Microsoft Word mvmao uzk doc


Мумкин бўлган чиқим таҳлили


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Мумкин бўлган чиқим таҳлили. Бу таҳлил шундан иборатки амалдаги ва 
режадаги савдони ўлчаш, баҳолаш ва таққослашдан иборат. Корхона таҳлил 
статистикасидан бошлаши мумкин. Фараз қилайлик, йиллик режада тўрт минг 
дона маҳсулот 1$ дан сотиш кўзда тутилган, бу эса тўрт минг долларни ташкил 
қилади ва чорак охирида уч минг дона маҳсулот 0,8 доллардан сотилади, бу 
2400 долларни ташкил этади. Савдо ҳажми 1600 долларни ташкил этади, ёки 
кўзда тутилган режа 40% ни ташкил этилган. Унда корхона кўзда тутилган 
режа бажарилмаганлиги сабабини қунт билан ўрганиши, тахлил қилиши лозим. 
Корхона бир вақтнинг ўзида ўзининг аниқ махсулотлари, майдонлари ва бошқа 
бўлган бирликларини айланмадаги ўз улушини бажараётганлигини кузатиб 
бориши керак. Масалан, корхона 3 та майдонда савдо қилади, уларда 1500, 500 
ва 2000 донадан маҳсулот сотади, уларнинг ҳажми 4000 донани ташкил қилади. 
Амалда эса майдонларда савдо ҳажми 1400,525 ва 1075 дона маҳсулотни 
ташкил қилади. Бу жараёнда майдон биринчиси режани 7% га бажара 
олмаганлиги, иккинчиси эса 5% га ортиқча бажарганлиги, учинчиси эса 45% 
гача бажара олмаганлигини кўрамиз. Учинчи майдон энг катта хавф туғдиради. 
Савдо бўйича бошқарувчи ўринбосари бу майдоннинг салбий савдо 
кўрсаткичларининг сабабларини аниқлаши ва тахлил қилиш билан аниқ 
шуғулланиши мумкин.
Биз нимага 
эришмоқчимиз 
Нималар бўлаяпти?
Нима учун бундай 
бўлаяпти? 
Бу ҳолатни 
тўғрилаш учун нима
қилиш керак? 


340
Бозор улуши таҳлили. Фақатгина савдо статистикаси корхонанинг 
рақобатбардошлигини тўлиқ аниқлаб бермайди. Фараз қилайлик сотиш ҳажми 
ўсмоқда. Бу ўсиш иқтисодий шароитларнинг яхшиланиши натижасида ҳам 
бўлиши мумкин, бу яхшиланиш бошқа корхоналарга ҳам таъсир этади ёки бу 
ўсиш корхона фаолиятининг бошқа рақобат корхоналар фаолиятига нисбатан 
яхшиланиши натижасида ҳам юзага келиши мумкин. Бошқарув ходимлари 
корхонанинг бозордаги кўрсаткичлар улушини ҳар доим назорат қилиб бориши 
керак. Агар бу улуш яхшиланса корхонанинг рақобатбардошлиги 
мустаҳкамланади, агарда камайса корхона ўз ўрнини бошқа рақобатчи 
корхоналарга бўшатиб беради.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling