Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Даромад устидан назорат. Корхона фақатгина йиллик режа устидан 
назорат қилибгина қолмасдан, маҳсулотлар рентабеллиги, савдо йўллари, бозор 
сегментлари ва буюртма ҳажми устидан ҳам назорат олиб бориши лозим. 
Бундай тадбирлардан тўпланган маълумотлар корхона бошқарув ходимлари 
учун 
ишлаб 
чиқаришини 
кенгайтириш 
ёки 
қисқартириш, 
баъзи 
маҳсулотларнинг ишлаб чиқаришини тўхтатиш ва маркетинг фаолиятини олиб 
бориш режаларини тузишда ёрдам беради. 
Стратегик назорат. Вақти-вақти билан корхона ўз маркетинг 
фаолиятини самарадорлигини тўлиқ баҳолаши лозим. Маркетинг фаолиятида 
ҳар бир масала, стратегия ва дастурлар тез эскиради. Ҳар бир корхона 
маркетинг тафтишидан фойдаланиб ўзини давр талаби асосида баҳолаб бориши 
керак. Маркетинг тафтишига қуйидагича изоҳ берилади.
Маркетинг тафтиши - бу корхона фаолиятини ҳар томонлама ўрганиб, 
юзага келган хатоликларни аниқлаш ҳамда шу хатоликларни тўғрилаш ва 
бартараф этиш йўлларини аниқ кўрсатиб берилади. 


342
17.5. Маркетинг назорат услублари 
Маркетинг аудитори корхона фаолиятига ўз таъсирини ўтказадиган 
бошқарув ходимлари диллерлари, мижозлар ва бошқа шахслар билан тўлиқ 
алоқада бўлиши таъминланиши керак. Қуйида маркетинг аудитори бериши 
мумкин бўлган саволларни кўриб чиқамиз. Баъзида унинг хулосалари бошқарув 
ходимлари учун кутилмаган ва ҳайратли бўлиши мумкин. Бошқарув ходимлари 
маркетинг аудитори хулосасидан келиб чиқиб тўғри ва аниқ йўналишларни 
танлаб оладилар.
Маркетинг тафтишини амалга ошириш режаси. 
1-бўлим. Маркетинг тафтиши йўналиши.
Макройўналиши:
А) демографик омиллар. 
1. Қайси асосий демографик омиллар корхона фаолиятини ривожланиши 
ёки сусайишига таъсир кўрсатиши мумкин? 
2. Корхона бу демографик омиллар таъсирига қарши қанақа чора-
тадбирларни амалга ошира олади? 
Б) иқтисодий омиллар: 
1. Даромад олиш, баҳо, хом ашёларни иқтисод қилиш ва кредитлаш 
жараёнларида бўладиган қайси асосий ҳаракатлар корхона фаолиятига ўз 
таъсирини кўрсатади? 
2. Корхона бу иқтисодий омиллар таъсирига қарши қандай чора - 
тадбирларни амалга оширади? 
В) табиий омиллар: 
1. Корхонага керак бўлган табиий ресурслар ва энергия баҳоси ҳамда 
таклифнинг прогнози қанақа бўлиши кутилмоқда? 
2. Корхона атроф-муҳитни заҳарлантирмаслик ва экологияни сақлаш 
мақсадида қанақа чора-тадбирларни амалга оширади? 
Г) илмий техникавий омиллар: 
1. Маҳсулот яратиш ва ишлаб чиқариш технологияси кучи ҳамда 
чидамлилиги қанақа? Бу технологиялар билан корхоналар қай даражада 
таъминланган?
2. Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ўрнини босадиган қанақа 
маҳсулотлар ишлаб чиқариши мумкин? 
Д) сиёсий омиллар: 
1. Қайси қонунлар корхона тактик ҳаракатлар ва маркетинг ва стратегиясига 
таъсир кўрсатиши мумкин? 
2. Умумдавлат миқёсида қандай сиёсий воқеаларга эътибор берилиши 
корхона учун қандай аҳамият касб этади? 
Е) маданий тартиблар омиллари: 
1. Жамият корхона фаолиятига қанақа муносабатда бўлади?
2. Жамият ҳаётидаги қандай ўзгаришлар корхона фаолиятига ва ишлаб 
чиқариладиган маҳсулотларга таъсир этади?
Микро йўналиш. 
А) Бозорлар; 


343
1. Бозор сиғими, жойлашган географик ўрни, бозор ўсиши ва қулайлиги 
қанақа? 
2. Асосий бозор сегмент тузилиши қанақа? 
Б) Мижозлар. 
1. Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳамда хизматлар 
сифатлилигига, рақобатбардошлигига ва баҳосига унинг мижозларининг 
муносабатлари қандай? 
2. Мижозлар ҳар хил турдаги маҳсулотлардан қайси бирларини кўпроқ 
сотиб олишга ҳаракат қиладилар? 
В) Рақобатчилар. 
1. Корхонанинг асосий рақобатчилари кимлар? Рақобатчиларнинг бозордаги 
улуши, кучсиз ва кучли томонлари, уларнинг имкониятлари, мақсад ва 
йўналишлари қандай? 
2. Ўринбосар маҳсулотларнинг рақобатлиликка келажакдаги таъсири 
қандай бўлиши мумкин? 
Г) Маҳсулотларни реализация қилиш. 
1. Истеъмолчига маҳсулотлар етиб борадиган асосий савдо йўллари қанақа? 
2. Савдо йўлларининг самарадорлиги ва ўсиши қай даражада? 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling