Microsoft Word mvmao uzk doc


Ташқи бозорга қандай чиқиш усуллари


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Ташқи бозорга қандай чиқиш усуллари. Фирма қайси бозорга чиқишни 
ҳал қилганидан кейин, ташқи бозорга қандай чиқишни ўйлаши лозим. Фирма 
экспорт орқали, қўшма корхона ташкил қилиш орқали ёки тўғридан-тўғри четга 
инвестиция қилиш орқали ташқи бозорга чиқиши мумкин. Ҳар бир стратегик 
йўналиш ўзига яраша улкан жавобгарлик, хавф-хатар талаб қилади, лекин 
пировардида катта фойда олиб келади. 
Ниҳоят фирма халқаро маркетинг фаолиятига махсус самарали ташкилий 
структуравий дастурни ишлаб чиқариши зарур. 


349
Кўпгина фирмалар ташқи бозорга чиқишни экспортдан бошлаб, халқаро 
фирмалар ташкил қилиш билан тугатишади. Бироқ айримлари фаолиятларини 
давом эттириб улкан компания ташкил қилишади, қайсики бу фирмалар бутун 
жаҳон маркетингини бошқаришни режалаштирган бўлади. 
Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига эга бўлган республикада жаҳон 
иқтисодиётига қўшилишдек қийин жараён бошланди. Ўнлаб йиллар мобайнида 
иқтисодий сиёсатда йўл қўйилган хатоликлар халқ хўжалиги таркибида чуқур 
номутаносибликларга олиб келди. Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ўсиши 
деярли фақат республиканинг ресурс имкониятларига мўлжалланган бўлиб, 
иқтисодий тараққиёт мувозанатсиз ва нокомплекс тарзда кечди, ижтимоий 
омиллар эътиборга олинмади, ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқларининг 
моддий-техника базаси паст даражада қолиб келди.
Ривожланишнинг бундай йўли оқибатида республикада истеъмол 
қилинадиган маҳсулотларнинг чорак қисмидан кўпроғи, шу жумладан, ишлаб 
чиқариш мақсадларида фойдаланиладиган маҳсулотлар жами ҳажмининг 2/5 
қисми бошқа мамлакатлардан келтирилди ва импорт қилинди, айни пайтда, 
Ўзбекистондан четга чиқариладиган маҳсулотларнинг 80% дан кўпроғини хом 
ашё-пахта ва ярим тайёр маҳсулотлар ташкил этди. Умуман олганда 
Ўзбекистоннинг республикалараро экспорти ялпи миллий маҳсулотнинг деярли
арзимас қисмини, ташқи экспортнинг солиштирма ҳиссаси эса 5% дан 
камроқни ташкил этди.
Товар айирбошлашнинг бундай структураси ва республикалараро ҳамда 
ташқи экспортнинг фоиз нисбати республика молия баланси, валюта 
ресурслари ва давлат бюджетида сурункали тақчилликни вужудга келтирди. 
Шу сабабли ташқи иқтисодий фаолият соҳасида корхоналарнинг вазифаларини 
тубдан ўзгартириш, хўжаликни ташқи бозорга йўналтириш республикадаги 
аҳволни барқарорлаштиришни таъминлайдиган энг масъул иқтисодий ва 
сисёсий қарорлар сирасига киради.
Кейинги ўн йиллик мобайнида саноати ривожланган мамлакатлар 
тараққиёти тарихида ва учинчи дунё мамлакатларида ташқи иқтисодий 
фаолиятни жонлантиришда анча тажрибалар тўпланди.
Жаҳон амалиётида халқаро фаолиятни уюштиришнинг уч анъанавий 
шакли бор: экспорт, қўшма корхоналар ва бевосита эгалик. Биринчи 
йўналишдаги ривожланишга Япония ёрқин мисол бўла олади. Урушдан 
кейинги танглик йилларида бу мамлакатда муҳим экспорт имкониятларига эга 
бўлган асосий тармоқларни ривожлантиришга зўр берилди. Кейинчалик саноат 
структурасини қайта қуришда иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини жадал 
ривожлантиришга барча восита ва ресурсларни сафарбар қилиш йўлида 
давлатнинг фаол таъсири катта роль ўйнади.
Тармоқнинг етакчилигини баҳолашнинг бош мезонлари-бозорнинг жаҳон 
коньюнктураси 
маълумотларига 
асосланадиган 
экспорт 
имконияти, 
мамлакатнинг ўзида тармоқ маҳсулотига талаб истиқболи, тармоқнинг умуман 
миллий иқтисодиёт тараққиётига ёрдам бериши, саноат ишлаб чиқаришининг 
ресурс талабини хом ашё ва энергия импортига тобелигини энг кам даражага 
туширган ҳолда пасайтириш, мамлакат савдо балансида тақчилликни 


350
камайтиришга ёрдам бериш ва бошқа қўшимча тадбирлардан иборат бўлди. 
Саноатни бошқариш ва давлат томонидан тартибга солиш япон тизимининг 
ўзига хослиги режали асосларнинг уюштирувчилик мавқеини бозор 
иқтисодиёти афзалликлари билан самарали бирга қўшиб олиб боришдан иборат 
эди. Шуниси муҳимки, мамлакат тараққиётининг ҳар бир даврига бу икки 
таркибий қисмнинг мутаносиб нисбати мувофиқ келади. Япония бу йўналишда 
бизнинг мамлакатимиз тажрибасидан ва умумдавлат миқёсида узоқ муддатли 
режалаштириш концепциясидан фойдаланди. Аммо Япония давлати асосан 
ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилмагани сабабли тартибга солишни 
бевосита иқтисодий тадбирлар: экспорт маҳсулот савдоси даромадларига 
махсус солиқ ташламалари, фоиз ва дивиденд тарзида тўланадиган, суммадан 
олинадиган солиқ ставкасини пасайтириш, етакчи саноат тармоқларида 
ускуналар амортизацияси муддатларини қисқартириш, экспорт битишувларида 
кўриладиган зарарни қоплайдиган ва солиққа тортилмайдиган резерв фонди 
таъсис этиш ва бошқаларни қўллаш йўли билан олиб борди. Шунингдек, энг 
янги станок жиҳозлари импортига давлат субсидия тизими жорий қилинди, 
маҳаллий станоксозлик фирмаларининг станоклар ишлаб чиқариш билан 
боғлиқ бўлган харажатларининг 50%и давлат томонидан қопланди. 80 
йилларнинг биринчи ярмида Япония жами экспорт қийматининг 35-40%и 
имтиёзли давлат кредитлари ёрдамида таъминланди. Бу тадбирларнинг барчаси 
кўп жиҳатлардан экспортнинг тез ўсишига таъсир кўрсатдн, унинг структураси 
меҳнат талаб (енгил саноат), сўнгра сармоя талаб (пўлат қуюв саноати, 
кемасозлик) ва ниҳоят илм талаб тармоқларнинг ривожланишига қараб ўзгариб 
борди. 1950 йилдан то 1980 йилга қадар Япония умумий миқдори 2 триллион 
иена ёки 7 млрд. доллардан ортиқ бўлган 26 минг чет эл патент ва 
лицензиясини сотиб олди, худди шу даврда Япониянинг импорт лицензия 
келишувларидан кўрган фойдаси 70 млрд. долларга етди. 
Япония 80-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб экспорт ҳажми бўйича 
жаҳонда учинчи ўринни (АҚШ ва ФРГ дан кейин) мустаҳкам эгаллади. Жаҳон 
экспортида унинг ҳиссаси барқарор ҳолда 10% дан ортиқроқни ташкил этади. 
Тўқсонинчи йилларда Япония экспортининг 35% АҚШга, 25,3% Жануби-
Шарқий Осиё мамлакатларига, 17,7% Европа ҳамжамияти мамлакатларига 
жўнатилди. Япония экспортининг 3/4 қисми шу уч асосий йўналишга тўғри 
келди. Экспорт Хитой, МДҲ ва Шарқий Европа мамлакатларига эса 3,5%, 
Лотин Америкасига 3,5%, Африкага 2% ни ташкил этди. Япон ташқи 
савдосииинг яна бир ўзига хос томонини таъкидлаб қўйиш лозим - ташқи 
иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган майда ва ўрта фирмаларнинг жуда 
кўплигига қарамай, мамлакат ташқи савдо муомаласининг катта ҳиссаси 
мамлакатнинг бутун иқтисодиётини назорат қиладиган, қудратли саноат молия 
гуруҳлари билан мустаҳкам боғланган: 9 та йирик универсал корпорация 
қўлида тўпланган. 90 йилларда Япония экспортининг 41,8%, импортининг 
73,6% уларнинг ҳиссасига тўғри келди. Шундай қилиб, ташқи савдонинг юқори 
даражада монополлашганлиги ва бошқарувчи ҳукумат органларининг етакчи 
корпорациялар билан бирлашиб кетганлиги уни давлат томонидан бошқаришни 
осонлаштирди.


351

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling