисодий тангликни, инқирозни 
янада чуқурлаштиради, инфляцияни кучайтиради, уни жиловлаб бўлмаслик 
хавфини туғдиради. Корхона, ташкилотлар ва аҳоли қўлида тўпланган пул 
товар бозорига тазйиқ ўтказиб, нархни оширишга сабаб бўлади. Кечиктирилган 
талаб умуман талаб таркибини ўзгартиради. Бир товарга талаб қондирилмаса, у 
бошқа товарга, одатда, ўринбосар товарга ёки мутлақо бошқа товарларга 
кўчади. Сотилиши кўпайиб, сероб бўлган товарлар ҳам тақчил товарга 
айланади. Кечиктирилган талаб занжири акс таъсирлар орқали умуман бозорда 
талабни издан чиқаради. Кечиктирилган талабни қондириш чораларини топиш 
иқтисодиётни соғломлаштиришнинг шарт-шароити ҳисобланади. 
Ваҳима талаб бозордаги шов-шув ва ваҳима таъсири остига сунъий 
пайдо бўладиган ва шиддат билан ортиб борадиган талабдир. Ваҳима 
талаб одатдаги нормал талабга нисбатан ортиқ талаб ҳисобланади. Бундай 
талаб бир томондан аҳоли орасида миш-миш тарқатиш ва реклама 
воситасида муайян товарга ўта юқори баҳо бериш орқали истеъмолчилар 
руҳиятига таъсир этиш йўли билан, иккинчи томондан, товарларга бўлган 
ғоят катта қизиқиш, қимматчилик ҳавфи, пул алмашиш эҳтимоли, ҳар хил 
шов-шувлар таъсирида пулдан тезроқ қутулиш ва товар захирасини 
кўпайтиришга интилиш оқибатида юзага келади. Ваҳима талабни савдо 
аҳли ҳар хил миш-мишлар тарқатиш орқали ҳам юзага келтиради. Ваҳима 
талабнинг пайдо бўлиши бозор нархини кўтариб юборади. Товарлар 


320
талашиб олинади, товар тақчиллиги ғоят кучайиб кетади. Ваҳима талаб 
иқтисодда учраб турадиган ҳодиса. Лекин у ўткинчи характерга эга бўлиб, 
узоқ давом эта олмайди.
Энди товарлар ва хизматлар таклифи устида фикр юритамиз. 
Талабнинг қарши тарафида таклиф туради. Таклиф ишлаб 
чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган ва муайян пайтда бозорга 
чиқарилган ёки келтирилиши мумкин бўлган жами товарлар ва хизматлар 
миқдоридир. Ишлаб чиқарувчилар бозорда сотишга мўлжалланган товар 
ҳажми таклиф қилинган товарлар миқдори дейилади. Товарлар 
таклифининг ҳажми сотишга чиқарилган товарлар суммаси билан 
белгиланади. 
Товар ва хизматлар таклифи ишлаб чиқариш миқёси ва унинг таркибига 
боғлиқ. Бироқ товарлар таклифи яратилган маҳсулот миқдорига тенг 
бўлмаслиги мумкин, яъни товарларни таклиф қилиш ва неъматлар ишлаб 
чиқариш ҳажмлари бир хил бўлмаслиги мумкин. Яратилган маҳсулотнинг 
фақат бозорга чиқариладиган қисми товар маҳсулоти дейилади, унинг бозорга 
чиқарилмайдиган қисми таклифни юзага келтирмайди. Мисол учун давлат, 
жамоа ва деҳқон хўжаликларида картошка етиштирилади. Бу хўжаликлар 
етиштирган картошканинг 10%ини уруғлик учун ўзида олиб қолади. 
Картошканинг бу қисми товар бўлмайди, қолган 90%и товар бўлиб сотилади, 
яъни таклифни юзага келтиради. 
Товарлар таклифни маҳсулотнинг товарлик даражасига, шунингдек, 
бозорга етказиб беришга ҳам боғлиқ. 
Таклиф қилинган товарлар миқдорига қатор омиллар, жумладан
товар нархи, ресурслар нархи, ишлаб чиқариш технологияси, солиқлар ва 
субсидиялар, бошқа товарлар нархи, нарх ошиш эҳтимоли, товарни ишлаб 
чиқарувчиларнинг сони кабилар таъсир этади. Бу ўринда бизни товар 
таклифини нималар белгилаши қизиқтиради. Дастлаб таклифнинг нархга 
боғлиқлигини кўриб чиқамиз. Бунда бошқа омиллар ўзгармас деб ва 
уларнинг таклифга таъсирини инобатга олмаймиз. 
Маркетинг тамойилларидан бири - жуда қуримли, яхши фойда 
келтирадиган, бозорбоб товарларни ишлаб чиқариш керак деган тамойил 
жуда оддий бўлиб кўринади. Лекин аслида бундай эмас. Товарларни 
ўтказиш, сотишга қилинган харажатлар баҳоларни кўтариш эвазига ўрни 
қопланади. Баҳоларнинг ўзи эса ўсиб боравериши мумкин эмас. Акс ҳолда 
талаб камайиб кетади, бу эса маркетинг стратегиясига зиддир. 
Товарларни ўтказишга доир маркетингнинг ўзига хос хусусияти 
шундаки, тақсимлаш тизимида банд бўлган ходимлар реализациясининг 
ҳажмлари катта бўлишидан шахсан манфаатдор бўлиши керак. Бунда шу 
соҳадаги ходимларнинг масъулияти ҳам ортиб боради. 


321

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling