Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
Нархларни бошқариш. Пировард нархлар истеъмолчиларга маъқул
келиши учун корхона улгуржи ва чакана савдо доирасида нархларни бошқариш бўйича муайян тадбирларни амалга оширади. Психологик (руҳий) нарх белгилаш талабга қараб нархни бошқариш усули ҳисобланади, бунда нарх, масалан 10 сўм эмас, 9 сўм 80 тийин каби яхлитланмаган суммада белгиланади. Харидор учун 6, 7, 8, 9 каби рақамлари билан тамомланувчи нархлар яхлит сонларга қараганда маъқулроқ деб қаралади. Психологик нарх белгилаш ортида турган ғоя нархни харидорларга гўёки «арзонроқ» қилиб кўрсатади ва уларнннг мойиллигини яратади. Психологик таъсир кўрсатишнинг бошқа бир усулидан нарх билан сифат ўртасидаги боғланишни бўрттириб кўрсатишда фойдаланилади, яъни қисман юқорироқ нархлар яхшироқ сифатни ифодалагандек туюлади, арзон нархларда сифат тасаввури ёдга келмайди (арзоннинг шўрваси татимас, яъни сифатсиз деган мақол ҳам бор). Чакана савдода нархлар услуби аксарият қўлланилади. Ҳар бир маҳсулот тури доирасида бир қатор маҳсулот хиллари бўлган шароитларда бу усул яхши натижа беради. Масалан, хотин-қизлар магазини шойи шарфларни таклиф этади. Истеъмолчи нархлардаги қисман фарқларга у қадар эътибор қилмайди: Айтайлик шарф нархи 12-40, 12-50, 12-60, 13-00 сўм бўлсин. Шунда харидорларга маҳсулотни сифат ва нуфуз омиллари бўйича табақалаштиришга имкон берадиган бир қанча нарх таклиф этилади. Бу нархлар донасига 10-00, 16-00, 18-00, 25-00 сўм бўлиши мумкин. Нархларнинг бундай қаторида маҳсулот сифат доирасида маҳсулотга қўйиладиган нархлар сони камроқ бўлади, бу эса товарни танлашда харидорларга қулайлик яратади, ортиқча чалкашлик келтириб чиқармайди. Нархлар сотувда кам харж нархи 10 сўмдан, сифати ўртачароқ - 16 ва 18 сўмдан ва қиммат нархи 25 сўм шарф борлигини кўрсатади. Харидорлар 326 ўзларига сифат ёки нархнинг қайси даражаси кераклигини ҳал этганидан кейин умумий таклиф доирасида маҳсулотни танлаб харид қиладилар. Рағбатлантириш (имтиёзли) нарх белгилаш икки фикрга асосланади: биринчидан, жамики харидорлар савдолашишни яхши кўрадилар, иккинчидан, меъёрдаги нормадан паст нархлар истеъмолчини муайян даражада жалб этади. Натижада кўпгина савдо фирмалари ўзгарувчан нархларни фақат арзонлаштирилган товарларни сотишни рағбатлантиришдагина эмас, балки яхши маълум бўлган, харидоргир баъзан қиммат товарлар ёки машҳур савдо маркаларига мансуб товарларни сотишда ҳам қўллайди. Мақсад - харидорларни магазинга жалб этиш ва шу баҳонада бошқа товарларни ҳам одатдаги нархларда сотиш имкониятини яратишдир. Сифат ва миқдорнинг ўзгариши - айрим ҳолларда, яъни ишлаб чиқариш харажатлари ўсиб борганда нарх-навони ошириш товар оборотини ўсишига имкон бермайди. Ана шунда фирма маҳсулот миқдори ёки сифатини ўзгартиришга қарор қилади. Баъзан харажатларнинг кўпайиши фақат миқдорий томонларни ўзгартириш – оғирлиги, ҳажми, миқдори, ўлчамини қисқартириш билан қопланади (айтайлик, қандолатчилик маҳсулотларида порциялар миқдори кичрайтирилади). Бошқа ҳолларда маҳсулотнинг амалдаги сифати ўзгартирилади, айни пайтда этикеткада ана шу киритилган ўзгаришлар (тўйимлилиги калорияси) албатта кўрсатилади. Бошланғич маълумотларни ўзгартириш- баъзи ҳолларда харажатлар ва нархларнинг ўсиш даражаси ишлаб чиқарувчиларни айрим маҳсулот турларига нархни энг юқори талаб даражасида белгилашга мажбур этади. Бундай вазиятда фирмалар маҳсулотнинг асосий тавсифини янгилаши ёки ўзгартириши- мутлақо янги товар таклиф этиши ёки мавжуд турларини яхшилаши мумкин. Фойда келтириш мажмуини ўзгартириш - товарни харид қилган истеъмолчи товар билан боғланган ишлар–товар жойланган идиш, етказиб бериш хизмати, кафолатлар ва бошқалар учун ҳам ҳақ тўлайди. Қийин ҳолатларда ва ортиқча чиқимларни қоплаш мақсадларида савдо ишлаб чиқариш фирмалари қўшимча ишларидан воз кечиб, харидорга товарнинг фақат энг зарур хоссалари учун ҳақ тўлашни таклиф этади ёки аксинча, айрим фирмалар товарни уйга етказиб бериш, совғаларни тайёрлаш ва бошқа ёрдамчи хизматлар учун қўшимча нарх белгилайдилар. Қондириш мажмуини янада фарқлироқ қилиш истеъмолчиларга тўланмаган пулга фоиз қўшмай кредит беришга ёрдам беради. Кредит карточкасидан фойдаланиш харидорлар учун нақд пулсиз товарни кечикмай харид қилиш имконини беради. Бу ҳам нархни пасайтиришнинг шаклларидан ҳисобланади. Фирмалар ҳисоб-китоб шаклини ўзгартириб, товар оборотини кўпайтириши, бу билан маҳсулот сотишддан келадиган умумий даромадни кўпайтириши мумкин. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling