Microsoft Word mvmao uzk doc


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

 
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар: 
 
1. Нарх белгилашда қандай асосий омиллар таъсир этади? 
2. Бозор турига қараб нархларни аниқлаш шарт-шароитлари қандай? 
3. Нарх белгилашнинг қандай усулларини биласиз? 
4. Бозорда қандай сегментларга кўпроқ эътибор берилади? 
5. Харидорлар қандай гуруҳларга ажратилади? 
6. Бозор нарх бўйича қанақа сегментларга бўлинади? 
7. «Қаймоғини олиш» нимани англатади? 
8. «Кириб олиш» нимани билдиради? 
9. Даромаднинг талабга таъсири борми? 
10. Нархлар қандай бошқарилади? 


329
17-мавзу: Стратегик режалаштириш ва назорат 
 
17.1. Стратегик режалаштириш ва унинг турлари 
Кўпгина фирмалар ўз фаолиятларини ўйламасдан, расмий режаларсиз 
олиб боради. Фирма бошқарувчилари шунчалик банд бўлишадики, уларнинг 
режа билан шуғулланишга вақтлари ҳам бўлмайди, ҳаттоки бу ҳақда ўйлаб ҳам 
кўрмайди. 
Ёзма равишда режани тайёрлаш учун улар вақт ажратишни
хоҳлашмайди. Уларнинг ўйлашларича бозордаги вазият жуда ҳам тез ўзгарaди 
ва шунинг учун кўпгина фирмалар расмий режаларни қабул қилишмайди ва 
расмий режаларсиз фаолият олиб боради. Аммо тузилган расмий режаларнинг 
кўпгина фойдали томонлари бордир. Мелвил Бранг бу режаларни қуйидагича
ифода этади: 
1. Режалаштириш фирмада бошқарувчиларни ҳар доим келажак ҳақида 
ўйлашга мажбур этади. 
2. Режалаштириш-фирманинг фаолият йўналишига аниқлик киритади. 
3. Режалаштириш-назорат учун кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. 
4. Келажак асосида фирма аниқ мақсадини ва сиёсатини аниқлайди ва 
ўзининг дастурини тузади. 
5. Фирмани келажакда фавқулотдаги вазиятларга тайёрлайди. 
6. Фирма ходимларини зийракликка чақиради ва ўз мажбуриятларини ҳис 
этишга мажбур этади.
Шундай экан, стратегик режалаштиришни қуйидаги шаклларда
ифодалаш мумкин: 
Стратегик режалаштириш фирманинг аниқ ифодаланган дастурий 
баёноти бўлиб, мақсадлар асосида ёрдамчи ва асосий вазифаларни 
мўлжаллашга, хўжалик портфелини ривожлантириш режаси ва ўсиш 
стратегиясини ишлаб чиқаради, уни ҳаётда ва амалда қўллайди.
Стратегик режалаштириш-бу фирманинг имконияти ва шароитлари 
билан боғлиқ бўлган бошқарув жараёнидир. 
8.1-жадвал 
Стратегик режалаштириш босқичлари 
Фирма 
дастури 
Фирманинг 
мақсади ва 
вазифаси 
Хўжалик 
портфелини 
режалаштириш 
иш режаси 
Фирманинг 
стратегик 
ўсиши 
Фирма дастури: 
Ґар бир ташкилот, корхона бирор-бир мақсадга эришиш учун фаолият 
кўрсатади. Фирманинг аниқ мақсади, режаси ва дастури бошидан равшан ва 
аниқ бўлади, лекин ташкилот ўсиш даврида ва бозорда янги молларнинг пайдо 
бўлиши 
дастурининг 
аниқлилигини 
йўқотади, 
ваҳоланки 
дастур 
бошқарувчиларини бундай ҳолат қизиқтирмай қўяди ва бунга эътибор ҳам 
беришмайди. Фирма бошқарувчилари шароитга мос равишда яна мақсад сари 


330
ўз фаолиятларини йўналтирадилар. Шунда бир қанча саволлар юзага келади ва 
бу саволларга улар жавоб топишга изланишади: 
• Бизнинг корхонамиз қандай ўринга эга? 
• Биз мижозларимизни қандай танлашимиз керак? 
• Мижозлар билан қандай муомалада бўлишимиз керак? 
• Мижозлар нималарни хоҳлайдилар? 
• Биз мижозларга нималар бера оламиз? 
• Корхонамиз келажакда қандай бўлади ёки қанақа бўлиши керак? 
Бу каби саволларга жавоб топиш бошида осон туюлиши мумкин, лекин 
ҳақиқатда бу жуда қийин бўлади. 
Ривожланган фирмалар дастлаб бу саволларни ҳар доим ўз олдиларига 
мақсад қилиб қўядилар ва жавоб топишга ҳаракат қиладилар. 
Кўпгина фирмалар бу саволларга жавоб сифатида ёзма равишда расмий 
дастурларни режалаштиришади ва ишлаб чиқаришади. Яхши ишлаб 
чиқарилган дастурлар фирма ходимларига масъулиятни ҳис эттиради ва 
кўпгина имкониятларнинг эшигини очишга ёрдам беради ва улар натижасида 
мақсадга эриша оладилар. Дастурда аниқ фирманинг фаолиятини ифодалаш 
шартдир. Фаолият соҳасига қуйидаги омиллар кириши мумкин: 
• Товар маҳсулоти; 
• Технологиялар; 
• Харидорлар гуруҳи; 
• Харидорларнинг эҳтиёжлари. 
Бу омиллар фирма фаолиятини ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан ифода 
этади. Бир неча йил олдин Теодор Леветт таъкидлаб ўтган эдики: “Корхонанинг 
бозор иқтисоди назарияси жиҳатидан характеристикаси аниқ ва равшан, 
тўлиқдир, товар ва технология назарий жиҳатига корхонада харидорнинг 
эҳтиёж ва талабларини ҳисобга олиш жиҳатидан қараши керак, товар 
маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи жиҳатидан эмас. 
Товар ва технология вақт ўтган сайин барибир эскириб, талабга жавоб 
бермай қолади. Ваҳоланки, бозор эҳтиёжи ва талаб абадий бўлиб қолаверади. 
Шундай экан, логорифмик линейкалар ишлаб чиқарувчи фақатгина ўз 
фаолиятини шу билан чегаралаб қолса, бозорда янги модел, сифатли, турли-хил 
электрон машиналарнинг пайдо бўлиши натижасида бу фирма банкрот бўлиши 
мумкин. Лекин бу ишлаб чиқаришни амалга оширувчи бошқарувчи инсон 
эҳтиёж ва талабга кўра иш олиб борса, ўзга фаолиятларни янада 
ривожлантириб боради ва корхонасига анчагина даромад олиб келтириши 
мумкин. 


331

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling