Microsoft Word mvmao uzk doc
Стратегик режалаштириш босқичлари
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий имкониятларнинг ўсиш йўналиши
17.2. Стратегик режалаштириш босқичлари
Фирманинг стратегик ўсиши. Мавжуд бўлган корхоналарга ишлаб чиқариш кучи стратегик режалаштиришда корхона қайси йўналишда келажакда ўз фаолиятини давом эттиради ва ўзининг бутун имкониятиларини қайси соҳаларда олиб бора олиши мумкин? каби саволларга жавоб бериш учун фирманинг ўсишини қуйидаги мисолда кўришимиз мумкин: «Модерн паблинишинг компанияси» матбуот нашр компанияси бўлиб, ҳар ой журнал босиб чиқаради. Унинг ҳар бир ишлаб чиқилган тиражи 300 минг нусхадан иборатдир. Харидорнинг эҳтиёжини қондириш нуқтаи назаридан қараганда фирманинг маркетинг стратегияси жуда ҳам ўзгарувчандир. Бозорда янги рақобатчи фирмаларнинг пайдо бўлиши табиий ҳолда бу компаниянинг стратегик маркетингига таъсир этади. Фирма компаниядан режасининг ўзининг стратегик ўсишини яқин 10 йилликда ифода этишига ҳаракат қилади. Стратегик ўсишни 3 босқичда таҳлил асосида ишлаб чиқиш мумкин: Биринчи босқичда фирма ўзининг бор имкониятларини амалда қўллайди- «Интенсив ўсиш имкониятлари». Иккинчи босқичда фирма интеграция имкониятларини бошқа маркетинг тизимидаги элементлар билан боғлайди-«Интеграцион ўсиш имкониятлари». Учинчи босқичда эса фирма ўз имкониятларини ташқаридан янги йўналишларни ва янги соҳаларни олиб боради-«Диверсификацион ўсиш имконияти». Бу каби аниқ ўсиш имкониятларининг фирманинг фаолияти ва ривожланишининг асосий босқичларидир. Бу каби аниқ ўсиш имкониятларининг уч йўналишини қуйидаги жадвалида кўрсатиш мумкин. 8.2-жадвал Асосий имкониятларнинг ўсиш йўналиши Интенсив ўсиш Интеграцион ўсиш Диверсификацион ўсиш Бозорда мустаҳкам ўрнашиш Регресив интеграция Жарима диверсификацияси Бозорнинг чегараларини кенгайтириш Прогрессив интеграция Горизонтал диверсификация Товарни мукаммаллаштириш Горизонтал интеграция Кенгайтирилган диверсификация I. Интенсив ўсиш. Бу ҳолат фирманинг харидори бутун имкониятларини ишлатмаганда вужудга келади. Бу имкониятларнинг интенсив ўсиш учун Н.Ансофор қуйидаги методикани таклиф этган. Бу жараён 3 хил йўналишда бўлади. 332 II. Бозорга чуқур мустаҳкамланиб олиш. Бу бозорда фирманинг ўз маҳсулот сотувини ҳажмини ошириш ва агрессив маркетинг йўлларини қўллаш билан олиб бориладиган жараённи қуйидаги ҳолатларда ишлатиш мумкин: а) Журнал обуначиларининг сонини ошириш, яъни совға тариқасида бир обуначининг ўртоғини бепул обуна қилиш; б) Рақобатчи матбуот нашрларнинг обуначиларини ўзига жалб этиш, бунинг учун обуна нархининг арзонлиги ва журналнинг сифатлилигини таклиф қилиш; в) Янги потенциал обуначиларнинг журнални соғлиққа фойдаланиш жиҳатидан таклиф этиш ва шу тариқа журнал обуначиларининг сонини кўпайтириш; г) Бозор чегарасини кенгайтириш. Бу жараёнда фирманинг янги бозорни эгаллаш йўли билан ифода этади. Шунинг учун «Модерен паблишинг» компанияси қуйидаги йўналишда ўз фаолиятини кенгайтириши ва амалга ошириш мумкин: а) Фирма ўзининг журналини янги очилган бозорларга олиб бориши ва сотиши мумкин; б) Журналнинг сотувини янги сегментларда, масалан соғлиқ корпорацияларида, касалхоналарда, соғлиқ клубларида тарқатилади. III. Товарни мукамаллаштириш. Мавжуд бўлган бозорда фирма ўз товарини мукаммаллаштириш жараёни: а) Эски журналларга кўра янги технологиялар билан ишлаб чиқарилган чиройли, ранг-баранг журналларни чоп этиш ва уларни сотиш. б) Регионларда, вилоятларда ва шаҳар туманларида журналнинг турли хил бўлимларини очиш. в) Журнални бошқа хил вариантлардан, масалан: кассетали вариантини ҳам ишлаб чиқариш ва ўқишни хоҳламаган, балки эшитишни хоҳлаган обуначиларга фирма бу вариантли ишлаб чиқаришни таклиф қилиш. Маркетинг режалаштириш бўлимлари - оддий маркетинг режалаштириш қуйидаги кўринишга эга бўлиб, бунда оддий маҳсулотларни ишлаб чиқариш режаси ҳам эътиборга лойиқ, улар қуйидаги бўлакларга эгадир: а) назорат кўрсаткичлари ҳақидаги маълумот; б) маркетинг вазияти ҳақидаги маълумот; в) имконияти ва хавфсизлиги ҳақидаги рўйхат; г) вазифалар ва муаммолар рўйхати; д) маркетинг стратегияси; е) ҳаракат дастури; ё) бюджет; ж) назорат тартиби. Маркетингни режалаштириш тартиби. I. Назорат кўрсаткичлари ҳақидаги маълумот. Режалашти-ришнинг мақсад ва вазифалар ҳақида қисқача маълумот бўлиши керак, яъни бу маълумот, режа асоси бўлиб хизмат қилади. II. Маркетинг вазияти ҳақидаги маълумот. Маркетинг вазияти ҳақидаги маълумотларда фирманинг бозордаги вазияти ва ўрнини белгилайди. Режа 333 тузувчининг нуқтаи назаридан бозорнинг ҳажми асосий сегментлари истеъмолчининг эҳтиёжлари ва асосий маҳсулотлари ҳақидаги назарияларни рақобатчиларга тарқатиш каналлари ўрнатилади. III. Имкониятлар ва хавфларни олдини олиш рўйхати. Хавфларнинг олдини олиш ва имкониятлар рўйхатида бошқарувчиларнинг рўй берадиган имкониятлар ва хавфларни олдини олиш ҳақида фикр юритилади. Бунинг мақсади фирма бошқарувчиларининг олдиндан келажакда рўй берадиган ҳар хил пайдо бўлиши мумкин бўлган вазиятларни олдини олишдир. IV. Вазифалар ва муаммолар. Фирма билан алоқани имконият ва хавфсизликни олдини олишни ўргангандан сўнг бошқарувчи ўз олдига вазифалар ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш кучига эга бўлади. Вазифалар шундай шаклланиши, фирманинг режалаштириладиган мақсадига мос ҳолда бўлиши керак. V. Маркетинг стратегияси. Маркетинг стратегиясида бошқарувчи ҳар томонлама маркетинг режасини ва вазифаларини ечиш йўлларини излайди. Маркетинг стратегияси рационал ва минтақавий шаклда маркетингнинг вазифаларини ечишдир. У ўзига қаратилган бозор стратегияси, маркетинг компаниясини ажратиладиган харажатларни киритади. Мақсад этилган бозор стратегиясида маркетинг стратегиясини бозордаги аниқ фирманинг фаолият юритадиган сегментини аниқлаш. Бу сегментлар бир-бирларидан даромадлилиги билан ажралиб туради. Маркетинг комплекси. Бошқарувчи умумий нуқтаи назаридан янги маҳсулот реклама нарх ва махсулотларнинг тарқатилиши натижасида қабул қилинади. Ҳар бир стратегик имкониятлар ва хавфсизликни олдини олиш ва уларнинг муаммоларини ҳам ўрганиш керак. Маркетингни режалаштириш: фирманинг стратегик ривожлантириш қайси соҳада ишлаб чиқариш билан фаолият юритиш кераклигини ва қайси маҳсулотларни ишлаб чиқаришни аниқлайди. Фирмани ишлаб чиқариш бир неча хил маҳсулотларни, савдо белгиларини ва бозорларни аниқлайди. Шунинг учун ҳар бир вазият учун алоҳида режа ишлаб чиқариш керак. Кўпинча ишлар режаси маҳсулотларни ишлаб чиқариш режаси, маҳсулотнинг савдо белгиси режаси каби бир хил режаларга дуч келиш мумкин. Юқоридаги барча режаларни битта ибора билан маркетингни режалаштириш деб ифода этилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling