Microsoft Word mvmao uzk doc


 Фирманинг мақсад ва вазифалари


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

17.3. Фирманинг мақсад ва вазифалари 
Ҳар бир фирманинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари 
бошқарувчиларни ҳар доим ўйлантириб юради ва табиийки бошқарувчи бу 
вазифаларга жавобгар бўлади. Бу тизим вазифаларни ечиш методикаси 
сифатида машҳурдир. Мисол тариқасида «Интернейшнл минералс энд 
клиникал корпорейшн» фирмасини олайлик. Бу фирма минерал ўғитлар ва ер 
учун керакли ҳар хил моддалар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Фирма 
ўзининг дастурини минерал ўғитлар ишлаб чиқариш билангина эмас, балки 
дунёда очарчиликка қарши кураш шиори остида олиб борди. Бу дастлаб шуни 
англатадики, фирма қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш учун ўз 
дастурини олиб борди. Қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш учун эса 
янги ўғитлар ва кучли моддалар керак. Шу тариқа вазифасининг асосий 
мақсади фирма даромадини ошириш бўлади. Фирма даромадини ишлаб 
чиқариш учун ошириш ёки янги маҳсулотларни сотувини кўпайтириш ва 
фирма харажатларини камайтириш билан ошириш мумкин. Маҳсулот сотуви 
ҳажмини ошириш, бозорни эгаллаш ёки чет эл бозорларига кириш йўли билан 
ҳам олиб бориш мумкин. Бу каби вазифалар фирманинг маркетинг соҳасидаги 
асосий вазифалари ҳисобланади. Бу маркетинг вазифаларини амалга ошириш 
учун мос келадиган стратегик маркетинг ишлаб чиқариш керак. Бозорни 
эгаллаш учун, бозорда харидор талаб қиладиган маҳсулотни ишлаб чиқариш 
керак. Чет эл бозорларига чиқиш учун эса, албатта, нарх-навони тушириш ва 
ошириш, жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулотни ишлаб чиқариш 
ва чет эл бозорида фаолият юритаётган фирмалар билан рақобат қила олиши 
керакдир. Шу тариқа кенг маънода стратегия маркетинги ифода этилади. Ҳар 
бир соҳада маркетинг стратегиясини тўлиқ жиҳатдан ифодалаш керак. 
Мисол, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотувнинг ҳажмини ошириш учун, иш 
кучини кўпайтириш, ишчилар сонини ошириш ва рекламани ҳам 
жадаллаштириш керак бўлади. Шунинг учун ҳам бир йўналишга алоҳида 
стратегия ишлаб чиқиш керак. Шунда фирма ўзининг аниқ вазифаларига эга 
бўлади. Бозорда фирманинг ўз ҳиссасини ошириш «вазифаси» йил охирида 
бозорда фирманинг 45% ҳиссасини ошириш вазифасига кўра аниқроқ ифода 
этилади. Бошқарувчилар «мақсад» иборасини вазифасини ифодалаш, 
кўрсаткичлар ва йилни аниқлаш сифатида ишлатилади. Фирма мақсадидаги 
вазифалар кейинги босқичлардаги режалаштириш ва назоратни осонлаштирди. 
«Интернэйшнл минерал энд клиникал корпорейшн» фирмаси ўғитларини 
ишлаб чиқариш иерархияси (8.1-расм).
 


335
8.1-расм 
Фаолият дастури 
Дунёда очликка қарши кураш 
Фирманинг вазифаси 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини 
ўсишини таъминоти 
Хўжалик 
портфелини 
ривожлантириш 
режаси
Стратегик 
режалаштиришда асосий хусусият фирманинг вазияти ва фирманинг ишлаб 
чиқариш структурасига кирадиган бутун хусусиятлар ҳақида боради. 
Ушбу таҳлил ишлаб чиқаришдаги аниқ йўлларни топиш ва улар билан 
нима қилиш кераклигини кўрсатади. Фирма ўзининг асосий мақсадларини 
яхши фойда келтиришга ва рентабеллик ишлаб чиқаришга сарфлашни ва заиф 
бўлган соҳаларни камайтириш ёки тўхтатишни хоҳлайди. Шу тариқа фирма 
ўзининг хўжалик портфелини ҳар доим жанговар ҳолатга тайёрлаб, ўз кучини 
аниқ йўналтирган мақсадли ишлаб чиқаришга қаратади. 
Маркетинг вазифаси 
Бозорда 
фирманинг 
ҳиссасини ошиши 
Чет эл бозорига чиқиш 
Маркетинг стратегияси Товарларнинг бозорда 
кўпроқ сотилишини 
таъминлаш 
Нархни тушириш ва 
йирик рақобатчи 
фирмалар билан 
келишув 
Янги минерал ўғитларни 
ишлаб чиқариш изланишлари 
Янги изланишлар олиб бориш 
молиялашда даромадни 
ошириш 
Сотувнинг ўсиши 
Харажатларнинг 
камайиши 


336
Мисол сифатида «Женерал электрик» фирмасининг хўжалик портфелини 
олайлик. Бу фирмани хўжалик портфелини таҳлил қилганимизда унинг 
кўрсаткичларини икки алоҳида соҳада кўришимиз мумкин. 
Бу корпорациянинг бозордаги улуши, унинг даромадининг ўсиши, 
рақобатдошлик ва маҳсулот таннархининг тушиши фирма учун аниқ баҳо 
ҳисобланади. 
Фирманинг 
қудратини, 
унинг 
бозордаги 
ҳиссасини 
кўрсаткичлардан ҳам билишимиз мумкин, яъни фирманинг хўжалик портфели 
яхши ривожлантирилган. Бу таҳлил асосида фирма ўз фаолият маблағларини 
бошқа алоҳида ишлаб чиқариш кучларига ишлатади. Бунинг натижасида бу 
фирма жуда кўпгина фирмаларда юқори фаолият асосида иш олиб борилади. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling