Microsoft Word mvmao uzk doc


-мавзу: Халқаро маркетинг


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

18-мавзу: Халқаро маркетинг 
 
18.1. Халқаро маркетинг тушунчаси 
Фирмалар ўзларинг имкониятлари ва бир қанча сабабларга кўра халқаро 
маркетинг билан шуғулланадилар. Айримларини бу ишга ўзининг бозори 
ривожланмаганлигини ундаса, айримларни чет-мамлакатларда яратилган 
ажойиб имкониятлар қизиқтиради. Халқаро маркетингда учрайдиган 
муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, бу қарорга яқин ва комплекс равишда 
ёндашиш керак.
Ташқи бозорга чиқиш билан боғлиқ бўлган масалалар. Фирмалар 
халқаро маркетинг билан бир неча омилга кўра шуғулланади: кимдир шу 
фирмага ташқи бозорда савдо ташкил қилишни илтимос қилади. Айтайлик, шу 
мамлакатдаги бошқа экспортёри ёки чет эл импортёри ёки чет эл ҳукумати ёки 
фирма ўзи ташқи бозарга чиқишни ўйлайди. Балки фирманинг ишлаб чиқариш 
қуввати мамлакат эҳтиёжини ошиғи билан қондириши мумкин ёки у чет элда 
яхши маркетинг имкониятларини қуриши мумкин.
Фирма ташқи бозорга чиқишдан олдин ўзининг халқаро маркетинг 
сиёсатини аниқлаб олиши зарур:
Биринчидан, ўзининг умумий савдосининг неча фоизини ташқарига олиб 
чиқишга интилади. Экспортга чиқарадиган фирмалар ўз фаолиятини оз-оздан 
бошлайди. Айримлари кейинчалик ҳам бу миқдорни оширмайди, четга товар 
чиқаришга эътибор қаратмайди. Бошқалари улкан режалар тузиб, ташқи 
бозорларга ўзининг миллий бозори каби қарайди. 
Иккинчидан, фирма маркетинг фаолиятини бир мамлакатда ёки 
бирданига кўп мамлакатларда ташкил қилади.
Учинчидан, фирма қандай мамлакатларга чиқишни хоҳлашини аниқлаши 
лозим. Мамлакатни ўзига жалб қилувчи томонлари - таклиф қилинадиган 
товарлар, географик омиллар, даромадлар даражаси, аҳоли сони, сиёсий иқлим 
ва бошқа хусусиятларга боғлиқ. 
Маркетинг бозорларини танлаш ҳам муҳим. Уларни танлашда қуйидаги 
ҳусусиятларга эътибор берилади: 
1. Бозор ҳажми; 
2. Бозор ўсиш динамикаси; 
3. Фаолиятдаги харажатлар; 
4. Рақибларнинг имкониятлари; 
5. Таваккалчилик даражси. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling